«100-86%»баҳо клиник ординаторига қуйидаги ҳолатларда қўйилади:
ишлаб чиқариш амалиёти дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимлашган чуқур ва тўлиқ билимларни кўрсатган ҳамда унинг доирасидан ташқарисидаги асосий саволларга стилистик жиҳатдан саводли, мантиқан тўғри жавоб берган ҳолларда;
ностандарт вазиятда мураккаб амалий муаммоларни мустақил ва ижодкорона ҳал эта олган ҳолларда;
ишлаб чиқариш амалиёти кундалик дафтарини тўғри расмийлаштирган, топшириқларни тўлиқ ҳажмда бажарган ҳолларда;
амалий кўникмаларнинг усули ва техникадан тўғри фойдаланган, олинган маълумотларни изоҳлай олган ҳолларда;
аъло тавсифномасини олган ва амалиёт раҳбаридан танбеҳ олмаган ҳолларда.
«85-71%»баҳо клиник ординаторига қуйидаги ҳолатларда қўйилади:
ишлаб чиқариш амалиёти дастури ҳажми доирасида барча қўйилган саволлар бўйича тўлиқ билим кўрсатган, саволларга саводли жавоб берган, жавоб берганда кичик ҳатоларга йўл қўйган ҳолларда;
ишлаб чиқариш амалиёти кундалик дафтарини тўғри расмийлаштирган, топшириқларни тўлиқ ҳажмда бажармаган ва амалиёт раҳбаридан танбеҳ олмаган ҳолларда;
кичик камчиликларга йўл қўйган ҳолда амалий кўникмаларнинг усули ва техникадан тўғри фойдаланган ҳолларда.
«71-56%»баҳо клиник ординаторига қуйидаги ҳолатларда қўйилади:
ишлаб чиқариш амалиёти дастурининг барча бўлимлар бўйича етарли даражада тўлиқ билим кўрсатган, саволларга жиддий бўлмаган катта бўлмаган ҳатоларга йўл қўйган ҳолларда;
фақатгина беморларни текшириш ва даволаш бўйича асосий адабиётларни ўзлаштирган, тиббий ҳужжатларни юритган ҳолларда;
амалиёт дастурини бажарган, аммо бир қатор жиддий ҳатоларга йўл қўйган ҳамда ишлаб чиқариш амалиётининг кундалик дафтарини ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштиришда пала-партишликка йўл қўган, амалий кўникмаларни эгаллаш ва топшириқларни бажаришга нисбатан расмиятчилик тарзда муносабатда бўлган. Амалиёт раҳбаридан бир неча бор танбеҳ олган ҳолларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |