У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА 
Невростенияни шизофрениянинг бошланғич давридаги неврозсимон 
синдромлардан, бош мия атеросклерозидан ва оғир соматик касалликлардан 
ажратиш керак. Невростенияда беморлар ўзини ҳолатида танқидий қарайди ва 
даволанишни хохлайди. Шизофренияга хос фикр бузилишлари, аффектив 
бузилишлар, энергетик потенциал бузилишлари, психопатологик бузилишлар 
бўлмайди. Невростенияни келиб чиқишида узоқ вақт психоген таъсир сабаб 
бўлади. Бу сабаблар шизофрения диагнозига қарши қўяди. Бош мия 
атеросклерози чуқур текширилганда шу касалликка хос шахснинг органик
пасайиши, яъни хотира пасайиши, кўнгил бўшлик белгилари аниқланади. 
Оғир касалликларда невростения аниқ иккинчи ҳолат ҳисобланади. 
Ёпишқоқ фикрлар неврози суст неврозсимон кечадиган шизофрениядан 
ва бош миянинг органик касалликларида учрайдиган ёпишқоқ фикрларидан 


102 
қиёсий ташхислаш зарур. Шизофренияда ёпишқоқ фикрлар бузилиши 
моносимптом кўринишида бўлади ва беморлар бу фикрдан қутулишга
ҳаракат қилмайди ва тезда ёпишқоқ фикрлар аффектив ҳолатини йўқотади. Бу 
билан ёпишқоқ фикрлар неврозидан фарқ қилади. Бундан ташқари 
шизофрения шахс структураси, характери билан фарқланади. 
Бош мия органик касалликларида ёпишқоқ фикрлар бузилиши 
шахснинг астения ҳолати сабабли ва бош миянинг органик касаллиги таъсири 
остида пайдо бўлади. Пароксизмал кўринишда бўлиши билан фарқланади. 
Неврозни истерик турини бош мия органик касаллигидаги истерияга 
ўхшаш клиник кўриниш билан кечадиган ҳолатларни дифференциаллаш 
зарур. Истерик тутқаноқни эпилептик тутқаноқдан фарқлаш керак. Истерик 
тутқаноқ психоген сабаблар билан бошланади. Истерик тутқаноқда 
мушакларнинг тоник қисқариши бўлмайди. Шу сабабли бемор секин 
йиқилади ва қаттиқ жароҳатлар олмайди. Истерик тутқаноқлар ўзининг 
театрлашган, демонстратив кўпчилик одамлар олдида кузатилади ва баъзи 
вақтларда йиғи ва инқиллаши билан ажралади. Истерик тутқаноқда кўз 
қорачиғининг ёруғликка таъсирланиш реакцияси ва ҳид билиш, оғриққа 
реакциялар сақланган бўлади. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling