У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

1. Рационал психотерапия - беморга логик исботланган тушунтириш 
ёрдами билан таъсир этиш. Лекин рационал психотерапия фақат логик 
исботланган тушунтиришлар билангина эмас балким бевосита ишонтиришни 
ҳам ўз ичига киргизади, яъни ҳиссий таъсири, унинг учун бир неча дидактик 
ва риторикли усуллари ишлатилади. Суҳбат шаклда ўтказилади. 
2. Суггестивли психотерапия - бу маълум бир фикрларга, умидларга 
руҳият таъсир билан ишонтириш. Лотин тилидан «суггестия» - «ишонтириш» 
деб таржима қилинади. Суггестивли психотерапия асосан беморга врачнинг 
психологик таъсирини кўрсатади. 
Суггестивли психотерапия иккита гуруҳга бўлинади: 
1. Онгда ишонтириш. Индивидуал ва коллективли бўлиши мумкин. 
Онгда ишонтириш асосан экспрессивли, буйқукдаги овоз билан ўтказилади. 
Кунда 2-3 дақиқадан 1-2 маротаба. Энг эффектли вақти уйқудан олдин ва 
уйқудан кейин дарҳол. 
2. Гипноз уйқусида ишонтириш. 
Гипноз - бу уйқу ва тетик орасидаги ўтадиган ҳолат. Бу аломатли уйқу. 
Врач билан беморнинг орасида нутқдаги алоқа сақланиб қолади. Бу алоқанинг 
номи - раппорт (франция тилидан таржимаси - алоқа). 
Гипноз ҳолатда беморда тор локализациялашган қўзғатувчи ўчоғ 
сақланиб қолади, яъни раппортни таъминлаган соқчи пункт. Шу вақтда бутун 
бош мия пустлоғ соҳаларида чуқур ички тормозланиш ривожланади. 
Гипнозни 1843 йилда инглиз врачи Бред тарифлади. 
Суггестив психотерапиянинг асосий асбоби - ишонтириш ўзидир. 
Ишонтириш тўғри сўзли ва қия бўлиши мумкин. 
Гипноз учта босқичдан иборат: 
1. Ухлатиш. Давомлиги - 15 дақиқа 


109 
2. Ишонтириш. Давомлиги - 15 дақиқа.
3. Гипноздан чиқариш (дегипнотизация). Давомлиги 5-10 дақиқа. 
Сеансни давомлиги - 30- 40 дақиқа. 
Курсига 10 - 15 сеанс ўтказилади. 
3. Коллективли психотерапия - бу беморларнинг бир-бирига 
муносабатли, даволовчи таъсир этиши. Коллективли психотерапия врач 
рахбарлигида ўтказилади. Бу усул махсус ёки бўлган гуруҳларда ўтказилади. 
Гуруҳлар мақсад ва вазиятларга қараб тузиладилар. Бу гуруҳлар фаолиятини 
кучайтирадиган, тушунтирадиган, чалгитадиган бўлишлари мумкин. Энг 
эффектли гуруҳ - оилавий гуруҳдир. Бу натижасида оилавий психотерапия 
туғилди. 
Оилавий 
психотерапия 
невроз, 
жинсий 
бузилишларни, 
дисгармонияларни, психозларни даволашида жуда самарали. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling