Педантик шахслар – хавотирли-ваҳимали тип. Бу кишилар
эҳтиёткорлик ва қатъиятсизлик бирор бир хатога йўл қўймаслик учун бирор
ютуққа эришишдан кўра, омадсизликни олдини олиш улар учун муҳимроқ.
Улар доимий мулоҳазаларни анализ қиладилар. Аниқ фанларни яхши
ўзлаштирадилар. Бўлиши мумкин бўлган омадсизликдан ҳимоя сифатида ўта
чегараланган ҳаёт тарзи бўлиб, ҳамма нарса бир хил тартибда ва кетма-
кетликда бажарилади. Бегоналар билан эҳтиёткорлик билан мулоқотда
бўлишади, яқинларига эса тўлиқ ишонадилар, дўстликда саодат, барча ҳатти-
ҳаракатларида масъулият кузатилади, ўзини қурбон қилишга ҳам тайёр. Шу
билан бир пайтда эҳтиёткорлик ва ўзига паст баҳо бериш меҳнат фаолиятида
юқори
поғоналарга
эришишга,
оила
қуришга
халақит
беради.
Кечинмалардаги камчиликларни улар фантазия билан тўлдиришади, бироқ бу
ҳақда бошқаларга айтмайдилар.
Қотиб қолувчи шахслар – ўта қатъиятли (стеник), шахсий
концепциялар ҳосил қилишга мойил. Бундай кишиларнинг ҳиссиёти ўта
турғун ва кучли бўлади, шу сабабли уларни ўжар ёки кек сақлайдиган деб
ҳисоблаш мумкин. Бундай беморлар қайсидир бир сиёсий ғоя,
соғломлаштириш тизими, илмий концепцияга нисбатан фанатик берилиш хос.
Асосий психологик ҳимоя механизми – кўчириш ва концептуализация. Улар
ўз фикралри ва ҳисларини ўзгаларга тўнкаришади. Ўзгаларга нисбатан
талабчанликларида кўпинча этика ва морал қоидаларини пеш қилишади,
ўзлари эса бу қоидаларга амал қилмаган ҳолда кўзлаган мақсадларига ёлғон
ва айёрлик йўли билан эришади. Ўзига ишонувчанлик, юқори меҳнат
қобилияти бундай шахсларга жамоа орасида обрўли ўринни эгаллашига
имкон беради. Руҳий жароҳатга нисбатан бу типдаги шахсларда ўта қимматли
ғоялар ва ҳатто васвасалар пайдо бўлиши мумкин. Патологик ривожланишда
паранойял психопатия шаклланади.
76
Do'stlaringiz bilan baham: |