Тузувчи:
Тақризчилар:
Мутахассислик бўйича тиббиёт кадрларни клиник ординатурада қайта тайёрлаш касбий тайёргарлик даражасига қўйилган талаблар(кейинги матнда Талаб-лар деб юритилади) ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат бўлиб, у касбий фаолият тури-га мувофиқ ҳолда масалаларни еча оладиган малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган минимал ҳажмдаги билим ва кўникмалар стандартини ўзида намоён этади.
Мазкур талаблар клиник ординатуранинг ҳар бир алоҳида олинган ихтисослигига қўйилган тегишли талабларни ишлаб чиқиш учун стандарт ҳисобланади.
Мутахассиснинг дипломдан кейинги касбий тайёргарликка қўйилган талабларни ишлаб чиқиш вазифалари шакл ва мазмун бўйича ягона бўлган амалий соғлиқни сақлаш муассасаларида тўлиқ мустақил ишлай оладиган ва уни кейинчалик эгаллаётган лавозим ва иш жойига мувофиқ ҳолда беморларга юқори малакавий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган касбий фаолияти давомида такомиллаштирадиган мутахассисни кўп босқичда тайёрлаш тизимини яратиш ҳисобланади.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР ВА ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ
1.1. Мазкур меъёрий ҳужжат ихтисослик (ихтисосликнинг номи)бўйича Клиник ординатурада мутахассисларнинг тайёргарлик даражасига қўйилган талабларнинг йиғиндиси ҳисобланади.
П. МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТАВСИФИ –(ихтисосликнинг номи)
2.1. Ихтисослик (ихтисосликнинг номи) бўйича таълимнинг меъёрий муддати 2 йилни ташкил этади. Клиник ординаторнинг максимал ўқув юкламаси ҳафтада 36 соатни, мустақил иши ҳафтада 54 сотани ташкил этади.
2.2. Мустақил иш вақти ҳажмига раҳбар томонидан белгиланадиган жадвал бўйича бир ойда бўлинмада 2та мажбурий тунги (кечки) навбатчилик киради.
2.3. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми ва тайёргарлик кўришнинг умумий вақти қуйидаги тарзда тақсимланади:
- камида 90 % - асосий (профил) ихтисослигини ўрганиш учун ва мутахассис учун ўрганиш зарур бўлган ёндош клиник мутахассисликлар;
- 6% гача–умумметодологик ва ёндош клиник фанларни ўрганиш учун.
Таълим олувчи ўқув ва шахсий режасини тузганда шуни ҳисобга олиши лозимки, клиник ординаторлари 2-чи ва 4-чи семестрдан кейин ишлаб чиқариш амалиётидан ўтадилар. Ушбу амалиётни тузилган 3 томонлама шартномага мувофиқ ҳолда кейинчалик ишга қабул қилиниши кўзда тутилган тиббий муассасаларида ўташ тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |