У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ДАВОЛАШ 
 
Невротик бузилишли беморларни даволашда психотерапия билан 
биргаликда психофармакологик ва умумий кувватловчи дорилар комплекс 
равишда қўлланилади. Физиотерапевтик муолажалар ва ЛФК кенг равишда 
қўлланилади. 
Беморни 
биринчи 
навбатда 
турли 
зиддият 
ва 
келишмовчиликлардан, руҳий ва жисмоний зўриқишдан, руҳий жароҳатга 
сабаб бўлувчи ҳолатлардан ажратиш лозим.
Яхши оқибатли кечувчи субсиндромал формадаги невротик 
бузилишлар субклиник паник бузилишлар, моносимптомли ёпишқоқликлар, 


103 
астено-вегетатив ва агрипник бузилишларни амбулатор равишда ҳам даволаш 
мумкин. 
Интенсив даволашга безовтали фобик бузилишлари бўлган беморлар 
мажбур бўлиб улар касалхонада даволанади. 
1. Психотерапия.
2. Психофармакотерапия. 
3. Умумтаъсир қилиш усуллари. 
4. Физиотерапия. 
5. Даволовчи жисмоний тарбия (Л.Ф.К.) усуллари қўлланилади.
Неврозларни даволашда психотерапиянинг қуйидаги усуллари кенг 
қўлланилади: субъектив усул, якка ҳолда ёки бир гуруҳда гипноз ўтказиш, 
рационал психотерапия, аутотренинг, оилавий психотерапия.
Невростенияни даволашда асосан ишлаш, ҳордиқ чиқариш ва уйқу
жараёнларини яхшилаш усуллари қўлланилади. Гиперстеник турида бром 
бирикмалари, транквилизаторлар кунига адаптол 300-1000 мг дан, седуксен 5-
15 мг дан, нозепам 10-20 мг дан берилади. Гипостеник турида – қувватловчи 
моддалар: лиммоник, женшень, элеутерокок. Сиднокарб, центедрин,
психостимуляторлар ва инсулин яхши натижа беради. Кайфиятнинг 
пасайиши, хавфсираш, безовталаниш, уйқусизлик билан ўтадиган
неврозларда 
антидепрессантлар-транквилизаторлар 
билан 
бирга 
кулқўланилади (амитриптилин, триптизол, тазепам, седуксен). 
Ёпишқоқ фикрлар ва истерик ҳолатларда транквилизаторлар 
антидепрессантлар билан бирга қўлланилади. Биринчи навбатда руҳий 
жароҳатлантирувчи факторни йуқотиш зарур.
Элениум 20-50 мг, Седуксен 10-20 мг, Нозепам 10-20 мг, Феназепам 0,5-
2 мг, Тазепам 10-30 мг.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling