У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


«ЭСДА ҚОЛДИРИШ ЖАРАЁНИНИНГ ДИНАМИК


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

«ЭСДА ҚОЛДИРИШ ЖАРАЁНИНИНГ ДИНАМИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ» 
Болага 10 та сўзлардан таркиб топган қатор бир неча марта қайтариш 
орқали эслаб қолиш учун тавсия этилади. 
Ҳар бир такрорлашдан сўнг, бола томонидан эслаб қолинган сўзлар сони 
аниқланади. 
Қуйидаги сўзлар қаторининг бирортасидан фойдаланилади. 
1. 
Уй, парта, оқ, яхши, нок, бўр, кучли, пиёла, шам, стол. 
2. Мушук, ручка, қизил, ёмон, олма, пол, кучсиз, санчқи, чироқ, қалам. 
3. 
Қўғирчоқ, қошик, қизил, машина, баланд, чўтка, она, китоб, товуқ, 
анор. 
4. Ит, дераза, гул, гилам, конверт, осмон, ҳарф, уйқу, қуйи, пичоқ. 
5. 
Соат, шамол, балиқ, юлдуз, фил, қанд, қоғоз, стул, арқон, шафтоли. 
Эслатма: Болаларнинг эсда қолдириш динамикасини диагностика 
қилишда, мактабгача ва кичиқ мактаб ёшидаги болалар учун сўзлар қаторини 
шундай тузиш керакки, биринчи сўз-иккинчи сўзга, иккинчи сўз-учинчисига 
алоқадор, маънодош бўлмаслиги лозим. 
Боланинг эслаб қолиши ва қайта айтиб бериш учун тадқиқотчи сўзлар 
қаторини 6 мартагача қайтариши мумкин (ундан кўп эмас). 
Ҳар бир қайтаришдан сўнг тўғри ва хатосиз эслаб қолинган сўзларни 
белгилаб бориб, графикда акс эттирилади. 
График асосида: 
1. 
Эслаб қолиш динамикаси; 
2. 
Эслаб қолиш маҳсулдорлиги аниқланади; 


146 
Графикда ҳар бир такрорлашдан сўнг эслаб қолган сўзларни сони ортиб 
борса - эслаб қолиш динамикаси яхшилигини билдиради. 
- Агар кўрсаткич ўзгармаса, ўртача даражадалигидан далолат беради. 
- Агар ҳар бир такрорлашдан сўнг ҳам эслаб қолган сўзлар сони камайиб 
борса, эслаб қолиш динамикасининг сустлигини билдиради. 
Натижалар таҳлили 
Олинган натижалар бўйича бола эслаб қолиш динамикаси қуйидагича 
баҳоланади:
Етарли даражадаги яхши динамик эсда қолдириш жараёни - аъло. 
Эсда қолдириш ўртача динамик жараёни - қониқарли. 
Эсда қолдириш динамик жараёни суст бўлса - қониқарсиз. 
Шунингдек, бу жараён қуйидаги баллар мезони бўйича ҳам баҳоланади: 
10 балл — бола 10 та сўзни хатосиз тўғри эслаб қолиб, айта олган ва бунга 
б марта такрорлаш шарт бўлмаган.
8-9 балл - 6 марта такрорлашдан сўнггина 10 та сўзни тўғри эслаб қолса. 
6-7 балл — 6 марта такрорлашдан сўнг 7-9 та сўзни эсда қолдирса. 
4-5 балл - 6 марта такрорлашдан сўнг 4-6 тагача сўзни эслаб қолса. 
2-3 балл - 6 марта такрорлашдан сўнг фақат 2-3 та сўзни эслаб қолиб 
айтса. 
0-1 балл - 6 марта такрорлашдан сўнг ҳам 1 та сўзни ёки умуман эсда 
қолдира олмаса. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling