У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


ШАХС, УНИНГ ТУЗИЛИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ТУРЛАРИ


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ШАХС, УНИНГ ТУЗИЛИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ТУРЛАРИ 
Шахс муаммолари билан нафақат психологлар, социологлар, 
иқтисодчилар, педагоглар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, файласуфлар ва балки 
бошқа соҳаларнинг мутахассислари ҳам шуғулланадилар. Шахс жамият 
тараққиётининг маҳсулидир. У алоҳида эмас, балки ижтимоий ҳаётнинг 
таркибий қисмидир. Киши шахс бўлиб туғилмайди, балки ҳаётда шахс 
сифатида шаклланади ва мукаммаллашади. Шахснинг етилиш жараёни 
филогенезда ҳам, онтогенезда ҳам ижтимоий ҳодиса бўлиб, у индивидумнинг 
ривожланиши ва шахсга айланиши у билан бевосита ва билвосита 
муносабатда бўлган бошқа барча индивидларнинг ривожланишига боғлиқ. 
Бироқ шахс бир бутун жамият маҳсули эмас. Шахс ижтимоий бутунлик 
таъсирида жамият муносбатларини амалга оширади. Шахснинг онги, ўз 
қобилияти ҳақида тушунчаси, хусусиятлари ва жамиятдаги мавқеи унинг 
ихтиёрига боғлиқ 
бўлмай, 
балки 
одамнинг 
жамиятдаги 
мавжуд 
муносабатларига боғлиқ бўлади. 
Шахснинг касаллик пайдо бўлганида қандай реакция кўрсатиши, 
шахсга ва касалликнинг психологик муаммоси хусусида тўхталиб ўтишга 
тўғри келади. Шахс ва касаллик муаммоси бемор одамнинг характериологик 
хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқцир. Ниҳоят, бу муаммо касаллик киши 
шахсига қандай таъсир этади деган саволга жавоб беришни талаб этади. Ҳар 
қандай касаллик шахснинг қайсидир бир психологик хусусиятларининг 
ўзгариши билан намоён бўлади. Бу беморнинг индивидуал ва 
характериологик хусусиятларига боғликдир. Касаллик азоби билан, 
аҳволининг ёмонлигидан нолиш ва ситамларининг бир-бирига мос 
келмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турадиган ҳолатлар ҳам мавжудки бу 
инсоннинг шахсиятига боғлиқ. Касалликка мос равишда реакция кўрсатиш бу 
инсоннинг интеллектига ҳам боғлиқ бўлиб, касаллик белгиларини намоён 
бўлишини тўғри англаш ва баҳолаш билан характерланади.
Кишилар хулқ-атвори ва фаолият мотивлари нисбатан тенг бўлганда, бир 
хил ташқи таъсир этганда, бир биридан таъсирчанлигига ва кўрстаётган 


72 
энергиясига кўра сезиларди даражада фарқ қиладилар. Бир хил киши 
секинликни, бошқаси шошилишни ёқтиради, бир хил одамларга ҳиссиётларнинг 
тез уйғониши хос бўлса, бошқасига эса совуққонлик хосдир, бошқа бировни
кескин имо-ишоралар, маъноли мимика, бошқасининг ҳаракатларида оғир-
босиқлик, юзининг жуда ҳам кам ҳаракат қилиши ажратиб туради. Руҳий 
фаолият динамикаси фақат темпераментга боғлиқ бўлмай, у кишининг 
мотивларига, руҳий ҳолатларига хам боғлиқ.
Психология фанида кишининг атрофдаги воқеликка муносабати нуқтаи 
назаридан характер хусусиятларининг қуйидаги тизими гуруҳлари фарқланади. 
1. Шахснинг умумий руҳий тузилишини ифодалайдиган хусусиятлар: 
ғоявийлик, мақсадга интилувчанлик, ҳалоллик, ватанпарварлик, мардлик, 
адолатга ишониш, фаоллик, интизомлилик. 
2. Шахснинг бошқа одамларга муносабатини ифодаловчи хусусиятлар – 
жамоалилик, инсонпарварлик, сезгирлик, сахийлик, самимийлик, хурмат-
эҳтиром. Буларга қарши писмиқлик, бепарволик, тошбағирлик, ичидан 
пишганлик, дағаллик, кишиларга нафрат билан қараш. 
3. Кишининг ўз-ўзига қандай муносабатда бўлиши ҳақида гувоҳлик 
берадиган хусусиятлар – камтарлик, мағрурлик, уятчанлик, жиззакилик, 
худбинлик, эгоцентризм. 
4. Шахснинг меҳнатга, ўз ишига муносабатини кўрсатувчи хусусиятлар – 
қатъиятлик, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, ижодга иштиёқ, ишдаги 
ҳалоллик. 
5. Кишининг нарсаларга муносабатини характерловчи хусусиятлар – 
пухталик – бепарволик, қимматли нарсаларни беҳуда сарфлаш ёки тежаш. 
Киши характерини ифодалайдиган 4 та асосий хусусиятни фарқ қилиш 
мумкин. 
1. Шахснинг атрофидаги одамларга ва жамиятга муносабати: жамоа 
манфаатларини ёки ўз шахсий манфаатини ўйлаш, худбинлик ёки 
инсонпарварлик, ҳалоллик ёки қинғирлик ва ҳоказо. 
2. Меҳнатга 
муносабати: 
меҳнатсеварлик 
ёки 
ишёқмаслик, 


73 
ишбилармонлик ёки уқувсизлик ва ҳоказо. 
3. Ўз-ўзига муносабат: талабчанлик ёки хотиржамлик, камтарлик ёки 
мақтанчоқлик. 
4. Иродаси: мақсадга интилувчан ёки лоқайд, қатьиятлик ёки ишончсизлик, 
мардлик ёки қўрқоқлик.
Инсон 
характери 
болаликдан 
шаклланиб, 
ижтимоий 
турмуш 
шароитларига, теварак-атрофидаги кишиларга боғлиқ ҳолда ривожланади. 
Характернинг шаклланишида тарбия, оила, мактаб, жамоа ва атрофдаги 
кишиларнинг таъсири бениҳоя катта. 


74 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling