ўқув материалини очиқ ўрганишда, бирор фаннинг алоҳида
бўлимларини ўрганиш учун мўлжалланган электрон дарсликлар;
маълумотлар келтирилган ўқув
материали билан бирга, фанга
мўлжалланган
электрон
тренажерлар,
виртуал
стендлар,
мультимедиялар;
ижодий
қобилиятларни
ривожлантиришнинг
электрон
автоматлаштирилган тизимлари.
2.Электрон дарслик тузилмасини ишлаб чиқиш.
Тузилма умумий қабул қилинган тушунчада (лат. struktura - тузиш,
жойлаштириш, тартиблаш)–объектнинг бутунлигини таъминлайдиган турғун
алоқалар бирикмасидир.
Исталган дарсликда (электрон ва босма) иккита асосий қисм
ажратилади: мазмунли ва жараёнли. Электрон
дарсликда уларга яна иккита
қисм қўшилади: бошқарув ва ташҳис. Дарсликнинг мазмунли қисми
қуйидаги компонентларни ўз ичига олади: билим бериш, намойиш қилиш,
жараёнли қисм. Жараёнли кисм қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
моделлаштирадиган, назорат қиладиган, мустаҳкамлайдиган.
Билим бериш
компоненти таълим олувчига билимларни узатишга йўналтирилган бўлиб,
унга матнли ахборот киради. Намойишли компонент-мазмунни қўллаб-
қувватлайди ва очиб беради; моделлаштирувчи
компонент-билимларни
амалий топшириқларни ечишга қўллаш, ўрганиладиган жараёнларни
моделлаштириш имконини беради. Мустаҳкамловчи-назорат компоненти
талабалар томонидан ўрганиладиган материални ўзлаштириш
даражасини
аниқлайди. Бошқарувчи қисм электрон дарслик қисмлари ва компонентлари
орасидаги ўзаро алоқани таъминлашга қобилиятли бўлган дастурли қатламни
ўзида тасвирлайди. Ташҳисли қисм аниқ дастурлар билан ишлаш ҳақидаги
статистик ахборотларни сақлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: