У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

КЛИНИК КУРИНИШИ: 3 та асосий турларга ажратилади: 
1. Невростения 
2. Ёпишқоқ фикрлар неврози. 
3. Истерик невроз. 
НЕВРАСТЕНИЯ. «Невростения» термини ва бу касалликнинг биринчи 
клиник белгиларини америкалик Ж.Бирдга тегишли бўлиб, у бу касалликни 
марказий нерв системасининг чарчаши натижасида келиб чиқади дейди. 
Бундай беморларнинг 14-65 фоизи умумий амалиёт шифокорларига мурожаат 
қилади. Европа мамлакатларида госпитализация қилинадиган беморларнинг
64,1-70 фоизини ташкил қилади.
Клиникаси: касалликнинг клиник манзараси руҳий гиперстезия билан 
характерланади. Бу ҳолатда хар қандай ташқи таъсир ўта чидамсизлик,
сержаҳллик, тутақиб кетиш каби аломатлар қаторида, тез ҳолдан кетиш ва 
чарчаш, кайфиятнинг тушиши, уйқу қочиши ҳамда жисмоний ва ақлий 
чарчаш, энергетик потенциалнинг пасайиши, таъсирчанлик, доимий ишларни 
бажара олмаслик учрайди. Гиперестезиянинг доимий белгиларидан бири бош 


94 
оғриги бўлиб пешона ва энса соҳаларида тортувчи характердаги бош оғриғи 
пайдо бўлади. Уларда сочни тараш ҳхам кучли бош оғригини келтириб 
чиқаради. Невростениянинг асосий белгиларидан бири уйқу бузилишлари 
бўлиб ҳисобланади.
Беморларни кундузи уйқучанлик безовта қилади, кечқурун тез-тез 
безовта бўлиб, танаффус билан ухлайдилар ва кўплаб тушлар кўрадилар. 
Эрталаб барвақт уйғонадилар ва бошларида оғирлик ҳисси бўлади. Бир қанча
вақт беморнинг иш қобилияти бузилмаслиги мумкин. Кейинчалик тез-тез 
юзага келадиган физик чарчаш натижасида иш қобилияти пасаяди. Руҳий ва 
жисмоний фаолият чарчаши натижасида юзага келган астения ҳолати узоқ дам 
олиш, физиотерапевтик муолажалар, умумий қувватловчи дорилар таъсирида 
ўтиб кетади. Невростениянинг белгилари узоқ давом этса астеноипохондрик 
синдром юзага келиши мумкин. 
Невростениянинг 3 тури мавжуд: 
1. Гиперстеник тури - сержаҳллик, тутақиб кетиш аломатлари. 
2. Оралиқ шаклдаги тури - сержаҳллик ва ҳолдан кетиш аломатлари. 
3. Гипостеник тури - ланжлик, беҳоллик, уйқучанлик каби белгилар 
кузатилади. 
Невростениянинг клиникасида вегетатив бузилишлар хам асосий урин 
эгаллайди: юрак тез уриши, нафас тезлашиши. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling