У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
«ҚИСҚА МУДДАТЛИ КЎРИШ ХОТИРАСИ ҲАЖМИНИ
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
«ҚИСҚА МУДДАТЛИ КЎРИШ ХОТИРАСИ ҲАЖМИНИ
АНИҚЛАШ» Болага расмнинг А ва Б қисмлари кўрсатилгандан сўнг ўнта трафарет шакли тақдим этилиб, боладан олдинги расмдаги ҳар бир қисмдаги барча чизиқларни ушбу трафаретда ифода этиши талаб этилади. Ҳар иккала тажриба натижалари хотира орқали тўғри қайта эсга туширилган чизиқ деб, намуна сифатида кўрсатилган чизиқлардан узунлиги ва йўналиши жиҳатидан ҳеч қандай фарқ қилмайдиган чизиқлар қабул қилинади (чизиқлардан четланиш, унинг букланиши бурчақлари сақланган ҳолда битта катакдан ошмаслиги лозим). Тўғри эсга туширилган чизиқлар сони кўриш хотираси ҳажмининг кўрсаткичи ҳисобланади. «ЭШИТИШ ХОТИРАСИНИ БАҲОЛАШ» 7 2 9 1 143 Бу хотира турини аниқлаш учун болага 1 секунд оралиғида 4 та сўзлар тўплами кетма-кет ўқиб берилади. I. Ой, дарахт, сакрамоқ, сариқ, қўғирчоқ, сумка; П. Гилам, стакан, сўзмоқ, оғир, китоб, олма; Ш. Диван, ҳазиллашмоқ, пальто, телефон, санчқи, довюрак; IV. Мактаб, одам, ухламоқ, қизил, дафтар, гул. Шу сўзлар тўпламини эшитиб бўлгандан сўнг, синалувчига тахминан секунд ўтгач, кейинги 36 та сўзлар тўплами шошилмай, ҳар бир сўз 1 секунддан оралиқ билан ўқиб эшиттирилади. Стакан, мактаб, санчқи, тугма, гилам, ой, стул, одам, диван, сигир, телевизор, дарахт, қуш, ухламоқ, довюрак, ҳазиллашмоқ, қизил, оққуш, сурат, ўгри, сўзмоқ, туп, сариқ, сакрамоқ, дафтар, пальто, китоб, гул, телефон, олма, қўғирчоқ, сумка, от, етмоқ, фил, уй. Бу 36 та сўзлар тўплами тасодифий кетма-кетликда барча қатордаги сўзлардан иборат. Дар бир тўпламдаги сўзларни фарқлаш учун уларни турли чизиқлар билан белгиланади. 1-тўпламдаги сўзлар тагига 1 та тўғри чизиқ чизилган; 2- сўзлар тўпламига 2 та тўғри чизиқ чизилган; 3-сўзлар тўпламига битта узун чизиқ ва охирги 4-сўзлар тўпламига икки қатор узун чизиқ чизилган. Бола эшитган 36 та сўзлар ичида қисқа тўпламдаги сўзлар бор ёки йўқлигини топиб, бор бўлса «ҳа», бўлмаса «йўқ» деб жавоб бериш керак. Катта тўпламдаги сўзлардан кичик тўпламдаги олиши учун болага 5 секунд вақт берилади. Агар фарқлай олмаса, тадқиқотчи кейинги сўзга ўтиб кетади. Баҳолаш натижалари Тезкор эшитиш хотираси кўрсаткичи катта тўпламдан 6 та сўзни топиши учун кетган ўртача вақтга қараб аниқланади. Ўртача вақтни топиш учун бола топшириқни бажариш учун сарфлаган умумий вақтни 4 га бўлинади.Ўртача вақтни хатолар сонига бўлиб, 1 ни қўшилса, оператив эшитиш хотираси ҳажми аниқланади. Нотўғри топилган ёки топа олинмаган сўзлар хато ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling