У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


«БЕВОСИТА ХОТИРАНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ»


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

«БЕВОСИТА ХОТИРАНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ» 
Методикани ўтказиш учун қоғоз ва ручка керак бўлади. 
Тадқиқот ўтказишдан аввал болага қуйидагича кўрсатма берилади: 
«Ҳозир мен сенга турли хил сўз ва гаплар айтаман ва бир тўхталиб 
оламан. Сен мана шу тўхталган вақтимда айттан сўз ёки гапларимни эслаб 
қолиб уни қоғозга ёзишинг, расмини чизишинг керак бўлади. 
Тезрок ёзишга, чизишга ҳаракат қилгин. Мен айтадиган сўзлар кўп, 
вақтимиз эса оз». Болага бирин-кетин қуйидаги сўз ва иборалар айтиб 
берилади. «Уй, таёқ, дарахт, баландга сакраш, қуёш нур сочмоқда, қувноқ 
одам, болалар тўп ўйнашаяпти, соат тўхтаб қолди, қайиқ дарёда сўзяпти, 
мушук балиқ емоқда». 
Тадқиқотчи ҳар бир сўз ёки сўз бирикмаларини айтиб бўлгандан сўнг 20 
секунд танаффус қилади. Шу вақт ичида бола айтилганларни ёзиши, чизиб 
олиши керак. 
Агар бу вақт ичида бола топшириқни бажаришга улгурмаса, тадқиқотчи 
уни тўхтатиб қуйиб, навбатдаги сўзни ўқийди. Тажриба тугагандан сўнг, 
боладан қоғозга чизилган расм ёки ёзилган сўзлардан фойдаланиб, сўз ва сўз 
бирикмаларини айтиб бериши сўралади. 
Натижалар таҳлили: 
1 балл — ўз чизмалари ва ёзувларидан фойдаланиб, айтилган сўзларни 
тўғри ва хатосиз эсга тушира олса
0,5 балл - чизгилари, ёзган нарсаларига асосланиб, берилган сўзга 
яқинлашиб эсга туширса; 
0 балл - нотўғри эсга туширилса. 
У мумий максимал кўрсаткич - 10 балл 
Бу баллни бола барча айтилган сўзларни тўғри тўлиқ эсга туширса тўплай 
олиши мумкин. 
Минимал кўрсаткич - 0 балл. 
Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса 
10 балл - бевосита эшитиш хотираси жуда юқори даражада ривожланган. 


145 
8-9 балл - бевосита эшитиш хотираси юқори даражада ривожланган. 
4-7 балл - бевосита эшитиш хотираси ўртача даражада ривожланган. 
2-3 балл - паст даражада ривожланган. 
0-1 балл - кучсиз ривожланган бевосита эшитиш хотирасига эга. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling