У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
60 ТЕМПЕРАМЕНТ Одамлар хулқ-атвори ва фаолият мотивлари нисбатан тенг бўлганда, ташқи таъсирлар бир хил бўлганда, таъсирчанлиги ва кўрсатаётган энергиясига кўра бир-бирларидан, сезиларли даражада фарқ қиладилар. Жумладан, бир хил киши секинликни, бошқаси шошилишни ёқтиради. Бир хил одамларга ҳиссиётларнинг тез қўзғалиши хос бўлса, бошқасига эса совуққонлик хосдир, бошқа бировни кескин имо-ишоралар, маъноли мимика, бошқасини ҳаракатларда оғир-босиқлик, юзнинг жуда ҳам кам ҳаракат қилиши ажратиб туради. Сўз юритилаётган индивидуал фарқлар ўзларининг туғма асосига эга бўлиши шубҳасиздир. Бу шу нарса билан тасдиқланадики, бу фарқлар болалигидаёк маълум бўла бошлайди, хулқ-атворнинг ва фаолиятнинг турли соҳаларида кўринади ва алоҳида барқарорлиги билан ажралиб туради. Психиканинг индивидуал жиҳатдан ўзига хос, табиий жиҳатдан шартлашган динамик кўринишлар мажмуи кишининг темпераменти деб аталади. Темперамент ҳақидаги дастлабки назария антик дунёга бориб тақалади. Эрамиздан олдинги 6-асрда яшаган юнон табобатининг йирик вакили Гиппократ биринчи бўлиб одамларнинг ҳар хил хусусиятга эга эканлигига эътибор берган ва бу ҳар хилликнинг сабабини аниқлашга ҳаракат қилган. У кишилар темпераментининг организимдаги суюкликларга (қон, шилимшиқ парда, ўт)га қараб уч турга бўлади. Сезиларли психик активликка эга бўлган, атрофда бўлаётган воқеаларга тез муносабат билдирувчи, таъсуротларини ҳа деб ўзгартиришга интилувчи, мувоффакиятсизликлар ва кўнгилсизликларни нисбатан енгил ўтказиб юборувчи, жонли, ҳаракатчан, ифодали мимикаси ва ҳаракатлари бўлган кишининг темпераменти сангвиник деб аталади. Юраги кенг, барқарор интилишларга ва кайфиятларга, доимий ва чуқур ҳис-туйғуларга, ҳаракатлари ва нутқи бир хил маромда бўлган, руҳий 61 ҳолати ташқи томонда ифода этиладиган кишининг темпераменти холерик деб аталади. Таъсирчан, чуқур кечинмали, гап кўтара олмайдиган, аммо атрофдаги воқеаларга унчалик эътибор бермайдиган, ўзини тўхтата оладиган ҳаракатлар қиладиган ва секин овоз чиқарадиган кишилар темпераменти меланхолик деб аталади. Темпераментнинг нерв-физиологик механизимини И.П.Павлов илмий асосда тушунтириб берган. У умрининг кўп қисмини олий нерв системаси фаолиятини ўрганишга бағишлади. Унинг тадқиқотлари натижасида одамдаги индивидуал фарқлар асосида қўзғалиш ва тормозланиш ўртасидаги вазминлик ётиши аниқланди. У ҳолда темперамент ва кишининг фаолиятига таъсир қилувчи хусусиятларни қандай фарқлаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги белгиларни ҳисобга олиш керак. 1. Темперамент хусусиятлари фақат бир турдаги эмас, балки ҳар ва турли мақсадлардаги фаолият турларида, меҳнатда, уйинда, спортда, ўқув жараёнларида намоён бўлади. 2. Темперамент хусусиятлари киши ҳаётининг бутун давомида ёки маълум қисмида барқарор ва ўзгармасдир. 3. Темперамент хусусиятлари бир-бири билан тасодифий эмас, балки қонуний боғланган бўлиб, маълум тузилишни ташкил қилади. Темперамент лотинча – temperamentum сўзидан олинган бўлиб, қисмларнинг нисбати деган маънони англатади. Кишиларнинг темпераменти типларини аниқлаш ва баҳолашда қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинади. 1. СЕНСИТИВЛИК. Бу кишидаги ташқи қўзгатувчининг таъсирига нисбатан сезгирлиги. Сенситивлик кучли бўлса кишига озгина кучга эга бўлган қўзгатувчи ҳам таъсир қилади, руҳий реакцияни юзага келтиради. 2. РЕКТИВЛИК. Кишига турли ички ва ташқи қўзғатувчилар таъсир қилади. Ички ва ташқи қўзғатувчилар таъсир кучи бир хил бўлганда қандай 62 эмоционал реакция намоён қилиши бахоланади. Реактивлик – эмоционаллик ва таъсирланучанликдир. 3. АКТИВЛИК. Турли фаолиятни бажаришда, тўсиқларни енгиб ўтишда қандай фаоллик кўрстиши баҳоланади. 4. РЕАКТИВЛИК ВА АКТИВЛИКНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТИ. Бу иккала хусусиятдан қайси бири устунлиги. 5. РЕАКЦИЯ ТЕМПИ. Турли руҳий реакциялар ва жараёнларнинг ўтиш тезлиги (нутқ темпи, фикр юртиш ва ҳаракатлар тезлиги). 6. ҲАРАКАТЛАРНИНГ ЭГИЛУВЧАНЛИГИ (МОСЛАШУВЧАНЛИГИ) ва унга қарама-қарши хусусият РИГИДЛИГИ (қотиб қолганлиги). 7. ЭКСТРОВЕРТЛИК ВА ИНТРОВЕРТЛИК. Экстровертлик киши рухиятининг ташқарига йўналганлиги, ташқи олам билан фаол муносабат бўлиши, фаолиятининг айни чоғдаги таассуротларга боғлиқлиги. Интровертлик – фаолиятнинг ички образларга, ўтмиш ва келажак билан боғлиқ фикрларга боғлиқлиги. Амалда темпераментнинг тўртта асосий типи фарқ қилинади: холерик, сангвиник, флегматик ва меланхолик темпераментлар. 1. Холерик темперамент — жўшқин, шиддатли, қизғин ва кескин бўлади. 2. Сангвиник темперамент — жонли, ҳаракатчан, таъсирланувчан, меҳрибон. 3. Флегматик темперамент — осойишта, бўшанг, суст, беқарор. 4. Меланхолик темперамент — ғамгин, маъюс, журъатсиз, қатъиятсиз. Сезиларли руҳий активликка эга бўлган, атрофда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирувчи, таассуротларини ҳадеб ўзгартиришга интилувчи, муваффакиятсизлик ва кўнгилсизликларни нисбатан енгил ўтказиб юборувчи, жонли, ҳаракатчан, ифодали мимикаси ва ҳаракатлари бўлган киши сангвиник деб аталади. 63 Юраги кенг, барқарор интилишларга ва кайфиятларга, доимий ва чуқур ҳис-туйғуларга, ҳаракатлари ва нутқи бир хил маромда бўлган, руҳий ҳолати ташқи томондан ифода этилмайдиган киши флегматик деб аталади. Жуда ғайратли, ишга жуда эҳтирос билан берилиш қобилиятига эга бўлган, тез ва шиддатли, қизғин эмоционал «портлаш» ва кайфиятнинг кескин ўзгаришларига мойил, илдам ҳаракатлар қиладиган киши холерик деб аталади. Таъсирчан, гап кўтара олмайдиган, ўзини тўхтата оладиган ҳаракатлар қиладиган ва секин овоз чиқарадиган кишилар меланхолик деб аталади. Юқорида айтилган темперамент ёки типлар бир-бири билан қўшилиб кетиши мумкин. И. П. Павлов бўйича инсоннинг 3 та типлари мавжуд: - фикрловчи - бадиий - аралаш. Иккинчи сигнал системаси фаолияти устун бўлса, бу фикрлов типи дейилади, у ақл билан яшашга, мантиқий тафаккурга мойил бўлади. У ҳис- туйғулар вазминлиги ва мўътадиллиги билан фарқланиб туради. Биринчи сигнал системаси устунлик қилганда бадиий тип кўзга ташланади. Унинг тафаккури конкрет-образли, эмоционал кечинмаларга бой бўлади. Вазминлик типи ўртача, оралиқ ўринни эгаллайди ва кўп учраб туради (80%). Шахсга умумий баҳо беришда одамнинг характери муҳим аҳамиятга эга бўлади. Характер одамнинг хулқ-атворида ва атрофимиздаги турли-туман воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабатларида намоён бўлади. Характер одамнинг хулқ-атвори ва теварак-атрофдаги воқеликка муносабатида юзага чиқиб, фарқ қилиб турадиган асосий хусусиятларининг йиғиндиси ҳисобланади. Характер туғма бўлмайди. Инсон характери муайян жамият аъзоси бўлганда кишининг хаёти ва фаолияти жараёнида шаклланади. Киши ҳаракатларининг сифати ва усуллари фақат шахснинг муносабатларигагина боғлиқ бўлмай, балки ирода, диккат, ҳиссиёт, ақлий хусуситялрига, яъни руҳий хусуситяларининг индивидуал хусусиятларига хам 64 боғлиқ. Шунинг учун хам киши фаолиятида қандай руҳий жараёнлар устун туришига қараб характер хусусиятларини интеллектуал, эмоционал ва ирода хусусиятларига қараб ажратиш мумкин. Бир хил мақсадга интилувчи кишилар шу мақсадга эришиш учун зарур бўлган ҳаракатнинг турли усулларига мойил бўлади. Бу ерда характер хислатлари ундовчи куч сифатида намоён бўлади. Киши характер хислатларининг ундовчилик кучи сифатида юзага чиқиши таъсири остида кўпинча объектив шароитга зид ва номувофиқ ҳаракат усулларини қўллайди. Киши баъзида ўз харктеридан хафа бўлиб кетади, аммо бошқача ҳаракат қила олмайди. Агар характер хислатлари объектив шароитлар талабига қарши ҳаракат қилишга ундайдиган бўлса, одамнинг характер хислатлари ўзига халақит бериши мумкин. Нерв системаси кучи типнинг энг муҳим кўрсаткичидир. Нерв фаолиятининг типи-организимнинг табиий хусусиятидир. У наслийдир, лекин бутунлай ўзгармас ҳисобланмайди, у ривожланишда ва маълум даражада атрофдаги шароит, муҳит таъсири туфайли ўзгаради. Темперамент типларининг келиб чиқишида, юқорида айтганимиздек, ирсият асосий роль ўйнайди. Темперамент типлари, умуман олганда, ирсиятга боғлиқ бўлсада, темпераментнинг айрим хусусиятлари ҳаёт шароитлари ва тарбияга боғлиқ ҳолда маълум даражада ўзгаради. Темпераментнинг айрим хусусиятларининг ҳаёт шароитлари ва тарбияга боғлиқ ҳолда ўзгаришини темперамент типларининг вояга етишидан фарқлаш лозим. Темперамент типи унга хос бўлган барча характерли хусусиятлари билан бирга, туғилиш чоғидан бошлаб ёки маълум ёшда бирдан пайдо бўлиб қолмайди. Нерв системасининг вояга етишидаги умумий конуниятлари темперамент типининг вояга етишига ҳам таъсир қилиб, изини қолдиради. Маълум темперамент типининг асосий хусусиятлари бирданига ҳаммаси намоён бўлмайди, балки ёшга қараб секин-аста нерв системасининг вояга етиши билан боғлиқ ҳолда номоён бўлади. Бу жараённи биз темпераментнинг вояга етиши деб атаймиз. 65 Фаолият талабларига темпераментни мослаштиришнинг асосий энг унверсал йўли индивидуал иш услубининг таркиб топишидир. Меҳнат фаолиятидаги айни бир вазифа ва талаблар ҳар турли усуллар ва йўллар билан бир хил самарали амалга оширилиши мумкин. Фаолиятнинг индвидуал услуби деганда биз мазкур одам учун характерли бўлган ва самарали ишлаши учун мақсадга мувофиқ бўлган ҳаракатлар ва йўлларнинг индивидуал системасини тушунамиз. Фаолиятнинг индвидуал услуби одамда ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. У таълим ва тарбия жараёнида шаклланади. Индивидуал услуб таркиб топишининг биринчи куртақлари боғча ёшидаги катта болаларда ўйин характеридаги амалий масалаларни ечишдаёк кўрина бошлайди. Фаолиятнинг индвидуал услубини тарбиялаш ишлари асосланадиган қатор алоҳида психологик ва педагогик принциплар мавжуддир. Таълим ва тарбиянинг асосий вазифаларидан бири, индвидуал услубни таркиб топтириш йўли билан одамнинг темпераментини фаолиятнинг объектив талабларига яхшилаб мослаштиришдан иборатдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling