У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
ПСИХОФАРМАКОТЕРАПИЯ АСОСЛАРИ
Узоқ йиллардан врачлар беморларни даволашда бошқа даволовчи моддалар қаторида киши руҳий ҳолатига таъсир кўрсатувчи моддаларни хам куллаганлар. Шулардан психотерапиянинг хар хил методикалари алоҳида урин эгаллаган. 1548 йилда чикарилган китоб (R.Lorichius Hadamarius) "Психофармакон" уша даврда сигиниш йули билан узини узи ишонтирган. Одам рухиятига таъсир килувчи хар хил дорилар хам кабул қилинган. Асрлар давомида бундай дорилар қатори кам бўлган. Бу дорилар хар хил усимлик таркибли препаратлар (опий, валериана, кофеин, кокаин, скополамин, женьшень ва б.) ва баъзи минерал моддалар бўлган (бром тузлари ва б.). Руҳий беморлар терапиясида факат симптоматик таъсирга эга бўлган кучли таъсирдаги седатив ва ухлатувчи препаратлар бироз кенгрок ишлатилган. 1952 йилдан психиатрия клиникасида хлорпромазин (аминазин) ишлатилиши хозирги психофармакотерапиянинг бошланиши ҳисобланади. Биринчи маротаба бу препарат маниакал ҳолатдаги беморларда ишлатилган. Кейинчалик аминазин хар хил руҳий бузилишларда ишлатилиб, психотроп таъсири анализ қилинган. Хлорпромазиннинг антипсихотик таъсири тезда бошқа бир қатор авторлар томонидан хам тасдикланган. Химиклар, фармакологлар ва клиницистлар билан биргаликда кидирувлар бошланиб, кейинги 10 йилликларда қатор психотроп таъсирга эга бўлган препаратлар синтез қилинган, текширилган ва даволаш амалиетига киритилган. Нейролептик препаратлар, хлорпромазин билан бир қаторда бошқа психотроп дорилар пайдо булди. Уша йилнинг узида, 1952 йилда силга қарши препаратлар, моноаминоксидаза ингибитори ипрониазид кайфиятга таъсир қилиши ҳақида маълумот чоп этилди. 1955 йилда (L.E.Selling) биринчи транквилизатор мепробамат топилган. 1959 йилда (L.Sternbach) даволаш амалиетида хлордиазепоксид, яъни янги кенг, кучли таъсирдаги транквилизатор чикарилди. 112 1957 йилда (R.Kuhn) имипрамин ва ипрониазиднинг антидепрессив таъсири аниқланди. 1958 йилда (P.A.J.Janssen) даволаш амалиетида галоперидол ва шу препарат асосида кейичалик бошқа кучли таъсирдаги антипсихотик нейролептиклар синтез қилинди. Бунгача 1949 йилда Австрия психиатри J.Cade маниакал беморларни даволашда литий тузларининг яхши таъсирини аниқлаган, лекин бу препарат 1960 йиллардан кузга ташланди, чунки M.Schou литийнинг нафакат антиманиакал эффектини, балки рекуррент аффектив касалликларда профилактик таъсирини тасдиклади. 1970 йилларда баъзи аминокислоталар нерв тукимасида энергетик алмашинувни кучайтириш билан бирга одам организми юкори кортикал функцияларига тоник таъсир қилиши аниқланди. Шундай килиб ноотроплар - психотроп воситаларнинг яна бир гуруҳи аниқланди. М.Н.Щукина томонидан синтезланган аминазин М.Д.Машковский томонидан фармакологик текширилган ва 1954 йили А.В.Снежневский бошқарувидаги ЦИУ психиатрик клиникасида биринчи марта қўлланилган. Тезда аминазин ва бошқа психотроп воситалар психиатрия амалиетида кенг микесда киритилди. Совет текширувчилари томонидан юкор эффектдаги оригинал спектр таъсирга эга кўпгина препаратлар хосил қилинган. Масалан, нейролептик карбидин, антидепрессантлар - азафен, пиразидол, транквилизаторлар - феназепам ва мебикар, психостимуляторлар - сиднокарб ва сиднофен, ноотроп препаратлар - фенибут ва бошк. (М.Д.Машковский, В.В.Закусов, Н.К.Барков, Н.И.Андреева, Т.А.Воронина, Ю.М.Вихляева ва б.). Руҳий беморларни даволашда психотроп препаратлар тезда узининг мустахкам урнини эгаллади, уларни ишлатиш кенгайиб борди. Бу препаратлар билан ўткир ва сурункали, психотик ва нопсихотик касалликларни даволашнинг кенг ва юкори эффекти амалиетда тасдикланди. ПСИХОТРОП ПРЕПАРАТЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ. 113 1. НЕЙРОЛЕПТИКЛАР (син. психолептиклар, катта транквилизаторлр, антипсихотиклар, психозолитиклар) - идрок ва тафаккур бузилишини бартараф этади (галлюцинация, васваса), майл ва хиссет бузилишини бартараф этади (қўрқув, қўзғалиш, агрессия). 2. ТРАНКВИЛИЗАТОРЛАР (син. анксиолитик, кичик транквилизаторлар, антифобиклар, психоседатиклар, марказий релаксантлар) - хиссий хаяжон, таъсирланиш, қўрқувни бартараф этади. 3. ТИМОСТАБИЛИЗАТОРЛАР (син. психостабилизаторлар, нормотимиклар) - кайфиятнинг касаллик билан фазали ўзгаришини йўқотади. 4. АНТИДЕПРЕССАНТЛАР (син. тимолептиклар, тимоаналептиклар, тимэретиклар) - кайфиятнинг касаллик туфайли пасайишини ва руҳий фаолиятнинг тормозланишини йўқотади. 5. ПСИХОСТИМУЛЯТОРЛАР (син. психотониклар, эйфоризаторлар) - фикрлаш ва ҳаракат активлигини оширади, тез чарчаш ҳолатини йўқотади. 6. НООТРОПЛАР (син. психоэнергизаторлар) - руҳий тонусни кутаради, фикрлаш ва хотирани яхшилайди. 7. ПСИХОДИЗЛЕПТИКЛАР (син. психотомиметиклар, галлюциногенлар, психотогенлар, психоделиклар, деперсонализаторлар) - руҳий жараенлар бузилишини чакиради (эс-хуш, идрок, хиссиет). 1-6 гуруҳ препаратлар руҳий беморларни даволашда ишлатилади. 7-гуруҳ препаратлари терапевтик мақсадда ишлатилмайди. 50-йилларнинг охиридан спихотроп моддаларнинг кўп сонлилиги ва хар хиллиги сабабли бу моддаларни системлаштириш керак булди. У вақтларда алоҳида препаратлар ва уларнинг гуруҳларини хар хил ном билан ишлатилган: психотроплар, психонейротроплар, нейротроплар, энцефалотроплар, френотроплар, психоактивлар, психокимевий препаратлар. Терминлар ва синонимларнинг кўплиги кейинчалик адашувчанликка сабаб бўлган. 1966 йили бир гуруҳ Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари маълум бўлган психотроп моддарнинг классиифкациясини тақлиф қилганлар: 114 1. Нейролептиклар, 2. Транквилизаторлар ёки анксиолитиклар, 3. Антидепрессантлар, 4. Психостимуляторлар, 5. Психодирлептиклар. Охирги 20-йилларда психотроп моддаларнинг яна 2 та гуруҳи қўшилди. Хозирги вақтда психотроп моддалар 2 гуруҳдан иборат. 1. НЕЙРОЛЕПТИКЛАР Умумий характеристика. Нейролептиклар психотроп препаратларнинг катта гуруҳини ташкил қилади. Психозлар ва шизофрения билан беморлар психофармакотерапиясида асосий уринни эгаллайди. Нейролептик препаратлар хозирги вақтда турли кимевий структураларни уз ичига олади. Энг кўп ишлатиладиган нейролептикларнинг кичик гуруҳига кимевий структурасига кура куйидагилар киради: - фенотиазин қатори (алифатик, пиперидин ва пиперазин унумлари), - тиоксантен қатори, - бутирофенон қатори, - дифенилбутилпиперидин қатори, - индол, сульфамоилбензамид ва бошқалар ҳисобланади. Нейролептикларнинг психотроп эффекти хар хил, лекин барча нейролептикларнинг антипсохотик таъсири асосий ҳисобланади: улар галлюцинатор ва васвасавий бузилишларни йўқотади, аффектив тарангликни, психомотор қўзғалишни камайтиради ва хар хил генездаги патологик ҳаракатни нормаллаштиради. Бутирофенон қатори (галоперидол, трифлуперидол) ва фенотиазиннинг пиперазинли унумлари (трифтазин, фторфеназин) энг катта антипсихотик таъсирга эга. Нейролептиклар антипсихотик таъсир билан биргаликда турли даражада бошқа психотроп таъсирга хам эга. Кўп нейролептиклар седатив таъсирга эга. 115 Фенотиазиннинг алифатик қатори (левомепрамазин, аминазин)да седатив таъсир яққол намоен бўлади. Шуни белгилаш керакки, фенотиазиннинг пиперазин қатори ва бутирофеноннинг баъзилари катта дозалари седатив таъсирга, кичик дозалари психостимуляторловчи ва антиаутистик таъсирга эга. Индолнинг оригинал қаторидаги карбидиннинг седатив таъсири йук ва стимуляторлик эффекти кўпрок билинади. Кўп нейролептиклар транквилизаторлик таъсирга эга, шулардан лифатик, пиперидин, фенотиазин қатори ва тиоксантин қаторининг транквилизаторлик таъсири катта. Антиагрессив таъсир - кўпинча фенотиазиннинг алифатик ва пиперидин қаторида намоен бўлади. Антидисфорик таъсир - фенотиазиннинг пиперидин қаторида аниқ намоен бўлади. Уйку берувчи таъсир - фенотиазиннинг алифатик қаторида (асосан левомепрамазин) кўп билинади, фенотиазиннинг пиперидин қатори ва тиоксантин кучсиз таъсирга эга. Бу нейролептикларнинг кичик дозалари ишлатилганда физиологик уйку ритми бузилмаган холда уйку давомийлигини чузишга эга бўлиш мумкин. Антидепрессив таъсир - урта даражада факат алоҳида нейролептикларда намоен бўлади (асосан фенотиазиннинг пиперидин қаторида ва тиоксантен қаторида). Чукуррок антидепрессив таъсир бензамид қаторисульпиридда (эглонил) ва карбидинда намоен бўлади. Шуни белгилаш керакки, кўп нейролептиклар узоқ муддат ишлатилганда (асосан резерпин, аминазин ва б.) депрессив ҳолатга олиб келиши мумкин (нейролептикларнинг депрессоген эффекти). Биринчи клиник текширувларда хлорпромазин таъсирида руҳий фаолиятнинг узгаришларидан ташқари, экстрапирамид ва вегетатив бузилишлар куринишида нейротроп таъсири хам кузатилган. Кейинчалик бу хусусият барча нейролептикларга хос эканлиги аниқланди. Экстрапирамид, яъни ножуя таъсир хамма нейролептиклар учун зарурий компонент 116 ҳисобланган. Хозирги замон психофармакологиясида нейролептикларни узига хос психотроп таъсирига асосланиб 3 гуруҳга бўлинади. I гуруҳда юкори антипсихотик таъсирга эга бўлган нейролептиклар киритилган. Бу гуруҳга тааллукли препаратлар: бутирофенон қатори (галоперидол, трифлуперидол), фенотиазиннинг пиперазин қатори (трифлуперазин, тиоперазин, фторфеназин), дифенилбутилпиперидин қатори (пимозид, флуспирилен, пенфлюридол), тиоксантен қатори (флупентиксол, клопентиксол). II гуруҳга юкори седатив таъсирга ва уртача антипсихотик таъсирга эга нейролептиклар киритилган: фенотиазиннинг алифатик қатори (аминазин, левомепромазин) ва раувольфия алкалоидлари (резерпин). III гуруҳ аралаш таъсирга эга бўлган ва турли клиник структурали препаратларни уз ичига олади: фенотиазиннинг пиперидин қатори (тиоридазин, перициазин), тиоксантеннинг алифатик қатори (хлорпротиксен), дибензодиазепин қатори (клозапин), сульфамоилбензамид қатори (сульпирид), индолнинг баъзи унумлари (карбидин). Бу гуруҳ психотроп препаратлари антипсохотик таъсирдан ташқари, стимуляторлик, антидепрессив, антиагрессив ва бошқа таъсирлари биргаликда кузатилиши мумкин. Бир вақтнинг узида бошқа нейролептиклар учун типик седатив таъсир, экстрапирамид системасига нейротроп таъсири кам еки умуман намоен бўлмайди. Шу сабабли бу препаратлар атипик нейролептиклар деб атлади. ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ. Хозиргача нейролептикларнинг таъсир механизми тулик аниқланмаган. Буни аниқлашга асосий тусик шундаки, нейролептикларнинг клиник- фармакологик текшируви руҳий касалликнинг этиология ва патогенези кўп холларда хозиргача аниқ бўлмаган ва гипотетик бўлган беморларда олиб борилиши ҳисобланади. Хайвонларда физиологик параметрлар буйича нейролептиклар таъсирини текшириш руҳий беморларда қўллаш учун факат шартли маълумот беради. 117 Клиник ва экспериментал кузатувлар нейролептикларнинг бош мия функцияларига кўп киррали таъсири ҳақида гувохлик беради. Биринчи кузатувлар асосиданок нейролептикларнинг психотроп эффекти бошқа психотроп препаратлар сингари энг аввало нейромедиатор системага таъсири эканлиги тўғрисида фикр юритилган эди. Биринчи этапларда асосий диккат нейролептикларнинг серотонин ва норадреналин алмашинувини узгартиришига каратилган эди. Хозирги вақтда янги далиллар аниқланганлиги сабабли нейролептикларнинг таъсир механизми ҳақидаги тушунча маълум даражада чукурлашди. Алоҳида нейролептикларнинг психотроп таъсири хар хил нейромедиатор тизимда уларнинг таъсир доирасига боғлиқ ҳисобланади. Лекин бу боғлиқликнинг конунияти хали аниқланмаган. ТЕРАПЕВТИК ҚЎЛЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ. Руҳий беморларда нейролептикларни қўллаш касалликнинг ўткир ва сурункали психотик ҳолатларида тавсия этилади. Даволашда нейролептик дозасини ва турини танлаш касалликнинг чукурлки даражасига ва психопатологик синдромал структурасига боғлиқ. Нейролептикларни терапевтик қўллашнинг хусусий масалалари руҳий касалликларни ўрганиб чикилганда тулик маълумотга эга бўлинади. Бунда нейролептикларни қўллашнинг умумий принциплари баен этилади. ДАВОЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМА. Нейролептиклар турли органларга кўп томонлама таъсир кўрсатади, шунинг учун хар доим кўрсатма ва қарши кўрсатмасини диккат билан анализ қилиш зарур. Бир қисм нейролептиклар кучли соматотроп таъсири билан фарқланади, шу сабабли уларни қўллашда кўп қарши кўрсатмалари мавжуд (аминазин, хлорпротиксен, трифтазин ва б.). Бошқа нейролептиклар юмшок соматотроп таъсирга эга, улар учун қарши кўрсатмалар хам кам (левомепромазин, метилпромазин, тиоридазин). Клиник тажрибаларга асосланиб кўпчилик нейролептикларни қўллашга куйидагилар қарши кўрсатма ҳисобланади: қон касалликлари, жигарнинг инфекцион ва токсик 118 зарарланиши, буйрак етишмовчилиги, декомпенсациялашган юрак-томир касалликлари, тромбоэмболик касаллик, ўткир иситмали ҳолатлар, глаукома, микседема, наркотиклар, ухлатувчилар ва анальгетиклар билан ўткир заҳарланишлар. Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойида нейролептиклар тавсия этилмайди. Жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган ҳоллар: гипертония касаллиги, ревматизм, сил, миокардиодистрофия, буйрак-тош ва ўт-тош касалликлари, бош мия қон айланиши бузилиши бўлган қари одамларда. Бундан келиб чиқадики, беморларга нейролептикларни тавсия этишдан олдин уларни психопатологик текширувдан ташқари, соматик ҳолатини ҳамда парақлиник текширув усуллари билан ҳар доим текшириш зарур. КЎРСАТМАЛАР. Нейролептиклар қўллашда кўрсатмаларни уларнинг психотроп таъсир хусусияти белгилайди. Нейролептиклар шартли равишда антипсихотик, седатив, аралаш турларга бўлинган бўлса-да, бу хусусиятлари бош кўрсатма ҳисобланади. Кўпроқ антипсихотик таъсирга эга нейролептиклар паранойял, параноид, галлюцинатор, парафрен синдромли, Кандинский-Клерамбо руҳий автоматизм синдромли, қарилик психозлари ва симптоматик психозли беморларда қўллаш фойда беради. Кучли антипсихотик танлаб таъсир кўрсатувчи препаратлар қаторига трифлуперидол (триседил), галоперидол, трифлуперазин (трифтазин) ҳисобланади. Бу гуруҳнинг баъзи нейролептиклари антипсхотик таъсири активловчи эффект билан бирлашади. Булар учун кўрсатма бўлиб апато- абулик беморлар, субступор ва ступор синдромли беморлар (фторфеназин, тиопроперазин) ҳисобланади. Антипсхотик, транквилизаторли ва юмшоқ стимулловчи таъсирдаги нейролептиклар (френолон, этаперазин) кататоник, гебефрен синдромли беморларда яхши натижа беради. Аффектив бузилишли (қўрқув, ҳаяжон) ва психомотор қўзғалиш билан бўлган беморларда бу гуруҳ нейролептиклар касаллик симптомларини кучайтиради. Кўпроқ седатив таъсирдаги 119 нейролептиклар учун асосан кўрсатма психомотор қўзғалиш ва ҳар хил генезли аффектив бузилишлар ҳисобланади. Аминазин, тизерцин, левомепромазин, хлорпротиксен энг аввало онейроидли-кататоник, гебефреник ва маниакал қўзғалишда хамда галлюцинатор-васвасали синдром, кучли аффектив бузилишли ва қўзғалишли беморларда кўрсатма ҳисобланади. Бу гуруҳ нейролептиклардан баъзилари юмшоқ седатив таъсирга эга бўлгани ва кам асоратлилиги учун (тиоридазин) болаларда ва қари ёшли беморларда, невроз, неврозсимон ҳолатлар, ёпишкоклик ва фобия, сенестопатик бузилиши бўлган беморларда ишлатилади. Аралаш таъсирдаги нейролептикларга кўрсатма уларнинг ўзига хос психо- ва нейротроп хусусиятларидан келиб чикади. Масалан, клозапин (лепонекс, азалептол) антипсихотик ва седатив таъсирли препарат всвасали ва аффектив синдром кучли псхомотор қўзғалиш билан бўлган беморларга тавсия этилади. Клозапиннинг хусусияти экстрапирамид бузилиш ва юрак- томир ситемасига узоқ қўлланганда ҳам асоратлар кузатилмаслигидир. Шу сабабли беморларда бошқа нейролептикларни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлганда, жумладан экстрапирамид бузилиш бўлса, бу препарат муваффакиятли ишлатилади. Карбидин ва эглонил етарли антипсихотик таъсир билан бирга антидепрессив ва стимулловчи эффектга эга. Шу сабабли бу препаратларга кўрсатма бўлиб депрессив-васвасали хмада апато-абулик синдромли беморлар ҳисобланади. Кейинги йилларда атипик нейролептиклар кенг қўлланилиб келинмоқда. Уларнинг ножўя таъсирларининг камлиги амбулатор шароитда узоқ вақт қўллаш учун самарали ҳисобланади. Бу воситаларга қуйидаги дорилар киради: рисполепт, риспаксол, седарекс, нопрения, эголанза, олзап, кетилепт, кетап, сероквел, сертиндол. 2. ТРАНКВИЛИЗАТОРЛАР. Транквилизаторлар манфий ҳиссиётни - қўрқув, ҳаяжон, эмоционал зўриқишларни камайтириш ёки йўқотиш хусусиятига эга бўлган моддалар ҳисобланади. Кўпгина мамлакатларнинг халқ табобатида узоқ 120 йиллардан тинчлантирувчи таъсирга эга моддалар ишлатилган. Валериана, скополамин, бром тузлари, опиум ва бошқа препаратлар тиббиёт арсеналига ўтказилган. 1946 йилда мепробаматнинг топилиши ва 1955 йилда унинг амалиётга киритилиши хозирги замон транквилизаторлар тарихининг бошланиши ҳисоблаш мумкин. Хозирги вақтда 50 дан ортик транквилизаторлар амалиётга киритилган ва эски тинчлантирувчи воситалар амалиётдан чиқарилган. Кўпгина ривожланган мамлакатларда транквилизаторлар кенг қўлланиладиган дори моддалари ҳисобланади. Уларни фақат касал одамлар эмас, балки соғлом одамлар эмоционал дистресс ҳолатида қўллаши мумкин. Замонавий транквилизаторлар турли бирикмалар ҳосилалари ҳисобланади. Булар - бензодиазепин, карбамин ва бензил кислота ва бошқалар. Бу препаратларнинг махсус психотроп таъсири - транквилизацияловчи-анксиолитик ҳисобланади, яъни нерв толиқишини бартараф этувчи таъсири. Бундан ташқари транквилизаторлар бошқа психотроп ва нейтроп таъсирга хам эга: седатив, ухлатувчи, миорелаксацияловчи, тутқаноқка қарши таъсирлари бор. Нейролептиклардан фарқли ўларок, транквилизаторлар эмоционал индифферентлик (бефарқлик) чақирмайди, антипсихотик таъсир ва экстрапирамидал бузилишлар ҳосил қилмайди. Антидепрессантлардан фарқли ўларок, транквилизаторлар депрессия ҳолатининг ўзини бартараф этмайди, бироқ баъзи препаратлар хавотир ва депрессиянинг вегетатив компонентини сусайтиради шу сабабли уларни комбинацияда ишлатиш ўринли. Транквилизаторлар алкоголь, ухлатувчи воситалар, анальгетиклар ва наркотиклар таъсирини кучайтиради. Транквилизаторлар фақатгина асабий толиқишни бартараф этмай, балки умумий аҳволни ҳам яхшилайди. Нейролептиклар ва антидепрессантлардан фарқли ўларок транквилизаторларнинг таъсири фақатгина руҳий беморларда кўринмай, балки соғлом кишиларда ҳам намоён бўлади. Шу сабабли 121 транквилизаторларни узоқ қўллаш ўрганиб қолиш, токсикоманияларга олиб келади. Хозирги пайтда транквилизаторлар кимёвий структураси бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1) пропандиол унумлари (мепротан), 2) тўйинмаган карбиналлар (метилпентинол), 3) триметоксибензой кислота унумлари (триоксазин), 4) дифенилметан унумлари (амизил), 5) 1;4- бензодиазепин унумлари (хлордиазепоксид, диазепам, нозепам, лоразепам, нитразепам ва б.), 6) турли кимёвий структурали бошқа транквилизаторлар. Ксанакс, золомакс, неурол, атаракс, автория, адаптол каби воситалар беморларга ҳозирги кунда самарали таъсир этмоқда. Бензодиазепам унумлари устун туриб, уларнинг транквилизаторловчи эффекти яққол ва ножўя таъсирлари нисбатан кам. ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ. Транквилизаторлар МНС ва периферик нерв системасининг нейромедиатор системасида маълум ўзгаришалр чақиради (бунинг оқибатида баъзи ножўя таъсирлар кузатилади). Транквилизаторларнинг холин-, норадрен-, серотонинергик системаларга таъсири кучли ва доимий эмаслиги аниқланган. Фақат дифенилметанамизил ҳосилалари (масалан, бенактизин) марказий ва периферик нерв системаси М-холинреактив структураларига яққол блокловчи таъсир кўрсатади. Бошқа транквилизаторларнинг, хусусан бензодиазепин ҳосилаларининг таъсири ГАМК таъсирини кучайтириши билан изоҳланади. ГАМК пресинаптик тормозланиш медиатори бўлиб, сенсор импульсларга кучайтирувчи ва тормозловчи таъсир кўрсатади. Транквилизаторлар ГАМК таъсирини ошириб, пресинаптик тормозланишни кучайтиради ва бу билан сенсор импульслар окимини камайтиради. Бу механизм билан транквилизаторларнинг анксиолитик ва миорелаксацияловчи таъсири боғлиқ. Транквилизаторлар таъсир механизмини ўрганишда янги босқич нерв системасида бензодиазепам рецепторларининг очилиши билан боғлиқ. Тахмин қилинишича, бензодиазепам рецепторларининг кўп миқдори 122 гиппокампда бўлиши транквилизаторларнинг анксиолитик, пўстлоқда - тутқаноқка қарши ва таламусда - седатив таъсирини таъминлайди. ДАВОЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР. Транквилизаторлар қўллашга асосий қарама-қарши кўрсатмалар - миастения ва атаксия, шунингдек жигар ва буйракнинг ўткир касалликлари ҳисобланади. Барбитуратлар, опиатлар ва алкоголь таъсирини кучайтирганлиги сабабли, юқоридаги моддаларни транквилизаторлар билан бирга қўллаш ман этилади. Миорелаксацияловчи таъсирга эга бўлган транквилизаторлар транспорт хайдовчиларига, меҳнат фаолияти ҳаракат реакцияларининг тез ва аниқлиги билан боғлиқ шахсларга, иш пайтида ва ишдан олдин тавсия этилмайди. Кўпгина авторлар хомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида аёлларга транквилизаторлар қабул қилишни тавсия этмайдилар. Ёш болалар ва қари кишиларда транквилизаторловчи препарат ва унинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш керак. КЎРСАТМАЛАР. Транквилизаторлар энг аввало нопсихотик характердаги турли руҳий бузилишларни даволашда қўлланилади. Эмоционал таранглик ҳолати, таъсирчанлик, эмоционал лабил ҳолат, хавотир, турли этиологияли қўрқув ҳолатлари транквилизаторлар қўллаш учун кўрсатма ҳисобланади. Невротик (ситуацион) реакцияли, невроз, психопатия, соматоген неврозсимон ва психопатсимон ҳолатли, шунингдек психосоматик касаллиги бор беморларда транквилизаторлар қўллаганда юқоридаги симптомларга терапевтик таъсир кўрсатади. Транквилизаторлар эмоционал толиқиш ва ички хавотирланиш билан боғлиқ уйқу бузилишларини даволашда ижобий таъсир кўрсатади. Гипноседатив типдаги транквилизаторлар (нитразепам, феназепам) таъсирида бу беморларда уйқу чуқур ва давомли бўлади. Вегетатив бузилишлар (бош айланиши, кўнгил айниши, тахикардия ва гипергидроз хуружи ва б.) билан боғлиқ уйқу бузилишларини даволашда бензодиазепин унумлари (диазепам, нозепам, мезапам) эффектли ҳисобланади. Тутқаноқка 123 қарши яққол таъсирга эга транквилизаторлар эпилепсия касаллигида тутқаноқ хуружларини комплекс даволашда, шунингдек дисфория, қўзғалиш ва агрессия хуружларини даволашда қўлланилади. Вена ичига диазепам юбориш эпилептик статусда энг самарали ҳисобланади. Кўпгина авторлар диазепам алкоголли абстинент синдром ва алкоголли делирийни бартараф этишда қўллашни тавсия этадилар. Транквилизаторлар психиатриядан ташқари, гинекология, хирургия, неврология, терапия соҳаларида хам кўпинча эмоционал толиқиш, эмоционал лабил ҳолатлар ва бошқа ҳолларда ишлатилади. 3. АНТИДЕПРЕССАНТЛАР. Антидепрессантлар турли кимёвий структурали препаратлар бўлиб, уларнинг психотроп таъсири кайфиятнинг патологик пасайиши, депрессияни бартараф этишдан иборат. 1952 йилда психиатрия амалиётига ипрониазид ва имипрамин киритилишидан бошлаб кўпгина антидепрессантлар синтезланиб, клиникада қўлланила бошланди. Антидепрессантлар турли структурага эга бўлиб, улар нейромедиатор системаларга турлича таъсир кўрсатади. Депрессив ҳолатларда МНСда моноаминлар - норадреналин, дофамин ва серотонин миқдори ва активлиги пасаяди, бу эса депрессиянинг асосий психопатологик симптомлари юзага чиқишига сабаб бўлади. Антидепрессантларнинг психотроп таъсири депрессив беморларда кайфиятни кўтарувчи, нормаллаштирувчи таъсир ҳисобланади. Бу препаратлар эйфорияловчи таъсирга эга эмас, соғлом кишиларда деярли ҳеч қандай кайфият ўзгаришини чакирмайди. Депрессив беморларда антидепрессантлар таъсирида руҳий фаолиятда бошқа ўзгаришлар хам кузатилади. Баъзи антидепрессантлар таъсирида (имизин, инказан, цефедрин ва б.) психостимулловчи компонент яққол намоён бўлади: ҳаракат фаолияти ошади, фикрлаш жараёни тезлашади, диққат яхшиланади ва умумий руҳий 124 ҳолат ошади. Бундай препаратлар тимоаналептиклар дейилади. Доза оширилганда ёки узоқ вақт қўллаганда оғир ножўя таъсирлар ва асоратлар кузатилиши мумкин, депрессия маниакал фазага ўтади, делириоз ҳолат ҳосил бўлади. Бошқа антидепрессантлар (амитриптилин, фторацизин, азафен, тразодон ва б.) седатив ва транквилизаторловчи таъсирга ҳам эга. Булар тимолептик антидепрессантлар дейилади. Баъзи антидепрессантлар (пиразидол, людиомил ва б.) антидепрссив таъсир билан бирга стимулловчи ва седатив транквилизацияловчи компонентларга ҳам эга. Деярли барча антидепрессантларда марказий ва периферик холинолитик, адреномиметик ва серотонинергик таъсирга эга. Бунинг натижасида бир қанча ножўя ҳолатлар вегетатив бузилишлар шаклида намоён бўлади. ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ. Турли гуруҳдаги антидепрессантлар таъсир механизми турлича. Биринчи гуруҳ препаратлари (ипрониазид, ниаламид ва бошк.) моноаминоксидаза (МАО) гуруҳи ферментларини ингибициялаш йўли орқали моноаминлар миқдори ва активлигига таъсир қилади, шу сабабли улар МАО ингибиторлари дейилади. МАО активлиги МНС, вегетатив ганглийлар, жигар ва буйракда айниқса юқори бўлиб, МАО ингибиторлари таъсирида фермент активлиги ва биоактив аминлар миқдори камаяди: адреналин, норадреналин, дофамин, серотонин микдори тўқималарда ошади. Нерв тўқимасида серотонин миқдорининг ошиши ва МНСда серотонинергик системалар активлашиши МАО ингибиторларининг эйтимик таъсирининг асоси ҳисобланади: марказий депрессия симптоми, кайфиятнинг патологик пасайиши бартараф этилади. Норадреналин, дофамин миқдорларининг ошиши ва активлашиши натижасида руҳий активлашиш ва моторика жонланиши кузатилади. ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР. 125 Антидепрессантлар организмга кўп томонлама таъсир кўрсатади. Шу сабабли антидепрессантлар тавсия этишдан олдин бемор ҳар томонлама чуқур ўрганилиб, қарши кўрсатмалар аниқланиши керак. Кўпгина авторлар антидепрессантлар қўллашга қуйидаги ҳолларни қарши кўрсатма ҳисоблайдилар: глаукома, жигар, буйрак, қон ҳосил қилиувчи органларнинг ўткир касалликлари, бош мия қон айланишининг яққол бузилишлари, декомпенсациялашган юрак нуқсонлари, тутқаноқлар, алкоголдан, ухлатувчи воситалар ва наркотик моддалардан ўткир заҳарланиш, простата бези гипертрофияси, сийдик пуфаги атонияси, ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойи. Баъзи антидепрессантлар учун баъзи қарши кўрсатмалар нисбий ҳисобланади. Шу сабабли антидепрессантлар тавсия этиш терапевт консультацияси билан ҳал этилиши керак. КЎРСАТМАЛАР. Турли антидепрессантларнинг таъсир қилиш спектри тубдан фарқ қилади. Бирор бир антидепрессант барча депрессиялар учун универсал восита ҳисобланмайди. Антидепрессантларнинг таъсиридаги 3 компонентининг нисбати ҳисобланади: антидепрессив (эйтимик), седатив ва стимулловчи таъсир. Турли генезли ажитацияланган ва хавотирли депрессияларда беморга седатив таъсирли антидепрессантлар буюрилади (фторацизин, амитриптилин), шунингдек мураккаб структурали депрессияларда (масалан, шизофрениянинг депрессив-параноидли синдромида). Меланхолик тормозланган депрессияли беморларга стимулловчи антидепрессантлар буюрилади. Клиник кўринишида ҳам хавотир, ҳам тормозланиш белгилари бўлган беморларга мувозанатлашган антидепрессантлар (пиразидол, людиомил, азафен) буюрилади. Витал депрессияли беморларга кучли, яққол антидепрессив таъсирли воситалар буюрилади, ўртача невротик депрессияларда "юмшоқ" антидепрессантлар терапевтик эффект беради. 126 Кейинги йилларда серотонинни қайта сўрилишини селектив блокловчи антидепрессив дори воситалари ишлаб чиқилди ва улар амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда. Уларга флуоксетин, флувоксамин, феварин, депрес, рексетин, парсолет, коаксил, иксел, венлаксор, миртел, адеп киради. 4. ПСИХОСТИМУЛЯТОРЛАР. Психостимуляторлар - МНС фаолиятини активлаштиради, чарчоқлик ва уйқучанликни бартараф этади, қисқа муддатга ақлий ва жисмоний меҳнат фаолиятни оширади ва умумий аҳволни яхшилайди. Психостимуляторалр аввало эсда сақлаш ва диққатни кучайтиради ва ақлий фаолиятни оширади, фикрлаш ва нутқ жараёнларини тезлаштиради. Психостимуляторлар ҳаракат активлигини оширади, безовталик чакириши мумкин. Ухлатувчи, седатив ва наркотик моддалар таъсирини сусайтиради. Психостимуляторлар периферик симпатомиметик таъсир қилиб, юрак уриши, артериал босимни оширади ва терлашга сабаб бўлади. Одатда, психостимуляторлар иштаҳани камайтиради. Эмоционал таранглик, хавотир, қўрқув, безовталик, психотик бузилишлар психостимуляторлар таъсирида кучаяди. ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ. Психостимуляторлар синапсларда медиаторлар мобилизацияси орқали қўзғалиш жараёни ўтишини кучайтиради. Амфетамин каби психостимуляторлар кўпроқ норадренергик системага таъсир қилиб, пресинаптик нерв охирларидан медиатор ажралишини кучайтиради. Шу билан бирга МАОга ингибицияловчи таъсир кўрсатади ва медиаторларнинг постсинаптик рецепторларга таъсирини кучайтиради. Бу препаратлар узоқ вақт қўлланганда дофаминергик система норадренергик системадан устунлик қилади, бу хол препаратларнинг психомиметик эффекти билан боғлиқ. ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР. 127 Психомотор қўзғалиш, уйқу бузилиши, депрессив ҳолатлар, продуктив симптоматикали психотик бузилишлар, артериал гипертония, яққол атеросклероз, қари ёш, жигар ва юрак касалликлари. КЎРСАТМАЛАР. Бошқа психотроп воситаларга нисбатан психостимуляторлар психиатрия клиникасида чекланган ҳолда қўлланилади. Сиднокарб ва сиднофен қўллаш учун кўрсатмалар: психоген ва соматоген типдаги астеник ҳолатлар - тормозланиш билан, холсизлик, тез чарчаш, иш қобилиятининг пасайиши билан бирга кечганда; кам прогредиентли шизофрениядаги апатико-абулик ҳолатлар, олигофрениянинг торпид формаси, кечки энурез. Психостимуляторлар соғлом кишиларда ҳам қўлланилади, асосан ақклий ва жисмоний толиқиш билан боғлиқ бўлган экстремал ҳолатларда ишлатилади. 5. НООТРОПЛАР. Биринчи марта ноотроп препаратлар 1963 йил пайдо бўлган, Бельгия фирмаларидан бири - УЦБда ГАМК циклик унумларидан бирининг ўзига хос психотроп таъсири аниқланган, шу билан бу препаратга ноотропил номи берилган (грекча ноос - ақл, интеллект). Хозирги пайтда баъзи моддаларнинг олий руҳий фаолиятларга активлаштирувчи таъсири аниқланган, бу билан улар МНСда тўқима метаболизмига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади. Метаболик таъсирли бу гуруҳдаги турли кимёвий структурали препаратларга қуйидагилар киради: ГАМК (аминалон, гаммалон), пирацетам (ноотропил), ацефен, пиридитол, пантогам, фенибут. Ноотроплар кортикал нерв жараёнларининг кечишини яхшилайди, ақлий фаолиятни оширади, эсда сақлаш, бош миянинг интегратив фаолиятини яхшилайди, шу билан бир вақтда МНСга қўзғатувчи таъсир кўрсатмайди. Ноотроп препаратларнинг психотроп эффекти психостимуляторлардан фарқли ўлароқ биринчи марта қабул килгандан кейин дарров юзага чиқмай, 128 балки 2-3 ҳафта давомида регуляр қабул қилгандан кейин юзага чиқади. Ноотропларнинг ижобий таъсири гипоксия шароитида, бош мия қон айлаиши бузилганда, инфекция, интоксикацияларда, механиқ травма шароитида айниқса яққол намоён бўлади. ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ. Психостимуляторлардан фарқли ўларок ноотроплар бош миянинг медиатор жараёнларига деярли таъсир кўрсатмайди. Ноотроплар нерв ҳужайраларида метаболизмни яхшилайди, Булар таъсирида АТФ синтези кучаяди (психоэнергизаторлар), глюкоза утилизацияси ошади, нерв ҳужайраларининг гипоксияга чидамлилиги ошади (энцефалопротекторлар). Охирги пайтлардаги текширувлар кўрсатишича, ноотроп препаратлар бошқа органларга ҳам, жигар ва эндокрин безларга таъсир кўрсатади. ТЕРАПЕВТИК ҚЎЛЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ. Замонавий маълумотларга кўра, ноотроп препаратлар турли генезли психоорганик синдромли беморларни комплекс даволашда қўлланилади. Уларнинг таъсир қилиш механизмига асосланиб ноотроплар қўлланишига қарши кўрсатмалар аниқланмаган, шу сабабли ноотроп препаратлар руҳий беморларни даволаш ва реабилитациясида кенг қўлланилади. Ноотроплар билан узоқ вақт (ва керак бўлганда такрор) массив даволаш натижасида болаларда ақл пастлик, бош мия қон томирлари атеросклерози натижасидаги ақл камлик, инсультдан кейинги нутқ ва моторика бузилиши, бош мия травматик жароҳатланишидаги беморларда яхши терапевтик эффектларга эришилган. Ноотроплар турли генездаги астеник ҳолатларни комплекс даволаш эффектлилигини оширишга ердам беради. Ноотропларни алкоголизмни комплекс даволашига киритиш яхши натижалар берган. Охирги пайтда ноотропларнинг психозларни даволашда ижобий таъсири аниқланган, хусусан даво курсининг охирги этапларида. 6. ТИМОСТАБИЛИЗАТОРЛАР. 129 Тимостабилизаторлар (нормотимиклар) алоҳида мустакил синфга ажратилиши литий тузларининг клиник таъсирининг ўзига хослиги аниқланиши билан боғлиқ. Литийнинг антиманиакал таъсири кўп йиллар илгари маълум бўлган (Cade J. 1949), бироқ 60-йилларда литийни узоқ қўллаганда рекуррент аффектив бузилишли беморларда профилактик таъсири аниқланган. Литий патологик фазали кайфият ўзгариши ва руҳий фаолият бузилишларини, депрессив ва маниакал фазалар ҳосил бўлишини бартараф этади, яъни киши эмоционал ҳолатини стабиллаштиради, (тимостабилизаторлар). 70-йиллар ўрталарида худди шундай антиманиакал ва профилактик таъсир шу гуруҳга тегишли 2 та элементда - рубидий ва цезий ионларида аниқланган, бироқ бу элементлар терапевтик эффектнинг сустлиги ва ножўя таъсирларининг яққол, кучлилиги сабабли кенг қўлланилмаган. Охирги пайтларда текширувчилар эътибори бензодиазепам унуми бўлган карбамазепинга (финлепсин, тегретол) каратилган, унинг эпилепсияга қарши таъсири билан бирга антиманиакал, профилактик тимостабилловчи таъсири хам мавжуд. Кўпгина текширувлар натижасида литий тузлари ва карбамазепиннинг турли таъсирлари ўрганилди, бироқ уларнинг терапевтик ва профилактик таъсир механизми хамма томонлама аниқ эмас. Литий организмга кўп томонлама таъсир қилади: натрий, калий, магний, кальций ионлари билан таъсир қилиб, электролит алмашинувида ўзгаришларга олиб келади, бу эса биоген аминлар метаболизмига таъсир қилади. Бунда норадреналин дезаминланиши кузатилади, унинг миқдори камаяди; серотонин миқдори ҳам бош мияда камаяди. Бош мия рецепторларининг биоген аминларга сезувчанлиги пасаяди. Юқоридаги метаболик ўзгаришлар билан литийнинг антиманиакал таъсири тушунтирилади. Бундан ташқари, литий циклик нуклеотидлар ҳолатига таъсир қилади, бу унинг профилактик стабилловчи таъсири билан боғлиқ. 130 Карбамазепиннинг таъсир механизми тўғрисида маълумотлар кам: у лимбик системага стабилловчи таъсир қилади ва ГАМК алмашинувига таъсир қилади. ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР. Буйрақлар функцияларининг яққол бузилишлари, юрак ва қон томир касалликлари, сув-туз алмашинуви бузилишлари, Аддисон касаллиги, калқонсимон без касалликлари, хомиладорлик (баъзи авторлар буйича факат биринчи 3-4 ой). Литийнинг бошқа препаратларига нисбатан литий оксибутират камрок токсик таъсирга эга. Кари ешдаги кишилар ва тутқаноқли беморларга литий тузлари эҳтиёткорлик билан берилиши керак. Карбамазепинга нисбатан абсолют қарши кўрсатмалар аниқланмаган, уни литий қарши кўрсатилган беморларга хам буюриш мумкин. КЎРСАТМАЛАР. Тимостабилизаторлар қўллашга кўрсатмалар маниакал ва гипоманиакал ҳолатлар ҳисобланади: маниакал-депрессив психознинг маниакал фазаси, циркуляр шизофрениядаги маниакал ва маниакал-васвасали хуружлар, гипертимик ва циклотимик психопатиялар чегарасидаги гипоманиакал эпизодлар, симптоматик маниакал ҳолатлар. Депрессив ҳолатларда тимостабилизаторлар терапевтик эффект кўрсатмайди. Тимостаблизаторларни профилактик қўллашга кўрсатмалар: беморда такроран аффектив бузилишлар - депрессив ёки маниакал ёки моно-, биполяр аффектив бузилишлар (МДПда ва циркуляр шизофренияда) кузатилганда. Кўпгина авторлар тимостабилизаторларни циклотимия билан беморларга, шунингдек циклотимия фонида алкоголизм кузатилганда даволаш учун тавсия этадилар. 131 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling