110
6. Аутоген тренировка. Психопрофилактика
ва психогигиенанинг актив
усулидир. Аутоген тренировка - организмнинг дастлабки ёки дастлабки-
ихтиёрсиз функцияларини тартибга солиш имкониятини кўтариш. Бу усулни
1932 йилда Иоган Генрих Шулц тақдим этди. Шу вақтдан
бери аутоген
тренировка катта самара билан фойдаланади.
Аутоген тренировка 6 босқичдан иборат бўлади:
1. Тана оғирлашиб кетган сезгисини пайдо бўлишига қаратилган ўзини
ишонтириш ифодаларнинг
комплекси;
2. Иссиқлик сезгисини пайдо бўлишига қаратилган ўзини ишонтириш
ифодаларнинг комплекси;
3. Юрак уриш ритимни тартибга солишга ўзини ишонтириш
ифодаларнинг комплекси;
4. Нафас олиш ритмини тартибга солишга ўзини ишонтириш
ифодаларнинг комплекси;
5. Қорин соҳасида иссиқлик сезгисини пайдо бўлишига ўзини ишотириш
ифодаларнинг комплекси;
6. Пешона ва чакка соҳасида совуқ сезгисини пайдо бўлишига ўзини
ишонтириш ифодаларнинг комплекси.