У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


ПСИХОГИГИЕНА ВА ПСИХОПРОФИЛАКТИКА


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ПСИХОГИГИЕНА ВА ПСИХОПРОФИЛАКТИКА 
Булар руҳий касалликларнинг олдини олиш, яъни одамларнинг руҳий 
саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқадиган 
фанлар ҳисобланади. Бу чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари, ташқи 
муҳитдаги жуда беҳисоб омилларнинг киши организмига таъсирини 
ўрганишга асосланган. 
Одамнинг ҳаёти ижтимоий-фойдали фаолиятда, меҳнатда ўтади. Бинобарин, 
киши саломатлигига ижтимоий фойдали фаолият ва меҳнатнинг таъсирини 
ўрганиш психогигиенанинг асосий вазифаларидан биридир. Меҳнат фаолияти 
тўғри ташкил этилганда одамнинг бутун қобилияти тўлалигича юзага чиқади, 
меҳнат соғлиқ ва бахт гарови бўлиб қолади. Меҳнат режими нотўғри ташкил 
қилинганда ортиқча чарчаш, нерв системасининг ҳолдан тойиши, турли хил 
ноқулай шароитлар таъсири остида организм чидамининг пасайиши рўй 
бериши мумкин, меҳнат ва дам олишни бир меъёрда олиб бориш муҳим 
психогагиеник аҳамият касб этади. 
Психопрофилактика ва психогигиена узоқ даврлардан буён мавжуд 
бўлиб, уларнинг негизлари эски тиббий адабиётларда баён этилган. 
Соғлом руҳиятни тарбиялаш психогигиена ва психопрофилактика 
фанларининг муҳим вазифаси ҳисобланади. 
Психогигиенанинг қуйидаги бўлимлари мавжуд: 1) Ёшга оид 
психогигиена; 2) Меҳнат ва таълим психогигиенаси, 3) Турмуш 
психогигиенаси, 4) Оила ва жинсий ҳаёт психогигиенаси, 5) Жамоа ҳаёти 
психогигиенаси. 
ЁШГА ОИД ПСИХОГИГИЕНА 
Боланинг руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши тўғрисида ғамхўрликни у ҳали 
онанинг қорнида бўлган даврдан бошлаш керак (ҳомиладорлик даврида она 
барча гигиена талабларига тўғри риоя қилиши лозим). 


80 
Бола туғилгандан кейин уни маълум тартибда, тартиб асосида онасининг 
сути билан боқиш, ижобий одатлар, кўникмалар ҳосил қилдириб бориш, ота-
онаси, ака-укалари, қариндошларини, Ватанини севиш туйғуларини сингдириб 
бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Унда жамоага нисбатан ҳурмат-иззатни 
тарбиялаш, ёмон одатлардан, йўналишлардан, оқимлардан эҳтиёт қилиш, яхши 
хулқ ва эстетик ҳис-туйғуларни сингдириш асосий бурчимиз ҳисобланади. Бола 
ривожланиб мактаб ёшига етганда унга энди бошқа йўналишлар, мавзулар 
тўғрисида маълумотлар бериш, кундалик дарсларда бериладиган билимлар 
савиясини ошириб бориш лозим. 
Балоғатга етиш даврида кўпроқ эътиборни меҳнат қилишга, касб 
танлашга йўналтириш керак. Ушбу даврда болаларни енгил-елпи 
фильмлардан, беҳаё расмлардан узоқлаштириш, лекин жинсий турмушга 
доир зарур маълумотларни унинг онгига сингдириб бориш муҳим 
психогигиеник аҳамият касб этади. 
Ўсмирлик даврида ҳаёт, севги, бахт, оила, бурч тўғрисида маърузалар 
қилиш, атроф-муҳит, уни тоза сақлаш, асраб-авайлаш, Ватандан ғурурланиш 
каби тушунчаларни сингдириб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўрта ёшли 
кишиларда яшаш билан боғлиқ психогигиеник муаммолар камроқ учрайди. 
Чунки уларда ҳаёт тажрибаси бўлади, улар мавжуд қийинчиликларга кўниккан, 
чиниққан бўладилар. 
Ёш қайтгач ўзига хос психогигиеник муаммолар вужудга келади. 
“Кексалик ҳаётнинг ниҳояси бўлиши керак эмас, балки у ҳаётнинг очилган 
гулидир”,— деган эди Андре Ренон. Қарилик чоғида кўриш қобилияти сусаяди, 
қулоқ оғирлашиб қолади, аста-секин оёқлардан мадор кетади, ҳаракатларни 
бажариш қийинлашиб боради. Бу эса руҳият кучининг пасайишига олиб 
келади. 
Қарияларнинг кўнглига тез озор етади, улар нозик бўлиб қоладилар, 
салбий кечинмалардан кўп ташвишга тушадилар, уларни хавотирлик, қўрқув 
эгаллайди. Ёлғизлик уларни оғир хаёлларга чўмдиради. Баъзида ёшлар оиладан 
узоқлашиб ўзлари янги оила қурадилар. Натижада кексалар ёлғиз қоладилар. 


81 
Ёлғизлик уларни қийнайди, бундай вақтда қўшнилар, ўғил-қизлари, невара-
чеваралари қариядан хабардор бўлиб туришлари лозим. Маҳалла фаоллари ёлғиз 
қолган қарияларга мос келадиган ишлар топиб беришлари керак. Уларнинг 
доимо нима биландир машғул бўлишлари руҳий соғломликка олиб келади. 
МЕҲНАТ ВА ТАЪЛИМ ПСИХОГИГИЕНАСИ 
Меҳнат инсон тирикчилигининг энг биринчи ва асосий шартидир. Меҳнат 
шахсни шакллантириш воситаси, ижод, илҳом ва турли-туман эмоционал 
кечинмаларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Меҳнат психологиясининг 
меҳнат фаолиятининг барча турларига тааллуқли бўлган бир неча умумий 
вазифалари ва муаммолари мавжуд. 
Агар кишининг касби унинг қизиқишлари ва тайёргарлигига мос келса, у 
ҳолда меҳнат қувонч, завқ, руҳий соғломлик манбаига айланади. Чинакам 
зарурат сифатида англанган, кишининг кундалик эҳтиёжига айланган меҳнат 
интизоми меҳнатда самарадорликка эришишнинг муҳим шартидир: у 
чарчоқни камайтиради, меҳнатни енгиллаштиради. 
Ҳозирги вақтда саноатга мураккаб дастгоҳ ва машиналарнинг кириб 
келиши ишчи-хизматчилар иш жойининг руҳиятга таъсирини ўрганишни 
тақозо этмоқда. Жамоада соғлом муҳитни қарор топтириш, жамоа аъзоларини 
бир-бирига муносабатларини яхшилаш, қадр-қиммат ва меҳр-оқибат ва 
ижтимоий ҳимоялаш масалаларига кўпроқ эътиборни қаратиш муҳим 
вазифалардан саналади. 
Ишлаб чиқаришга янги компьютер техникасининг кириб келиши меҳнат 
психогигиенаси олдида қатор янги муаммоларни қўядики, бу муаммоларни 
психологиянинг яна бир тури - инженерлик психологияси билаи ҳал қилиш 
керак. 
Меҳнат психогигиенасининг муҳим бўлимларидан бири ақлий меҳнат 
гигиенасидир. Бу бўлимда турли ишлардаги кишилар учун ақлий меҳнатнинг 
ўзига хос гигиеник меъёрларини ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эгадир. 


82 
Таълим ва тарбиянинг психологик асослари ҳақидаги масала ҳам ўз 
ечимини кутаяпти. Маълумки, таълим ва тарбиянинг муваффақиятли бўлиши 
фақат ўқув материалининг мазмунига ва таълим-тарбия услубларига боғлиқ 
эмас. Бу кўп жиҳатдан ўқувчининг фанларни қандай ўзлаштираётганига, 
ўқувчининг ёш хусусиятларига, ақлий ривожланганлигига ва фаоллигига 
боғлиқ. Шунинг учун ҳам психологиянинг ҳозирги вақтдаги энг муҳим 
вазифаси таълим психологияси масалаларини янада чуқур ишлаб чиқиш шахсга 
йўналтирилган таълимни такомиллаштиришдан иборатдир. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling