У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
ТАФАККУР
Ташқи оламда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликлар ва қонуниятлар моҳиятини англашга қаратилган руҳий жараёнга тафаккур (фикрлаш) дейилади. Тафаккур жараёни орқали нарса ва ҳодисаларнинг нафақат ташқи хусусиятлари балки, улар орасидаги боғлиқликлар ва алоқаларни ҳам англаш мумкин. Тафаккур инсоннинг ҳаётий вазиятларда онгли равишда англаши. моҳиятига етишиши, чуқур ва умумлашган фикрларга эга бўлиши учун зарур. Тафаккур нафақат мураккаб балки қизиқарли тиббий ва психологик жараён ҳисобланади. Тафаккур жараёни 3 фазадан иборат: 1. Муаммоли вазиятнинг юзага келиши инсон ақл заковатидан келиб чиқиб у “Мен нимани билмаслигимни биламан” деган иборани англашга қаратилган. 2. Мақсадни аниқлаш. 3. Муаммони ҳал қилиш ва мақсадга эришиш. Мантиқий жиҳатдан тўғри тузилган фикр муаммони ҳал қилишда асос бўлади. Тафаккур жараёни сезги, идрок, хотира, диққат ирода, майлга чамбарчас боғлиқ. Тафаккур ташқи оламдаги воқеликни сезги, идрок ва тассавур жараёнлари орқали билиш муҳим аҳамият касб этади, лекин ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни атрофлича чуқур акс эттириш учун Булар ҳали етарли эмас. Чунки уларнинг ўзаро муносабатлари, сифат ва микдор ўзгаришлари, мураккаб ички боғланишлари, ўзаро таъсир этиш хоссаларини бевосита кузатиш ёки ҳиссий образлар ёрдамида аниқлаш имконияти йўқ. Фикр юритиш ёрдамида атроф – муҳитни чуқурроқ билиш, нарсалар, воқеалар ва ҳодисалар ўртасида мавжуд бўлган ўзаро ички муносабатлар, боғланишларни аниқлаш проблематик тарзда намоён бўлади. Инсон олдида муаммо вужудга келмас экан, у ҳолда тафаккур жараёни ҳосил бўлиши мумкин эмас. 28 Шундай қилиб, инсон ўзининг билиш фаолиятида воқеликнинг мураккаб жиҳатларини ҳиссий босқич ёрдами билан акс эттира олмай қолганда тафаккурга, фикр юритишга мурожаат қилади. Инсоннинг билиш фаолиятида сезги, идрок, тассавур образлари билан тафаккур ўзаро узлуксиз равишда бир-бирини бойитиб туради. Ана шунга биноан билиш жараёнининг ҳиссий ва ақлий босқичлари мавжуддир. Тафаккур, сезги ва идрокдан фарқ қилиб, бир нечта хусусиятга эгадир. Унинг биринчи хусусияти воқликни умумлашган ҳолда акс эттиришдир. Тафаккурнинг иккинчи муҳим хусусияти боғланишларни бевосита акс эттиришдир. Бу хусусият туфайли табиат ва жамиятдаги турли ҳодиса ва воқеалар ўртасидаги боғланишларни тушунтириш имкониятига эга буўламиз. Тафаккурнинг учинчи хусусияти сўз /нутқ/ орқали нарса ва ҳодисалар ўртасидаги мураккаб муносабатларни акс эттиришдан иборатдир. Инсонннинг фикр юритиши бир ва ундан ортиқ сўзлар, тушунчалар воситасида ифодаланади. ТАФАККУР ЖАРАЁНЛАРИ Тафаккур қуйидаги жараёнларда юз беради. 1. Анализ. 2. Синтез. 3. Таққослаш. 4. Умумлаштириш. 5. Классификациялаш. 6. Системалаштириш. 7. Абстракциялаш. 8. Конкретлаштириш. АНАЛИЗ – шундай бир тафаккур жараёники, унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий равишда бўлиб, айрим қисмлари ва хусусиятларини таҳлил қиламиз. Қонни умумий анализи, яъни таҳлили. СИНТЕЗ – нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган айрим қисмлари, бўлақларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равишда бирлаштириб, 29 бутун ҳолга келтирамиз. Симптомлар синдромалогик кўринишда умумлаштирилади. ТАҚҚОСЛАШ –жараён воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ёки бир-биридан фарқи аниқланади. АБСТРАКЦИЯЛАШ - жараёни ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. УМУМЛАШТИРИШ - деганда психологияда нарса ва ҳодисалардаги хосса, белги, хусусият, аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштириш тушунилади. Умумий, мавҳум белги ва хусусиятларни якка, ёлғиз объектларга тадбиқ қилиш конкретлаштириш дейилади. Бундан ташқари, мавҳум тушунчаларни конкрет предметларга боғлаш ҳам конкретлаштириш бўлиб ҳисобланади. Фанда нарса ва ҳодисаларнинг табиатини ифодаловчи муайян белги асосида бирлаштирилган фикр юритишни КЛАССИФИКАЦИЯ деб аташ қабул қилинган. Классификация қилишнинг якуни системалаштириш бўлиб ҳисобланади. Системалаштириш инсон ишини осонлаштиради. Турмушда ҳар соҳада системалаштиришни кўришимиз мумкин. 30 ТАФАККУР ШАКЛЛАРИ Тафаккур шаклларига ҳукм, тушунча ва хулоса чиқариш киради. Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақда тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб айтилади. Борликдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликнинг миқдорига, уларнинг бирор ҳукмда акс этиши ва алоқа ҳамда муносабатларига қараб улар қуйидаги турларга бўлинади: тасдиқловчи ёки инкор қилувчи, якка, жузъий ва умумий, шартли, айирувчи ва катъий ҳукм, тахминий ҳукм. Нарса билан белгининг алоқаси акс этган ҳукм тасдиқловчи ҳукм дейилади. якка нарса ҳақидаги ҳукм якка ҳукм дейилади. агар ҳукмимиз бир гуруҳ нарсаларнинг баъзиларига таалукли бўлса уни жузъий ҳукм дейилади. масалан, бугун баъзи талабалар дарсга кеч колдилар. ХУЛОСА ЧИҚАРИШ уч турли бўлади: индуктив, дедуктив ва аналогик. ИНДУКТИВ хулоса чиқариш деб бир неча якка ҳукмлардан умумий ҳукм келтириб чиқаришга айтилади. ДЕДУКТИВ хулоса чиқариш деб умумий ҳукмдан якка ёки жузъий ҳукм келтириб чиқаришга айтилади. АНАЛОГИК хулоса чиқариш деб предметнинг ўхшаш белгиларига қараб хулоса чиқаришга айтилади. ТУШУНЧА нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини акс эттирувчи фикрдир. Уй, кўприк, коинот, дарахт кабилар тушунчалардир. Тушунчалар одатда конкрет ва абстракт бўлади. Конкрет тушунчаларга парта, доска, шкаф, бўр, дераза кабилар кирса, абстракт тушунчаларга эса муҳаббат, бахт, гўзаллик, чексизлик, баландлик, кенглик, ҳаракат, истак, майл кабилар киради. Тушунчалар кўлами жиҳатдан уч турга бўлинади: якка тушунчалар, умумий тушунчалар ва тўпланма тушунчалар. ЯККА тушунча деб якка предмет ёки ҳодиса ҳақидаги тушунчага айтилади. УМУМИЙ тушунча деб бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўплами ҳақида яхлит фикр юритишга айтилади. 31 ТЎПЛАНМА тушунча деб бир хил нарсаларнинг тўпламига айтилади. Масалан, кутубхона, пахтазор, йигилиш кабилар. Фикр юритишда тушунча билан сўз ўзаро боғланган ҳолда намоён бўлади. Бир томондан, сўз ёрдамисиз тушунча вужудга келмайди, икинчи томондан сўз тушунчанинг моддий асоси ва функциясини бажаради. Тушунчалар бир ёки ундан ортиқ сўзлардан ҳосил бўлиши мумкин. ТАФАККУР СИФАТЛАРИ Тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари, яъни сифатлари деганда унинг мазмундорлиги, мустақиллиги, эпчиллиги, самарадорлиги, кенглиги, тезлиги, чуқурлиги кабиларни тушунамиз. ТАФАККУР ТУРЛАРИ Тафаккур қуйидаги турларга бўлинади: 1. Кўргазмали – ҳаракат тафаккур. 2. Кўргазмали – образли тафаккур. 3. Ихтиёрсиз ва ихтиёрий тафаккур. 4. Конкрет ва абстракт тафаккур. 5. Ижодий тафаккур. Инсон томонидан бевосита идрок қилинаётган предметлар эмас, балки тасаввур қилинаётган образлар ҳақида фикр юритиш КЎРГАЗМАЛИ – ОБРАЗЛИ тафаккур дейилади. Боғча ёшидаги болалар илмий тушунчаларга эга бўлмаганлиги учун билиш фаолиятида асосан кўргазмали – образларга суяниб фикр юритадилар, мулохаза билдирадилар, ҳукм чиқарадилар. ИХТИЁРСИЗ тафаккур деб мантиқий тафаккур ёрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий вазифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши процессига айтилади. ИХТИЁРИЙ тафаккур жараёни мулоҳаза, муҳокама, исботлаш, гипотеза қилиш каби шаклларда камоён бўлади. 32 АБСТРАКТ тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс эттирувчи ва сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб фикр юритишдир. Фикр юритилиши лозим бўлган нарса ва ҳодисаларни идрок ва тасаввур қилиш мумкин бўлса, бундай тафаккур КОНКРЕТ тафаккур дейилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling