У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
 


41 
ДИҚҚАТ 
ДИҚҚАТ – руҳий жараёнларни онгли равишда маълум бир муҳим, шахс 
учун аҳамиятли бўлган объектга йўналтиришдан иборат бўлган руҳий жараён. 
Йўналтирилиши деганда психик фаолиятининг танловчилик характери
объектни ихтиёрий ёки беихтиёр танлаш тушунилади.
Диққат психик фаолиятининг йўналтирилиши билан бирга унинг 
тўпланишини тақозо қилади. Диққатнинг бир жойга тўпланиши деганда 
мазкур фаолиятга бутунлай берилиш, унга озми – кўпми чуқур эътибор бериш 
тушунилади. Диққат ҳар қандай фаолиятнинг муҳим шартидир. Диққатсиз 
хатто энг оддий ишларни ҳам бажариш мумкин эмас. Диққат меҳнатнинг 
барча жараёнида, ижодий фаолиятда, ўқишда ва иш фаолиятида катта 
аҳамиятга эга. 
Жиддий диққат, одатта ўзига характерли бўлган ташқи ифодалар билан 
боғлиқ бўлади, нарсани яхшилаб идрок қилишга қаратилган ҳаракатлар билан, 
ортиқча ҳаракатларни тўхтатиши, нафас олишни секинлаштириши, диққат 
учун характерли бўлган юз характерлари билан боғлиқ бўлади.
Диққат уч турли бўлади: ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат, 
ихтиёрийдан кейинги ёки мувофиклашган диққат.
Ихтиёрсиз диққат мақсадсиз, режасиз юз беради. Бундай ҳолларда 
фаолият мароқлилиги, қизиқарлилиги ёки кутилмаганда содир бўлишлиги 
билан ўзига жалб қилади. Одам ўзига таъсир қилаётган нарсаларга
ҳодисаларга, бажараётган фаолиятига беихтиёр берилиб кетади.
Ихтиёрий диққат деб онгимизни аниқ мақсад асосида ва идоравий куч 
ёрдамида керақли объектга йўналтиришга айтилади. Агар ихтиёрсиз диққатда 
иш бизни ўзига шунчаки жалб қилиб олса, ижтиёрий диққатда биз 
диққатимизни қаратиш учун ўз олдимизга онгли суратда мақсад қўямиз, 
қийинчиликларни енгиб, диққатни тўплаш учун курашиб ва ҳар қандай бошқа 
нарсаларга берилмаслик учун ирода кучини сарфлаб диққатимизни онгли 
равишда нарсага қаратамиз. Ихтиёрий диққатнинг характерли хусусияти 
худди мана шу мақсад кўзлашда, иродавий зўр беришда намоён бўлади. 


42 
Ихтиёрий диққат иродамизнинг намоён бўлишидир. Ихтиёрий диққат 
ихтиёрсиз диққатдан келиб чиққан. Одамда ихтиёрий диққат меҳнат 
жараёнида юзага келади. Чунки меҳнат мақсадга мувофиқ фаолиятдир. 
Мақсад кўзлаш эса ўз таркибига диққатни йўналтиришни ҳам олади. 
Ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари одамда ўз диққатини меҳнат фаолияти учун 
муҳим аҳамиятга эга бўлмаган нарсаларга қаратмаслик ва меҳнат жараёни 
билан боғлиқ нарса устида тўплаш руҳида тарбиялайди. 
Инсон диққатини ўзи идрок этаётган нарсага ёки бажараётган ишига 
тўплай олмас экан, унда ҳеч бир руҳий жараён мақсадга йўналтирилган ва 
унумли бўла олмайди. Биз бирон бир буюмга қараб турсак ҳам, уни 
кўрмаслигимиз мумкин, ўз фикрлари билан банд бўлган одам яқин атрофдаги 
кишиларнинг гапларини мутлақо эшитмайди. Агар диққатимиз бирон нарсага 
қаратилган бўлса, биз оғриқни сезмаслигимиз мумкин. Аксинча, одам бирон 
бир нарса ёки фаолиятга бутун диққатини қаратса, у ҳолда ўша буюм ёки 
ҳодисанинг ҳамма хусусиятларини билиб олиши ва иши жуда ҳам унумли 
бўлиши мумкин. 
Диққат бир неча хусусиятга эга: 
1. Диққатнинг кўлами. 
2. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги. 
3. Диққатнинг бўлиниши. 
4. Диққатнинг кўчиши. 
5. Диққатнинг тебраниши. 
6. Паришонхотирлик. 
Диққатнинг барқарорлиги деганда бирор фаолият устида узоқроқ вақт 
ушланиб туришлигини тушунамиз. Диққатнинг барқарорлиги унинг кучи 
билан чамбарчарс боғлангандир. Одатда кучли диққат ўз навбатида барқарор 
ҳам бўлади.
Диққат тебраниш хусусиятига ҳам эгадир. Агар жуда кучсиз, зўрга 
эшитиладиган овозга қулоқ соладиган бўлсак, масалан, соатнинг 
чиққиллашига қулоқ солсак, диққатимиз жиддий қаратилган бўлишига 


43 
қарамай, бу овоз гоҳ баланд, гоҳ паст эшитилади. Бир-бирига яқин бўлган 
ёруғлик фарқини ажратишда ҳам худди шундай ҳодиса юз беради. Диққатнинг 
бундай тебраниш даврлари ҳисоблаб чиқилган. Маълум бўлишича, диққат 
тебранишнинг давомийлиги унча катта бўлмай, 1,5 секунддан 2,5 секундгача 
етади. 
Диққатнинг бўлиниши – психик фаолиятнинг шундай ташкил 
қилинишики, бунда айнан бир вақтнинг ўзида диққатимиз иккита ва ундан 
ортиқ нарсаларга қаратилади.
Диққат хусусиятларидан яна бири унинг кўчишидир. Диққатнинг кўчиши 
деганда унинг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга тез ўтишини тушунамиз. 
Масалан, талабанинг диққати маъруза тинглашдан уни ёзишга, сўнг ёзганини 
тушунишга, яна маъруза тинглашга тез кўчиб туради.
Паришонхотирлик – бу диққатнинг керак бўлганида бошқа объектга тез 
кўчмаслигидир. Паришонхотирлик диққатнинг салбий хусусияти бўлиб уни 
икки хил маънода тушиниш мумкин: бири керак бўлганида диққатнинг 
кўчмаслиги бўлса, иккинчиси, аксинча, унинг бир фаолият устида тўхтаб 
турмасдан чалғиб кетаверишидир.
Диққатнинг чалғиши деганда унинг асосий фаолиятдан иккинчи 
даражали нарсаларга ўтиб кетавериши тушунилади.
Диққатнинг хусусиятларига унинг кўламини ҳам қўшиш мумкин. Диққат 
кўлами жиҳатдан тор ва кенг бўлиши мумкин.
Инсоннинг диққати уни ҳаётий вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ва 
турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш каби зийрақликка жавобгар руҳий 
жараёнлар комплекси. Тиббиёт ходими ҳар бир касалликни диққат билан 
ўрганиши, касалликнинг белгиларини аниқлаши унинг кузатувчанлиги 
диққатининг маҳсулдорлиги билан баҳоланади ва йиллар давомида у 
такомиллашиб боради. 


44 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling