У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ИРОДА 
 
Ирода - бу инсоннинг олдига қўйган мақсадга эришиш йўлида 
учрайдиган жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиб чиқишида намоён 
бўладиган ихтиёрий фаоллиги, онгли ҳаракатлари, ўз-ўзини тута билишида 
ифодаланадиган руҳий фаолият. Ирода ҳам бошқа руҳий ҳодисалар сингари 
воқеликни, хусусан жамиятдаги, алоҳида кишилар ҳаётидаги заруратни акс 
эттиришнинг махсус шакли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ирода, гарчи 
кишиларнинг ихтиёрий фаоллиги бўлса ҳам, объектив сабаблар, шахснинг 
яшаш тартиби ва шароитлари билан белгиланади.
Иродавий ҳатти-ҳаракат уч босқичдан иборат: 
1. Тайёргарлик;
2. Бажариш;
3. Якунлаш. 
Тайёргарлик босқичи ниятни, мақсадни англашни, иш олиб бориш 
усулларини танлашни ўз ичига олади, Масалан, агар ёш йигитча спортчи 
бўлишга қарор қилар экан, ўз мақсадини белгилаб олади, у ана шу мақсадга 
эришиш учун жисмоний тарбия бўйича ўқув юртига киришни истайди, қайси 
ўқув юртига, қайси факультетга кириш ва ҳоказолар масаласини ҳал қилади. 
У ўқишга киришга қандай тайёргарлик кўришни: мустақил тайёргарлик 
кўрадими ёки тайёрлаш курсига кирадими, ана шуни ўйлайди. Ниҳоят, мақсад 
аниқ бўлди. Бир қарорга келиш билан ҳаракатнинг тайёргарлик босқичи тамом 
бўлади, лекин агар бу ҳаракатнинг кетидан қарорнинг бажарилишидан ҳамда 
шундан сўнг маълум бир хулосалар чиқаришдан иборат навбатдаги босқичлар 
келмаса, у иродавий ҳаракат бўлмайди. Мазкур мисолда иродавий ҳаракат 
тўла амалга ошиши учун ўқувчи белгиланган кириш имтиҳонларини 
топшириб, жисмоний тарбия бўйича ўқув юртига кириш (иккинчи босқич)и, 
сўнгра эса ўзининг фаолиятини таҳлил қилиб, маълум бир хулосалар (учинчи 
босқич) чиқариши керак бўлади.


55 
Иродавий ҳатти ҳаракатларнинг уч босқичини яна ҳам майдалаб, 
беш босқичга бўлиш мумкин;
1. Мақсад қўйиш: 
2. Мақсадга эришиш йўлларини белгилаш (бир нечта); 
3. Ушбу йўллардан бирини танлаш; 
4. Мақсадни амалга ошириш; 
5. Якунлаш ёки якуний хулосалар чиқариш таҳлил қилишш 
Иродавий ҳатти-ҳаракат қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Оддий ва мураккаб
2. Қисқа вақтли ва узоқ вақтли;
3. Ўз ташаббуси билан ёки бошқалар ташаббуси билан амалга 
оширилганлигига кўра. 
Иродага соддароқ қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин: ирода-бу 
инсоннинг ўз хулқ-атворини онгли бошқариш ҳамда куч-ғайратларини 
қийинчиликларни енгишга сафарбар этиш қобилияти. Инсоннинг ўз 
фаолиятини назорат қилиш ҳамда маълум мақсадга эришишга йўналтира 
олиш қобилиятига ирода дейилади. У инсоннинг бирон-бир нарсага эришиши 
шаклида шунингдек инсоннинг бирор-бир нарсадан воз кечишиида ҳам 
намоён бўлиши мумкин. Ирода инсоннинг билиш ва қилишдан амалий 
фаолиятга ўтишини таъминлайди. Ирода ёрдамида инсон ўз фаолиятини 
ташкиллаштиради ва хулқ-атворини назорат қилади. Психик жараёнлар инсон 
ҳатти-ҳаракатлари ва фаолиятини тартибга солиб туради. Фаолиятнинг энг 
яхши бошқарувчиси ва тартибга солувчиси ирода ҳисобланади. Ирода психик 
фаолиятда бир-бири билан ўзаро боғланган фаоллаштириш ва тормозлаш 
вазифаларини бажаради. Ирода инсоннинг бирор-бир мақсадга эришишида 
эмас, балки, ундан воз кечишида ҳам намоён бўлади. Инсондаги билиш ва 
ҳиссиёт ирода воситасида амалий фаолиятга айланади. 
Иродани 
тоблаш, 
ҳиссий-иродавий 
барқарорликни 
тарбиялаш 
психологик тайёрлашнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шахс 
фаоллиги ҳар хил ҳатти-ҳаракатлар шаклида амалга ошади. У бу ҳатти-


56 
ҳаракатлар билан атроф борлиқни ўзгартиради. Ҳатти-ҳаракат ва фаолиятлар 
уларда ироданинг иштирок этиш даражасига қараб икки гуруҳга: ихтиёрий ва 
ихтиёрсиз турларга бўлинади. 
Инсон ихтиёрсиз ҳаракатларни олдиндан англанмаган ҳамда ҳеч ким 
томонидан қўйилмаган мақсадларсиз амалга оширади. Бунда у 
қийинчиликларни ҳис қилмайди. Улар фавқулодда содир бўлиб, аниқ режага 
эга эмас. Бу ерда ҳаракат сабаби бутунлай ташқи бўлиб, ҳаракатлар эса 
автоматик равишда юз беради. Уларда организмдаги мўлжаллаш, ҳимоялаш ва 
бошқа реакциялар намоён бўлади. 
Ихтиёрий ҳаракатларда эса инсон маълум мақсадга эришиш учун турли 
тўсиқларни енгиб ўтади. Иродавий ҳатти-ҳаракатлар жисмоний ва 
психологик-руҳий зўриқишларда ўз ифодасини топади. 
ИРОДА ПСИХОЛОГИЯСИ 
Ирода инсонгагина хос муҳим хусусият бўлиб, у шахснинг турли-туман 
фаолиятларида намоён бўлади. Ирода инсон фаоллигининг муҳим томонини 
ташкил этади. Одам теварак-атрофдаги оламни ўз сезги, идроклари ёрдамида 
билиб, ўрганибгина қолмай, уни ўз эҳтиёжлари, заруриятларига мослаб 
ўзгартиради ҳам. У ўз ақл-идроки ёрдамида зарур натижани қўлга критиш 
учун қачон, қаерда ва қандай куч-ғайрат сарф этиш зарурлиги, иш фаолиятини 
қандай ташкил этиш керақлигини белгилайди. Кўп ҳолларда мураккаб ҳатти-
ҳаракатлар натижасидагина тегишли ютуқ қўлга критилади. Бундай ҳаракат 
давомида объектив ва субъектив қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри 
келади. 
Куч-ғайратни вужудга келтириш, қанча вақт куч-ғайрат зарур бўлса, уни 
ўшанча вақт сақлаб туриш учун кишига ирода керак. Ирода киши онгининг 
шундай бир соҳасики, бу орқали одам ўз ишига фаол киришади ва уни 
мувофиқлаштириб боради. Ирода туфайли киши ўз шахсий ташаббуси билан, 
онгли заруратдан келиб чиққан ҳолда, олдиндан режага солинган йўналишда 


57 
ва олдиндан назарда тутилган куч-ғайрат билан тегишли иш ҳаракатларни 
бажариши мумкин. Бундан ташқари, одам ўз психик фаолиятини тегишли 
равишда уюштириш ҳамда уни муайян бир мазмунга йўналтириши ҳам 
мумкин. 
Одам ўзидаги эмоционал ҳолатни сиртига чиқармасликка, ташқи 
томондан билинтирмасликка ҳаракат қилиши, гоҳо ташқи томондан мутлақо 
бунинг акси бўлган ҳолатларни ифода этиши ҳам мумкин. Хуллас, ирода, бир 
томондан, одам ҳатти-ҳаракатини йўналишга солади ёки уни бирор ҳаракатдан 
сақлаб қолади, иккинчи томондан, мавжуд вазифа ва талаблардан келиб 
чиққан ҳолда кишининг фаолиятини бошқаради. 


58 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling