У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Интрарецептив сезгилар.
- Таблица 2. Сенсомотор реакцияларнинг латент вақти (Ломов бўйича) Анализаторлар ва сигнал сифати Латент давр
1. Экстрарецептив сезгилар. Буларга ташқи муҳитдаги нарсалар ва
ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттирадиган ва тана юзасини сезадиган сезгилар (кўриш, эшитиш, хид билиш, таъм билиш, тактил) киради. 2. Интрарецептив сезгилар. Тананинг ички аъзоларидаги ўзгаришларни сезадиган интериоцептив сезгилар. Бунга Органик сезгилар киради. 3. Проприоцептив сезгилар. Мўшаклар ва пайлардаги ҳолатни сезадиган проприоцептив сезгилар. Бунга мускул-ҳаракат сезгиси киради. Улар гавдамизнинг ҳаракати ва ҳолати ҳақида ахборот беради. Экстрарецепторлар ўз навбатида яна икки гуруҳга бўлинади: контакт ва дистант сезгилар. Контакт сезгиларга тактил ва таъм билиш сезгилари кирса, 16 дистант сезгиларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш сезгилари киради. Ҳозирги замон фани маълумотларига асосланиб сезгиларни ташқи ва ички сезгиларга бўлиш етарли эмас. Сезгиларнинг баъзи бир турларини ҳам ташқи ҳам ички деб ҳисобласа бўлади. Уларга ҳарорат ва оғрик, таъм билиш ва тебраниш, мўшак-бўғин ва статик-ҳаркат сезгилари киради. Таблица 2. Сенсомотор реакцияларнинг латент вақти (Ломов бўйича) Анализаторлар ва сигнал сифати Латент давр (миллисекундларда) Тактил 90-220 Эшитув (товуш) 120-180 Кўрув (ёруғлик, ранг) 150-220 Ҳидлов (ҳид) 310-390 Температура (иссиқ ва совуқ) 280-1600 Таъм: шўр нордон ширин аччиқ 310 450 540 1080 Вестибуляр аппарат (текширилувчи айлантирилганда) 400 Оғриқ 130-890 Сезгиларга хос бир қанча қонуниятлар мавжуддир. Аввало сезгининг ҳосил бўлишлиги учун махсус қўзғовчи таъсир ва маълум кучга эга бўлиши лозим. Қўзғовчи таъсир этиши билан дарҳол сезги ҳосил бўлмайди, балки орадан маълум вақт ўтади. Бу вақт 0,02 секунддан 0,1 секундга тенгдир. Худди шу сингари, сезги ҳосил бўлгач, маълум муддат давом этади. Давом этиш муддатига қараб сезгилар қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Сезгилар кучли ва 17 кучсиз бўлиши ҳам мумкин. Бу қўзғовчи кучига боғликдир. Сезги чегараларга ҳам эгадир. Унинг қуйи ва юқори чегараси фарқланади. Билиш жараёни сезгилардан бошланади. Сезиш ташқи қўзғатувчининг танада жойлашган нерв толаларига таъсир этиши натижасида пайдо бўладиган нерв кўзғалишларидир. Кейинчалик ушбу қўзгалиш нерв тўқимасига, у ердан эса бош мияга узатилади. Сезги орқали нарсаларнинг ранги, шакли, мазаси, вазни, ҳиди, товушлари ва ҳоказоларни акс эттириш мумкин. Одамнинг тегишли сезги органларига моддий оламдаги нарса ва ҳодисалар таъсир кўрсатган пайтида улардаги айрим хоссаларнинг акс эттирилишидан иборат бўлган энг содда руҳий жараёнга сезги дейилади. Атроф-муқит одамга беқиёс даражада турли-туман таъсир этиб туради. Ёруғлик ҳамда ҳаво тўлқинлари, иссиқлик ҳамда ультрабинафша нурлари ва бошқа кузатувчилар шулар жумласидандир. Одам организми сон-саноқсиз ташқи таъсирлар ичидан унга мувофиқ келувчи бўлса, ақл заковатига мос келувчи таъсир турини тутиб олади. Уларнинг барчаси таҳлил қилинади ва уларни тегишли анализаторлар қабул қилади (кўз ёруғлигни, қулоқ товушларни қабул қилиб олади ва ҳоказо). Бу сезги органлари мия катта ярим шарлари фаолияти билан узвий боғланган бўлиб, асаб тизимининг ташқи олам билан алоқа боғлашидан иборат. Катта ярим шарлар қўзғатувчиларни тахлил қилиш органи бўлиб, сезгиларнинг пайдо бўлишини таъмин этувчи барча физиологик аппаратга анализатор дейилади. Анализатор уч қисмдан иборат: 1) ташқи таъсирни қабул қилувчи рецептор (физик момент); 2) ўтказувчи нерв йўллари (марказга интилувчи асаб йўллари) рецепторда вужудга келган қўзғалиш шу асаб йўллари орқали мияга етказиб берилади (физиологик момент); 3) мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги махсус ҳужайралар орқали нарса ва ҳодисаларнинг сифат ва хусусияти ни мияда англаниши (психологик момент). 18 Агар анализаторларнинг учта қисмидан биттаси зарарланса, сезги вужудга келмаслиги мумкин. Инсонда пайдо бўлувчи сезгиларни уч гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга танамизнинг ташқи томонига жойлашган сезги органлари орқали вужудга келувчи сезгилар киради. Бу сезгилар бизда ташқаридаги нарсаларнинг хусусиятларини акс эттиради. Кўриш, эшитиш, ҳид билиш, маза, тери ва тактил сезгилари шундай сезгилар жумласидандир. Рецепторлари ички органларга жойлашган сезги органлари орқали вужудга келувчи сезгилар иккинчи гуруҳга киради. Органик сезгилар деб аталувчи сезгилар (очликни, чанқашни сезиш) иккинчи гуруҳга киритилиши керак. Учинчи гуруҳга ҳаракат сез¬гилари киради, бу сезгилар ҳаракатлар ва гавданииг фазодаги ҳолати билан боғлиқдир. Ҳаракат сезгисининг рецепторлари мускулларда ва пайларда жойлашган бўлади. Бизнинг эшитиш органимиз товушларнинг ҳар сонияда 16 дан то 20000 мартагача тебранишдаги хилларини сеза олади. Ҳид билиш сезгилари бизга хушбўй ҳидлардан хузурланиш, шунингдек саломатлик учун зарарли нарсалардан сақланиш имконини беради. Хидли моддаларнинг заррачалари ҳид билиш сезгисининг кузатувчилари ҳисобланади, улар ҳавога тарқалиб, бурун ковагидаги ҳид билиш ҳужайралари жойлашган шиллиқ пардаларга келиб урилади. Таъм-маза билиш сезгиси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, одамнинг димоғи ҳидни сезмаса, у овқат еган пайтида мазасини ҳам яхши била олмайди. Таъм сезгиси рецепторлари тил ва юқори танглай юзаларида ҳамда жағнинг орқа қисмида жойлашган. Таъм сезгиси тўрт хил бўлади: ширин, нордон, аччиқ ва шўрни сезиш. Тери сезгилари ёрдамида биз танамизга бирон нарсанинг текканлигини, иссиқни, совуқни ва оғриқни сезамиз. Бу сезгилардан ҳар бирининг майдонга келиши учун терида ва шиллиқ пардаларда махсус сезувчи нуқталар мавжуддир. Бу нуқталар жуда кўп миқдорда бўлиб, улар махсус вазифаларни 19 бажаради. Тери сезгиси оғриқ сезгиларига, ҳарорат сезгиларига, тактил сезгиларига бўлинади. Оғриқ сезгиларига жуда хилма хил кузаткичлар (иссиклик механиқ ва химиявий кўзгаткичла) томонидан улар организмнинг тирик тукималарини бўза бошлаши биланоқ пайдо бўла бошлайди. Бу сезгилар химоявий аҳамиятга эга бўлиб, шу маънода улар жуда муҳим роль ўйнайди. Ҳарорат сезгилари (иссиқлик) иссиқ ва совуқни сезишдан иборат. Иссиқ ёки совуқни сезишнинг алоҳида алоҳида асаб учлари бўлади. Улар терининг турли қисмларида нотекис жойлашган. Тактил сезгиларининг рецепторлари ҳам терининг юза қатламида жойлашган асаб учларидир. Улар қўл бармоқларининг учида ва тилда энг зич жойлашган бўлади. Тактил сезгиларга бирон нарсанин текканини, босимини ва тебранишини сезишлар киради. Тери ва ҳаракат сезгиларининг бирга қўшилишидан тўйиш сезгилари пайдо бўлади. Қўл ёки тананинг бошқа қисми билан буюмни пайпаслаб кўриш орқали одамда туйиш сезги¬лари вужудга келади. Туйиш сезгиларининг махсус рецепторлари йўқ-ҳаракат ва тери сезгиларининг рецепторлари туйиш сезгиларининг ҳам рецептори бўлиб хизмат қилади. Очликни, чанқашни, тўқликни ва кўнгил озишини сезиш Органик сезгилар жумласига киради. Бу сезгилар ички органлар фаолияти бузилганлиги ҳақида огоҳлантиради. Ҳаракат сезгилари эса бизга ўзимиз қилган ҳаракатлар ҳақида хабар беради, ҳар бир одам ҳатто кўзларини юмиб олган бўлса ҳам ўз қўли, оёғи, танасининг бошқа қисми қандай ҳолатдалигини сезиб туради. Ҳаракат сезгиларининг рецепторлари пайларда, бўғинларнинг устида ва асосан мускулларда жойлашган бўлади. Мувозанат сезгилари бошимизнинг, бинобарин, бутун гавдамизнинг ҳаракати ҳамда фазодаги ҳолати ҳақида дарак беради. Мувозанат сезгиларининг рецепторлари ички қулоқда жойлашган. Бу органларнинг 20 меъёрдаги фаолияти издан чиққан пайтда одам ўзини нохуш сезади (масалан: бош айланади). Тебраниш сезгилари бошқа сезгилар орасида алоҳида ўринни эгаллайди, бу сезгилар нарсаларнинг тебраниши ҳақида хабар беради. Буюмларнинг ва ҳавонинг тебранишлари бу сезгиларнинг кузатувчиларидир. Тананинг бутун устки юзаси кузатувчиларнинг таъсирини қабул қилади. Ҳар қандай предмет ёки ҳодиса ўзига хос сифат ва хусусиятлар билан характерланади. Сезгилар инсоннинг атрофни ва ўз-ўзини билишида энг бирламчи, бошланғич манба бўлиб ҳисобланади. Лекин, бундан билиш жараёнини сезгилар йиғиндисидан иборат бўлган нарсадек тасаввур қилиш ярамайди. Сезгилар фақатгина кейинги мураккаб билиш жараёнлари учун дастлабки, бирламчи манба бўлиб хизмат қилади. Сезги органларининг сезувчанлигини ривожлантириш тиббиёт ходимларининг асосий диагностик усулларни диққат билан англаш ҳаракатларни бажаришга психологик тайёрлашнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бундай тайёргарликни ташкил қилиш учун эса тактик усуллар, сезиш жараёнининг қонуниятларини ҳамда сезги органлари иш фаолиятини билиши лозим. Бундай қонуниятларга қуйидагилар киради: • сезишнинг қуйи ва юқори чегараси; • фарқлаш чегараси; • кўникиш (адаптация). Сезишнинг куйи чегараси шундан иборатки, айнан шу чегарада сезиш органи ташқи таъсирни қабул қилади сеза бошлайди. Сезишнинг қуйи чегараси қанчалик паст бўлса, сезги органининг сезувчанлиги шунча юқори бўлади ёки аксинча. Сезги органларининг сезувчанлиги муҳит шарт-шароитларига боғлиқ бўлади. Масалан, сукунатда товуш яхши эшитилади, кузатувчи етарлича ёритилган буюмни яхши кўради. Шунингдек сезувчанликка рецепторнинг ҳолати ҳам таъсир этади-кучли ёруғлик таъсирида чарчаган кўз ўз 21 сезувчанлигини йўқотади. Бундан ташқари сезги органлари сезувчанлигига бош мия ҳолати ҳам таъсир этади. Бунга мисол қилиб қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: 1. Ақлан ва жисмонан қаттиқ чарчаш; 2. Қўрқиш; 3. Ҳаяжонланиш; 4. Маст бўлиш; 5. Апатия ва бошқалар Аксинча, сезги анализаторларининг сезувчанлигини оширувчи омилларга қуйидагилар киради: 1. Такроран ҳис қилиш 2. Маълум бир шароитнинг мавжудлиги 3. Вазифанинг моқиятини тушуниш 4. Йўналишни тўғри танлаш Сезишнинг юқори чегараси тушунчаси. Шуни айтиб ўтиш керакки, сезишнинг қуйи чегараси бўлгани каби унинг юқори чегараси ҳам мавжуд, Бизнинг сезги органларимиз кузатувчининг кучи маълум бир юқори даражага етгунча сезади, ушбу чегарадан кейин сезиш йўқолади. Ушбу чегара сезишнинг юқори чегараси дейилади. Сезишдаги фарқлаш чегараси тушунчаси. Сезги органига бирданига иккита кузатувчи таъсир этганда, нафақат бу иккала кузатувчи сезилади, балки уларнинг кучи ва сифати ўртасидаги фарқ ҳам сезилади. Мана шу ҳодисага сезишдаги фарқлаш чегараси дейилади. Кўникиш (Адаптация) ҳодисаси ҳақида тушунча. Кўникиш бу сезги органларининг унга кўрсатилаётган таъсир кучига мослашуви натижасида муайян сезгиларнинг ўзгаришидан иборат бўлган ҳодиса. Адаптация ҳодисасида сезгирлик ортиш томонига ҳам, камайиш томонига ҳам ўзгариши мумкин. Кучли таъсиротдан кучсиз таъсиротга ўтганда, сезгирлик аста-секин ортиб боради, таъсирот кучайганда эса, сезгирлик аксинча камайиб боради. Адаптация қонунияти Органик сезгилардан бошқа барча сезгилар соҳасига 22 хосдир, Масалан, кўрув адаптацияси, эшитув адаптацияси, ҳид билиш адаптацияси ва ҳоказо. Органик сезгилар-организмнинг ички муҳитида содир бўлаётган жараёнларни акс эттирувчи сезгилар. Органик сезгиларнинг органи интерорецепторлардир. Органик сезгиларга очлик ва чанқоқлик сезгилари, жинсий сезгилар, нафас олиш ва қон айланиши билан боғлиқ бўлган сезгилар, шунингдек оғриқ сезгилари киради. Кўникиш ҳодисаси Органик сезгиларга хос эмас. Бундан ташқари сезгиларга «кетма-кет ҳосил бўладиган образлар» ҳодисаси ҳам хос. Бу нарса ва ҳодисаларни идрок қилиш тўхтагандан кейин ҳам, уларнинг образларининг қисқа вақт ичида онгимизда сақланиб қолишидан иборат қонуният бўлиб, у кўрув, эшитув, маза ва ҳид билиш каби сезгиларга хосдир. Сезгирликни машқ йўли билан ёки махсус моддалар таъсирида кучайтиришга сенсибилизация дейилади. Адаптация ҳам сезгига хос хусусиятдир. Адаптация деб сезги органларининг ташқи қўзғовчиларга мослашишига айтилади. Адаптациянинг уч тури фарқ қилинади: 1. Қўзғовчининг узоқ вақт таъсири натижасида сезгининг йўқолиб колиши. 2. Кучли қўзғовчи таъсири остида сезгининг заифлашиши. 3. Кучсиз қўзғовчи таъсири остида сезгирликнинг ортиши. Синестезия – бу икки сезгининг яхлит бир сезги бўлиб қўшилиб кетиши. Идрок нарса ёки ҳодисаларнинг инсонга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг яхлит бир образ тарзида бирлаштириб, бир бутунлигича мияда акс этишини таъминлайдиган руҳий жараён. Идрок қўзговчиларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқ қилиб нарсани бутунлигича, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради. Бундан идрок айрим сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир деган хулоса келиб чиқмайди. Идрок ўзига хос 23 хусусиятларга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жиҳатидан янги босқичидир. Идрокнинг предметлилиги, яхлитлиги, маълум тартибда тузилганлиги, англанганлиги, константлиги унинг муҳим хусусиятларидир. Идрокнинг предметлилиги деганда унинг аниқ бир предметга қаратилишини тушунамиз. Идрокнинг яхлитлиги деганда нарса ва ҳодисаларни яхлитлигича онгимизда акс эттиришни тушунамиз. Идрок сезги аъзоларига таъсир қилувчи нарсаларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқли ўларок, нарсаларнинг яхлит образидир. Идрокнинг константлиги ҳам унинг муҳим хусусиятларидан биридир. Константлик туфайли биз атрофимиздаги нарсаларнинг шакли, катта кичиклиги, ранги ва шу кабиларни нисбатан ўзгармас тарзда идрок қиламиз Масалан, театрда ўтирган одамларнинг юзларига узоқдан қарасак, улар бизга ўзгармас, ҳақиқий одамлардек кўринади, аслида кўз тўр пардасига узоқдаги нарсаларнинг акси кичик бўлиб тўшади. Юқори қаватдан туриб пастга қарасак одамлар, машиналар жуда кичик бўлиб кўринади, лекин биз уларни ўз ҳолича идрок қиламиз. Одамнинг тажрибаси, билими, хаёл ва тафаккурининг фаолияти, ҳиссиёт ва диққати, умуман одам психикасининг ҳамма мазмуни идрокда намоён 24 бўлади. Бу психик ҳаётнинг идрокда акс этувчи ва идрокка таъсир кўрсатувчи мазмуни апперцепция деб аталади. Кишилар айни бир нарса ёки ҳодисани ёшлари, маълумоти, турмуш тажрибаси, касби, темперамент, характер, қобилият ва қизиқишларида кўринадиган шахсий хусусиятларига қараб ҳар хил идрок этадилар. Идрок турларига қуйидагилар киради: 1. Фазони идрок қилиш. 2. Вақтни идрок қилиш. 3. Ҳаракатни идрок қилиш. Фазони идрок қилиш тўғрисида гапирар эканмиз, биз нарсаларнинг фазодаги шаклларини, катта-кичиклигини ва фазодаги ўзаро муносабатларини тушунамиз. Маълумки, фазодаги шаклларга қараб уч бурчақли, тўрт бурчақли, куб, цилиндир кабиларга ажратилади. Нарсалар катта - кичиклига қараб катта, кичик, ўртача дейилади. Фазодаги муносабатларига қараб бизга нисбатан яқин ёки узоқ, биздан ўнг томонда ёки чап томонда, юқорида ёки пастда дейилади. Биз фазони асосан кўзимиз орқали идрок қиламиз. Уни бир кўз билан (монокуляр) ва икки кўз билан (бинокуляр) идрок қилиш мумкин. Кўз гавҳарининг, умуман, кўзнинг равшан кўриши учун уйғунлашувини аккомадация деб атаймиз. Конвергация маълум бир нарсага қараганда иккала кўз соққасининг қаншар томон баробар бурилишидир. Идрок қилинаётган нарса қанчалик яқин турса, кўз соққалари бир-бирига, яъни қаншар томонга шунчалик яқин бурилади, кўриш ўқлари ҳам бир-бирини шунчалик яқин кесиб ўтади. Кўз конвергенцияси айниқса масофани, йироқни, чуқурликни, энг аниқ, расо идрок қилишга имкон беради. Фазони биз фақат кўриш орқали идрок қилмасдан балки тери-туйғу ва мускул ҳаракат сезгилари орқали ҳам идрок қиламиз. Майдароқ нарсани шаклини, уларнинг катта-кичиклигини, ҳолатини тери сезгиси билан яъни ушлаб кўриб идрок қиламиз. 25 Ҳаракатни идрок қилиш деб нарсаларнинг фазода ўрин алманишини идрок қилишга айтилади. Ҳаракатни идрок қилиш ҳаётий муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳаракатни идрок қилишга имкон берадиган усуллардан иккинчиси объектнинг ҳаракатига кўз билан қараб туришдир. Бунда ҳаракат қилаётган объектнинг тасвири кўз тўр пардасига нисбатан бир оз ҳаракатсиз бўлиб қолади. Бироқ биз, шундай бўлса ҳам, объектнинг ҳаракатини кўрамиз. Эшитиш анализатори ёрдами билан ҳам ҳаракатни идрок қилиш мумкин. Бунда товуш манбаи бизга яқинлашган сари товуш баланд эшитилади. Аксинча манба узоқлашган сари товуш пасайиб эшитилади. Иллюзия деб атрофдаги нарса ва ҳодисаларни нотўғри идрок қилишга айтилади. Буни геометрик иллюзиялар деб ном олган иллюзияларда яққол кўриш мумкин. Масалан, узунлиги баровар бўлган икки чизиқнинг бошига икки хил стрелкалар чизилса, стрелкаси ташқарига қараган чизиқ ичкарига йўналтирилганга нисбатан узун бўлиб кўринади. Идрок қилиб тўрган шахснинг психикасида рўй берадиган ўзгаришлар билан боғлиқ тасодифий иллюзиялар ҳам бўлади. Масалан, чўлда сувсаган киши узоқда ярқираб тўрган ерни кўл деб ўйлаши ёки ўрмондаги тўнка қўрқоқ одамнинг кўзига биронта йитқич ҳайвонга ўхшаб кўриниши мумкин. Галлюцинация айни пайтда йўқ нарсаларни идрок қилиш. Йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши, йўқ овознинг эшитилиши, йўқ ҳиднинг димоққа урилиши галлюцинациядир. Галлюцинация пайтида киши гўё бир нарсани аниқ кўргандек, эшитгандек, ушлагандек, ҳидини билгандек туюлади. Инсонга уни ўраб тўрган ташқи оламни ва ўз-ўзини билиб олишига имкон берувчи психологик жараёнларга билиш жараёнлари дейилади. Сезгилар, идрок, диққат, хотира, тасаввур, хаёл, тафаккур ва нутқ билиш жараёнлари ҳисобланади. Бу руҳий жараёнлар орқали тиббиёт ходимлари беморда бўлаётган ўзгаришларни англаши, улар ҳақида тасаввурга эга бўлиши, уларнинг борлигини идрок этиб тегишлича хулосалар қилишига ёрдам беради. Бунинг учун тиббиёт ходимида сезгирлик, зийрақлик, дунёқараш, англаш, фикрлаш, ақл ва онг бир бутунликда мужассамлашуви керак. Шундагина 26 беморни ҳолатини сезиши, тушуниши, ҳис қилиши, ва патология ҳақидаги фикрларининг ойдинлашуви билан тўғри бир хулосага келиш мумкин. Беморни пальпация, перкуссия ва аускультация қилгада албатта сезги ва идрок қилиш жараёнларининг мукаммалиги ташхисни тўғри шакллантириш учун муҳим ахборотлар беради. Бунда сезгининг алоҳида хусусиятлари яъни сезгининг сифати, бўсағаси, таъсирловчининг кучи, интенсивлиги, частотаси ва давомийлигини инобатга олиш керак. Текширишлар натижасида аниқланган сифат ва хусусиятлар маълум бир патологик жараён ёки ҳосилалар борлиги ҳақида дарак бериши бу инсоннинг сезги ва идрок жараёнининг махсули ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling