Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Клиник ординаторнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби


Download 1.19 Mb.
bet11/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

8.Клиник ординаторнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби
8.1. Клиник ординаторнинг ишлаб чиқариш амалиёти таълим ўқув режасида белгиланган муддатларда ташкил этилади.
8.2. Клиник ординатори ишлаб чиқариш амалиёти пайтида “Клиник ординаторнингишлаб чиқариш амалиёти бўйича кундалик дафтари” ни юритиши лозим (5-илова). Кундалик дафтари талаба томонидан ҳар куни иш куни охирида тўлдирилади. Кундалик дафтари ишлаб чиқариш амалиёти (беморларга қараб туриш, оператив фаолияти, туғишда қатнашиш, манипуляцияларни бажариш, рентген ва бошқа хоналарда ишлаш, анжуманда иштирок этиш, маъруза қилиш, суҳбат ўтказиш ва х.к.) жараёнида клиник ординаторнинг барча ишларини (уларни бажариш соатларини кўрсатган ҳолда) акс эттирилиши лозим.Асосий эътибор навбатчиликнинг тавсифи, шошилинч ёрдамга оид ишларга берилиши лозим.
8.3.Даволаш муассасасидан амалиётнинг бевосита раҳбари ҳам ҳар куни кундалик дафтарини текширади ва унга имзо қўяди, йўл қўйилган камчиликларни ёзма тарзда кўрсатади.
8.4. Таълим муассасасидан раҳбар кундалик дафтарини тўғри ва мунтазам юритишни баҳолайди. Ассистент аниқланган муаммо вакамчиликларни кундалик дафтарида ёзма тарзда қайд этади. Текширув ассистент имзо қўйгандан кейин якунланади. Таълим муассасасидан раҳбар ёки даволаш-профилактика муассасасидан раҳбарлар томонидан берилган камчиликлар кундалик дафтарида мавжуд бўлмаса, бу клиник ординаторнинг қайдлари белгиланган талабларга тўлиқ мос келишини билдиради.
8.5.Бундан ташқари, амалиётнинг даволаш муассасасидаги (ҳар куни) раҳбар ҳам, таълим муассасасидаги раҳбар ҳам клиник ординатори юритадиган намунавий тиббий ҳужжатлар (касалликнинг тарихи, амбулатория картаси ва х.к.)ни текшириши лозим. Клиник ординатори томонидан кундалик дафтарини ёки намунавий тиббий ҳужжатларни юритиш қоидаларини бир неча бор бузган ҳолларда амалиёт базасидан тайинланган раҳабар ва таълим муассасасидан тайинланган раҳбар ушбу ҳолатни ҳисобга олиш ва тегишлича бутун амалиётга қўйиладиган баҳони пасайтириш ҳуқуққа эга.
8.6. Кундалик дафтарида кунлик қайдлар 3 бўлимлардан таркиб топади:
-қараладиган беморларининг тавсифи;
- бажариш вақтини кўрсатган ҳолда барча ишлар турини қисқача санаб ўтиш;
- ўзлаштирилмаган сабабабни кўрсатган ҳолда ўзлаштирилган ва ўзлаштирмаган амалий кўникмаларни санаб ўтиш;
- клиник ординатор бу кунда дуч келган, аммо шахсан қараладиган бемор билан боғлиқ бўлмаган клиник ҳолат ёки кузатувнинг тавсифи.
8.7. Клиник ординатор ишлаб чиқариш амалиёти тугагандан кейин олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлайди. Ишлаб чиқариш амалиёти бўйича ҳар бир зачетни қабул қилганда таълим муассасасидан тайинланган раҳбар бевосита раҳбари (бўлим мудири) билан бирга Клиник ординаторнинг ишлари бўйича қисқача тавсифни расмийлаштиради.
8.8.Дастурни бажарган, ҳар бир цикл учун тўлиқ расмийлаштирилган ва тасдиқланган кундалик дафтарини тақдим этган клиник ординаторигагина зачет олишга рухсат берилади. Кундалик дафтарлар зачет олишгача расмийлаштирилиши лозим. Шифохона бош шифокорларининг имзосисиз ва муҳрисиз кундалик дафтар қонуний кучга эмас деб ҳисобланади ва у йиллик ва якуний аттестацияга тақдим этилиши мумкин эмас. Барча машғулот кунлари навбатчилик, дам олиш кунлари ва х.к. лар ҳисобига ҳар қандай қисқартмаларсиз ўзлаштирилиши лозим.
8.9. Зачет қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан қабул қилинади: таълим муассасасидан раҳбар, умумий раҳбар (бош шифокор ёки муассаса раҳбари), бевосита раҳбар (ихтисолашган бўлим мудири).
8.10. Амалиёт дастурини бажармаган, олиб борилган ишлар бўйича салбий тақриз олган ёки зачет пайтида қониқарсиз баҳо олган клиник ординатори академик қарздор деб ҳисобланади, кейинги ўқиш йилига ўтмайди, якуний аттестацияга киритилмайди ва ўқишдан ҳайдалади.
8.11. Зачет пайтида амалиётни ташкил этиш, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини (уларни келгуси циклларда бартараф этиш мақсадида) муҳокама қилиш лозим.
8.12. Ишлаб чиқариш амалиётини баҳолаш 100 % шкала бўйича амалга оширилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling