Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Ўзлаштириш бўйича оралиқ назорат ўтказиш тартиби
Download 1.19 Mb.
|
Положение по КО ўзб
3. Ўзлаштириш бўйича оралиқ назорат ўтказиш тартиби
3.1. Оралиқ назоратнинг мақсади - клиник ординаторлари томонидан олинган назарий ва амалий билимларни, клиник фикрлашнинг ривожланиш даражаси, олинган билимни синтез қилиш ҳамда уларни муайян бўлим, блок, фан бўйича амалий масалаларни ечишда қўллаш кўникмасини баҳолашдан иборат. 3.2.Клиник ординаторлари учун оралиқ назорат ҳар бир фан, бўлим (блок)ни ўзлаштиришдан кейин таълим олувчининг назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштиришни комплекс текшириш орқали амалга оширилади. Оралик назоратни олиб бориш муддати таркибий бўлинманинг ахборот деворида жойлашган дарслар жадвали билан тартибга солинади. 3.3.Оралиқ назоратга ўтиш мазкур фан, бўлим (блок)ни ўзлаштириш даврида жорий назорат бўйича қарздор бўлмаган клиник ординатура дастури бўйича таълим олаётганларга рухсат этилади. 3.4.Оралиқ назорат натижалари таълим кафедраси (бўлим, лаборатория ва х.к.) томонидан натижаларни қайд этган ҳолда ўзлаштириш ва давомат журналида расмийлаштирилиши лозим. 3.5.Таълим олувчи оралиқ назоратга келмаган ҳолларда маъсул шахс (ихтисослашган кафедра, бўлим, лаборатория мудири ва х.к.) таълим муассасадаги раҳбарлик қилувчи бўлимни у ҳақида хизмат билдирги шаклда ҳабардор қилади. 3.6.Клиник ординатура дастури бўйича оралиқ назоратнинг қониқарсиз натижалари ёки оралиқ назоратдан узрсиз сабабларга кўра ўта олмаган ҳолатлар академик қарздорлик деб ҳисобланади. 3.7.Академик қарздорликни таълим муассасаси томонидан ўрнатилган муддатларда бир йил давомида камида икки марта ёпишга рухсат этилади. 3.8. Академик қарздорликни белгиланган муддатда ёпмаган клиник ординаторлари таълим дастурини виждонан ўзлаштириш ва ўқув режасини бажариш бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги туфайли таълим муассасасидан ҳайдалади. 3.9.Оралиқ назорат натижалари ҳамда Клиник ординатура дастурлари бўйича ўқув жараёнини яхшилаш бўйича таклифлар таълим муассасасининг ихтисослашган кафедраси (бўлими, лабораторияси ва х.к.), Кенгаши ёки Ректорати йиғилишида муҳокама қилиш учун киритилади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling