У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
 


92 
НЕВРОЗЛАР ВА УЛАРНИНГ КЛИНИК ВАРИАНТЛАРИ 
 
ПСИХОГЕНИЯЛАР - руҳан жароҳатланиш туфайли вужудга келган 
психопатологик ҳолатлар. Руҳан жароҳатлантирувчи сабабларга бемор 
соғлигига зарар етказувчи, моддий ва маънавий сабаблар киради. 
НЕВРОЗЛАР - марказий нерв системасининг психоген йўл билан 
келиб чиққан функционал, қайтар хусусиятга эга бўлган чегарадош касаллиги 
бўлиб, касалликка нисбатан танқидий муносабатини ва ўз ҳулқини идора этиш
қобилиятини йўқотмайди. 
Этиологияси ва патогенези. Неврозларнинг келиб чиқишига асосий
сабаб узоқ вақт ёки тез-тез такрорланувчи руҳий жароҳатдир. Бу хилдаги 
таъсирлар беморларда руҳий таранглик, ички қарама-қаршиликлар, ўз-ўзига 
ишонмаслик, бир қарорга келишнинг қийинлашуви каби ўзгаришларни 
вужудга келтиради. Невротик бузилишлар руҳий фаолиятнинг маълум бир 
доирасининг бузилиши билан характерланиб, психотик ўзгаришларсиз 
кечади. И.Павлов текширишларга кўра, неврозларнинг ривожланиши асосида 
бош миянинг тормозланиши ва қўзғалиш жараёнларининг кучайиши, 
сусайиши, улар орасидаги мувозанатнинг бузилиши: 
1. Невростения - мия хужайраларида "муаллақ - турўун" қўзғалиш 
ўчоқларининг пайдо бўлиши.
2 Ёпишқоқ фикрлар - мия пўстлоги, пўстлоқ ости жараёнлари 
мувозанатининг бузилиши.
3. Истерия - мия ости жараёнларининг кучайиши ётади.
Замонавий дунёкараш асосида айтганда, неврозларнинг келиб чиқишида
руҳий изтироблардан ташқари, шахснинг асосий хусусиятлари, насл-ирсияти 
хам мухим ахамиятга эга. Невроз терминини тиббиётга шотланд врачи 
Куллен 1776 йилда киритган.
Классификацияси: 
МКБ-10 
да 
неврознинг 
синдромологик
классификацияси кенг ёритилган. Бу классификацияда неврознинг олдинги 
кўринишлари агрофобия, социал фобия, паник бузилишлар, генераллашган 


93 
безовтали бузилишлар, паник бузилишлар, ёпишқоққ фобиялар, импулсив 
ҳаракатлар, деперсонализация, дереализация синдроми. 
F-40 ва F-42 бандларида, F-44 дисссоциатив бузилишлар, F-45.2 
нозофобия, F-48 невростения киритилган. Ҳозирги пайтда невротик 
бузилишларнинг қуйидаги систематикаси ишлатилади: безовтали фобик 
(обсессив компульсив ўзгаришлар ҳам киради) ўзгаришлар, истерик 
бузилишлар, невростения. 
Ёпишқоқ ўлимдан қўрқувни 17-аср бошларида ёзиб қолдиришган. 
«Ёпишқоқ тасаввурлар» терминини Баллинский фанга киритган. «Агрофобия» 
терминини 1871 йил Вестфал ёзиб қолдирган. МКБ-10 га асосан безовталаниш 
натижасида келиб чиқадиган психопатологик ўзгаришлар қуйидаги 
симптомлар комплексини ўз ичига олади: паник бузилишлар агрофобиясиз
паник бузилишлар агрофобия билан; ипохондрик фобиялар; социал ва
изоляцияланган фобиялар; обсессив-фобик бузилишлар. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling