У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёпишқоқ фикрлар
- Контраст ёпишқоқликлар
- Ёпишқоқ ҳаракатлар
Обсессив-компульсив бузилишлар - неврознинг бу тури ҳам аҳоли
орасида кенг тарқалган бўлиб, руҳий касалхонада даволанадиган беморларнинг 1% ни ташкил қилади. Касалликнинг бошланиши ўсмирлик ва эрта етилиш даврига тўғри келади. Ёпишқоклиқлар ёпишқоқ қўрқув ва ёпишқоқ ҳаракат кўринишида намоён бўлади. Ёпишқоқ фикрлар бу-нохуш, ихтиёрдан ташқари хаёлдан кетмайдиган фикрлар, тасаввурлар, истақлар бўлиб, бемор улардан қутилишга ҳаракат қилса ҳам қутила олмайди. Компульсив ҳаракатлар стереотипик равишда бирор бир ҳаракатни қайтариш. Ёпишқоқликларнинг турлари жуда ҳам кўп. Ёпишқоқ ишончсизлик-бажарилган иш ёки қабул қилинган масалани 95 тўғрилигига ишонмаслик. Ишончсизликларнинг мазмуни турлича: маиший ёпишқоқликлар (эшикни қулфладимми, йўқми, дазмолни ўчирдимми, йўқми), иш фаолиятидаги ишончсизликлар (ишдаги қогғозларда манзиллар тўғрими, буйруқни тўғри бажардимми, йўқми). Бемор бажарган ишларини такроран текшириб кўради. Контраст ёпишқоқликлар – ўзига ва атрофдаги кишиларга зарар етказишдан қўрқиш фикри пайдо бўлади. Контраст ёпишқоқликларда беморлар бу ёпишқоқликларни касаллик белгиси эканлигини биладилар, бундан ташқари кучли даражада ёпишқоқ майл ва ҳаракат қўшилиб келади. Контраст ёпишқоқликлар бўлган беморлар атрофдаги кишилар фикрларини, гапларини ахмоқона сўзлар, кулгили гаплар, ёқимсиз ва таҳкирловчи сўзлар, қарама-қарши сўзлар билан тўлдириш майли пайдо бўлади. Беморлар ўзини бошқара олмаслик, хавфли ва ножўя ҳаракатлар, аутоагрессия ва болаларга зарар етказишдан қўрқиш каби фикрлар ҳам пайдо бўлади. Охирги ҳолатларда ёпишқоқликлар ўткир жисмлардан (қайчи, пичоқ, вилка) қўрқув контраст ёпишқоқликларга, қисман жинсий майл бузилишлари кузатилади. Ёпишқоқ ҳаракатлар - вербал обсессиялар билан қўшилиб келади. Улардан энг кўп учрайдигани болалик давридаги ёпишқоқ ҳаракатлар - тиклар ҳисобланади. Органик касалликларда учрайдиган ихтиёрсиз ҳаракатлардан фарқли равишда тикларда ҳаракатлар мураккаб бўлиб, ўзининг бошланғич мазмунини йўқотган бўлади. Тик билан оғриган беморлар бошини силкитиши мумкин (бош кийими тўғри тўрганини текшириш учун), қўли билан турли ҳаракалар қилиши (халақит бераётган сочларини қўли билан тўғрилаши), кўзини ўйнатиши (кўзга тушган ёт жисмни олиб ташлаш) каби ҳаракатлар қилиши мумкин. Ёпишқоқ тиклар билан биргаликда кўп ҳолларда патологик одатлар (лабни ва тилини тишлаш, тишини ғижирлатиш) қўшилиб келади. Фақат ёпишқоқ тиклари бўлган невротик ҳолатлар одатда яхши оқибатли бўлади. Мактабгача ва эрта мактаб даврида юзага келадиган тиклар ўсмирлик даврининг охирига бориб йўқолади. Гоҳида бундай бузилишлар анча турғун бўлиб, бир неча йил давом этиши мумкин. 96 Сурункали кечувчи тиклардан бири Жилья де ла Туретта касаллиги бўлиб, бунда тиклар юз, буйин, қўл ва оёқларда кузатилади. Касаллик 2-10 яшарликда бошланиб, ўғил болаларда 3-4 маротаба кўп учрайди. Беморларга оғизни очиш, тилни оғиздан чиқариш, интенсив қилиқлар характерли бўлади. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling