У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
 


135 
СЕЗГИ ЖАРАЁНИНИ ТЕКШИРИШ МАҚСАДИДА 
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТЕСТЛАР 
СЕЗГИ - бу ташқи борлиқ ва предметларнинг, ўзини ўраб тўрган нарса, 
воқеа, ҳодисаларнинг алоҳида белгиларини онгида акс эттирилиши. 
Атрофдаги олам экстрарецепторлар, проприорецепторлар, интрарецепторлар 
ва висцерорецепторлар орқали қабул қилиниб сезилади. 
 
 
Текширилувчи қарамаган ҳолда турли шаклдаги темир ёки картондан 
кесилган фигуралар унинг қўлига тутқазилади. Текширилувчи бу фигурани 
қоғозда тасвирлаши керак. Бунда тактил идрок текширилади. Одатда асаб 
тизимининг бузилиши, ақл пастликда паст кўрсаткичлар аниқланади. 
 
 


136 
ИДРОК ЖАРАЁНИНИ ТЕКШИРИШ МАҚСАДИДА 
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТЕСТЛАР 
 
Идрок этиш орқали уларни бутунлигича, барча хусусиятлари билан 
биргаликда яхлит қабул қилади. Лекин шунга асосланиб идрокни сезгилар 
йиғиндиси деб бўлмайди. Шуни айтиб ўтиш керакки, предмет ва
ҳодисаларнинг боғланиши фикр билан акс эттирилади. 
БРЕД иллюзияси 
 
 
 


137 
ТАФАККУР ЖАРАЁНИНИ ТЕКШИРИШ МАҚСАДИДА 
 ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТЕСТЛАР 
«БУ ЕРДА НИМА ОРТИҚЧА?» МЕТОДИКАСИ 
Ушбу методика одамнинг образли, сўз-мантиқли тафаккур жараёнининг 
анализ ва умумлаштириш операцияларини тадқиқ қилади. Методикада ҳар 
хил предметлар тасвирланган расмлар тавсия қилинади ва қуйидагича 
кўрсатма берилади: «Ҳар бир расмда тасвирлангаи 4 та предметдан бири 
ортиқча. Диққат билан расмга қараб, қайси бир предмет ортиқча ва нима 
учун ортиқча эқанлигини тушунтириб беринг». Топшириқни бажариш учун 3 
дақиқа вақт берилади. 


138 
Натижаларни баҳолаш. 
10 - балл берилган топшириқни 1 дақиқадан кам вақтда бажариб, ҳар бир 
расмдаги ортиқча предметни нима учун ортиқча эқанлигини шархлаб бера 
олса қўйилади; 
8-9 балл бола топшириқни 1 дақиқадан 1,5 дақиқагача тўғри бажара олса 
қўйилади; 
6-7 балл бола топшириқни 1,5 дақиқадан 2 дақиқагача тўғри бажара олса 
қўйилади; 
4- 5 балл — бола топшириқни 2 дақиқадан 2,5 дақиқагача тўғри бажара 
олса; 
2-3 балл бола топшириқни 2,5 дақиқадан 3 дақиқагача тўғри бажара олса 
қўйилади; 
0-1 балл бола 3 дақиқа мобайнида топшириқни тўғри бажара олмаса 
қўйилади. 
Тараққиёт даражаси ҳақида хулоса чиқариш: 
10 балл — жуда юқори 
8-9 балл — юқори 
4-7 балл — ўртача 
2-3 балл — паст 
0-1 балл — жуда паст 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling