У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
Фобик бузилишлар - руҳий патологиянинг энг кўп тарқалган
патологияларидан биридир. Безовтали фобик бузилишларнинг психопатологик кўринишлари орасидан паник хужумлар, агрофобия ва ипохондрик фобияларни кўриб чиқиш лозим ҳисобланади. Паник хужумлар - қўққисдан юзага келиб тезда, вегетатив ўзгаришларнинг кучайиб бориши (вегетатив криз, юракнинг тез уриши, кўкрак қафасида нохушлик, бўғилиш ва ҳаво етишмаслиги сезгиси, терлаш, бош айланиши), ўлим яқинлашганлиги ҳисси, эс-ҳуш йўқолишидан қўрқиш, ақлдан озишдан қўрқишлар билан биргаликда учрайди. Агрофобия - Вестфал фикрига қарши равишда фақат очик жойлардан қўрқиш эмас балки, унга яқин фобиялар (клаустрафобия, машиналардан қўрқиш, одамлар тўдасидан қўрқиш, баландликдан қўрқиш) билан биргаликда Женет уларни бирлаштириб шароит фобияси деб атади. Баландликдан қўрқув. Агрофобия паник ҳужумлардан кейин юзага келади ва кишилар ўша шароитларга (метрода юриш, магазинда туриш) тушиб қолишдан қўрқадилар. Ипохондрик фобиялар (нозофобиялар) - бирор бир оғир касалликдан қўрқиш, кўпинча кардио, канцеро ва инсультофобиялар, сифилисофобия ва спидофобия учрайди. Безовталаниш чўққисида беморлар ўз ҳолатларига танқидий ёндашиб маълум соҳа мутахассисларига мурожаат қиладилар. Зарарланишдан қўрқиш – (мизофобия) бу ёпишқоқлик турига фақатгина зарарланишдан қўрқиш (ердан, чангдан, сийдик ва ахлатдан) эмас балки организм ичига зарарли ва заҳарли моддалар кириб қолишидан (асбест, токсик моддалар) ва кичик жиҳозлар (шиша бўлақлари, игна), турли микроорганизмлар киришидан қўрқиш хам киради. Айрим ҳолларда зарарланишдан қўрқиш чегараланган бўлиши мумкин ва бу беморларни 97 шахсий гигиена қоидаларига эътибор қилиш (кулни тез-тез ювиш, тўшак қопламаларини тез алмаштириш) ёки уй жиҳозларини тез-тез ювиш, тозалаш, овқат махсулотларини зарасизлантириш кўринишида намоён бўлиши мумкин. Бу кўринишдаги фобиялар ҳаёт тарзига таъсир қилмайди. Агар мизофобия генерализациялашган характерда бўлса, бу вақтда беморларда ҳимоявий ритуаллар: зарарланиш ўчоқларидан ва тоза бўлмаган нарсалардан четга қочиш, хона тозалигига катта аҳамият бериб уйни дезинфекциялаш, каби ҳаракатлар юзага келади. Касалликнинг охирги даврларида беморлар зарарланишдан қўрқиб кўчага ҳам, баъзан уйидан ҳовлига ҳам чиқмайди, ҳаттоки улар яқин кишиларини ҳам ўзига яқинлаштирмайди. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling