У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
- Bu sahifa navigatsiya:
- НЕВРОЗНИНГ ИСТЕРИК ТУРИ
Социал фобиялар - кўп кишиларнинг диққат марказида бўлишдан
қўрқиш. Аҳоли орасида 3-5% учрайди. Бундай патология билан беморлар психиатрларга камдан кам ҳолатларда мурожаат қиладилар. Социал фобиялар кўпинча пубертат ва ўсмирлик даврида пайдо бўлади. Бу фобияларнинг келиб чиқиши нохуш психоген ёки ижтимоий таъсирлар билан боғлиқ бўлади. Қўрқувларни келтириб чиқарувчи факторларга маълум шароитлар (доска олдида жавоб бериш, имтихон топшириш, саҳнага чиқиш) ёки маълум гуруҳдаги шахслар билан мулоқотда бўлиш (ўқитувчи, тарбиячи, қарама- қарши жинсли киши) сабаб бўлиши мумкин. Яқин кишилар, оила аъзолари билан мулоқот қилиш қўрқувларни келтириб чиқармайди. Социал фобия билан оғриган беморлар якка яшайдилар, билим савияси паст бўлади. Кўп ҳолларда социал фобиялар безовталанган фобик кўринишлар (агрофобия, паник бузилишлар), аффектив патология, алкоголизм билан биргаликда келади. Социал фобияларнинг икки кўриниши мавжуд: изоляцияланган ва генераллашган. Изоляцияланган социал фобияларга эрейтофобия киради. Эрейтофобия - кўпчилик олдида қизариб қолишдан қўрқиш. Генераллашган социал фобияларга скоптофобия киради. Скоптофобия - кулгили, изза бўлиб қолишдан қўрқиш. 98 Специфик фобия - чегараланган маълум шароитлардан, баландликдан, кўнгил айнишидан, момоқалдироқдан, ҳайвонлардан, тиш даволатишдан қўрқишлар киради. НЕВРОЗНИНГ ИСТЕРИК ТУРИ «Истерия» термини қадимги Грецияда қўллаганлар. Бу вақтда истерия кўринишларини жинсий бузилишлар билан боғлаганлар. Истерик реакциялар кўпинча истерик шахсларда юзага келади. Истероневротик симптоматика шизоидларда, нарцистларда, руҳий инфантилизмда, қўзғалувчан шахсларда кузатилиши мумкин. Руҳий инфантилизм белгилари: мустакил фикри бўлмаган шахслар, эгоцентризмли шахслар, эмоционал нотўлиқлилик, аффектив лабил, енгил қўзғалувчан шахсли кишилар истерик реакцияга мойил бўладилар. Булардан ташқари истерик реакцияларнинг келиб чиқишида вегетатив нерв системасининг нотурғунлиги ҳам сабаб бўлади. Тарқалиши: субклиник истерик белгилар аҳолиниг 1/3 қисмида бутун ҳаёти давомида кузатилади. Истерик невротик бузилишлар истерик реактив психозлар каби, аёлларда эркақларга нисбатан 2-5 маротаба кўп учрайди. Истерик ўзгаришлар бошқа невротик бузилишлар-безовтали фобик, обсессив компульсив, ипохондрик-сенестопатик ва аффектив бузилишлар билан биргаликда келиши мумкин. Касаллик ўсмирлик ёки инволюцион даврда бошланиши мумкин. Клиник кўринишлари: истерик неврозлар неврологик ва соматик белгилар кўринишида намоён бўлади ва улар конверсион истерия гуруҳига киради. Диссоциатив типдаги истерик бузилишларга истерик сомнамбулизм, амнезиялар, фуга, ступор, суммерик ҳолатлар, псевдодеменция ва бошқалар киритилган. Сезги ва ҳаракат бузилишларининг манифестация даврида намойишкороналик, ҳаракатчанлик, тўсатдан юзага келиш ва йўқолиш, янги маълумотлар таъсири натижасида клиник белгиларнинг кўпайиб янгиланиб 99 бориши характерли. Конверсион истерия клиникасида 4 йўналишдаги симптомлар: 1. Ҳаракат. 2. Сезги. 3. Вегетатив. 4. Руҳий бузилишлар. Бу холда истерик гиперкинезлар, шу хилдаги тутқаноқлар, истерияга сабаб бўладиган кар ва соқовлик, кўрлик, сезги бузилиши, оғриқ, қусиш, ҳаво етишмаслиги ҳоллари шулар жумласидандир. Беморлар ҳатти-ҳаракатлари худди саҳнада ўйнаётгандек бўлиб, доимо уларгагина хос бўлган кечинмаларни кўз-кўз қилади. Аффектив бузилишлар эса бемор эмоцияларининг ўзгарувчан эканлиги, улар кайфиятларининг тез-тез алмашиниб туриши, кўз ёши билан кузатиладиган эмоционал реакцияларнинг ниҳоятда кучли бўлиши, яъни овоз чиқариб йиғлашгача бориб етиши кузатилади. Ҳаракат бузилишлари билан кечадиган истерияларга истерик тутқаноқ, гиперкинезлар фалажликлар киритилган. Узоқ йиллардан бери истериянинг классик кўриниши сифатида истерик тутқаноқлар ҳисобланиб келинаяпти. Бу тутқаноқ асосан нохуш хабар эшитганда, жанжал вақтида, ҳаяжонланганда кўпчилик олдида «томошабинлар орасида» кузатилади. Кам ҳолларда бемор бир ўзи бўлганда кузатилади. Истерик тутқаноқда эс-хуш тўлиқ йўқолмайди. Эпилептик тутқаноқдан фарқи, истерик тутқаноқда мушакларнинг тоник қисқариши бўлмайди, шу сабабли йиқилиш, холсизлик кўринишида секин ерга тушади. Кейин клоник мушак қисқариши кузатилади. Тутқаноқ вақтида бемор ёйсимон букилиб «истерик ёй» елка ва товонига таянади, оёқларини тепкилайди ва бир хил овоз чиқаради, алоҳида сўзларни қичқириб айтади, ўзини сочларини юлади. Истерик тутқаноқ ўзининг хоатиксимонлиги, театрсимон кўриниши, кўп жой эгаллаши билан ҳам 100 фарқланади. Кўз қорачиғи ёруғликка реакцияси, оғриқ таъсири ва ҳид билиш реакциялари сақланади. Агар беморга совуқ сув сепилса ёки нашатир спирти ҳидлатилса, тутқаноқни тўхтатиш мумкин. Ҳозирги вақтда истерик бузилишлар хилма- хиллиги сабабли /патоморфоз/ классик истерик тутқаноқка хам учрайди. Хозирги кўриниши гипертоник кризлар, стенокардия, диэнцефал бузилишларни эслатади ва психоген сабаблар билан бошланади. Функционал гиперкинезларга мисол қилиб тикларни, бошнинг ритмик чайқалиши, хореясимон қўлларнинг ва бутун тананинг қалтирашини кўрсатиш мумкин. Бу ҳолат бемор тинчланганда сусаяди ва уйқусида йўқолади. Истерик фалажликларда парез параличлар, оёқ-қўллар, тўлиқ фалажга ўхшаса ҳам, беморнинг ўзига боғлиқ бўлмаган автоматик ҳаракатлар сақланади. Марказий фалажликлардан фарқи рефлекслари бор мушаклар тонуси таранглиги сақланади, атрофиялар йўқ. Баъзи вақтларда бемор туролмайди- юролмайди «астазия-абазия», лекин ётган ўрнида оёғи билан ҳар хил ҳаракатни бажара олади. Истерик афониялар товушнинг йўқолиши. Сенсор бузилишларга у ёки бу сезги органларининг психоген сабаб билан симмулятив бузилишлари киради: истерик кўрлик, карлик, ҳид ва таъм билишнинг йўқолиши. Уларда нерв инервация зоналарига тўғри келмайдиган анестезия, гиперстезия ва гипостезия ҳолатлари учраб туради. Истерик дардлар-оғриклар тананинг ҳамма қисмида учраши мумкин: бош оғриғи, буғимларда оғриқ, оёқларда, коринда оғрик. Истерик оғриклар нотўғри диагностика қилиниб, жаррохлик операциялар хам бўлган ҳолатлар адабиётларда ёзилган. Логоневроз - дудуқланиш белгиси билан кузатиладиган ҳолат ёки касаллик дудуқланишда талаффус этиш, тўлиқ гапириш, тутилиб гапириш 101 кузатилади. Бу эса асосан овоз чиқариш бойламларининг тортишиб қолиши натижасида руй беради. Дудуқланишнинг келиб чиқишида асосан ўткир ёки сурункали номаъқул руҳий кечинмалар сабаб бўлади. Дудуқланиш беморлар яхши муҳитга тушиб қолсалар, вақтинча йўқ бўлиши мумкин, аксинча ноқулай ташқи мухит дудуқланишини кучайтиради. Неврозларда вегетатив системанинг бузилиш симптомлари ҳар хиллиги билан ажралиб туради. Бунга қуйидаги ҳолатлар киради: ҳаяжонланганда томоқ истерик буғилиши, қизилўнгачдан овқат ўтмаслигини сезиш, психоген қайт қилиш, шу билан бирга ошқозон спазми, томоқ спазми, ҳаво, нафас етишмовчилиги кузатилади. Истерик астма - юрак тез уриши, юрак атрофида нохуш оғриқ сезиш /истерик стенокардия/ ва ҳоказо. Шуни айтиб ўтиш керакки истерик неврозли беморлар ўзини фикрига ўзи енгил берилувчан бўлади, шунга мисол қилиб ёлғон хомиладорлик ёки истерик фалажлик ҳолатлари кузатилган. Бу билан бемор ўзини суд олдида жавобгарлигини камайтиришга ҳаракат қилади. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling