Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Жорий ва оралиқ назоратни баҳолашнинг ташкилий шакллари ва мезонлари


Download 1.19 Mb.
bet6/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

4. Жорий ва оралиқ назоратни баҳолашнинг ташкилий шакллари ва мезонлари
4.1. Клиник ординаторларининг ўзлаштиришибўйича жорий ва оралиқ назорати таълим муассасасининг мажбурий унсури ҳисобланади ва таълим сифатини ошириш, ўқув машғулотини мустаҳкамлаш, ташкилий-педагогик таълим шароитларини бирхиллаштириш мақсадида амалга оширилади.
Жорий ва оралиқ назоратнинг ташкилий шакллари қуйидагилар ҳисобланади:
4.1.1. Суҳбатўқитувчинингклиник ординатори билан мулоқоти бўлиб, унинг мақсади:
-клиник ординаторида мавжуд бўлган билимларни тизимлаштириш ва аниқлаштириш, уни материални ўзлаштириш бўйича индивидуалл имкониятларини текшириш,
- назарий назорат қилинадиган материал бўйича билимнинг тўлиқлиги,
-ижтимоий коммуникация қилиш (жамоада чиқиш кўникмаларини намойиш этиш ва касбга оид мавзулар бўйича мулоқотни олиб бориш, адабий тил меъёрларини, касб атамаларини билиш)қобилияти.
Суҳбат пайтида клиник ординатори бўлим бўйича мажбурий адабиётлар ва замонавий нашриётлар билан танишишга асосланган материаллар бўйича билимни намойиш этади, мулоқотда фаол иштирок этади, қўйилган саволларга жавоб беради.
Баҳолаш шкаласининг изоҳи:
- «100-86%»бутун дастурдаги материални чуқур ва мустаҳкам ўзлаштирган, уни тўлиқ, изчиллик билан, саводли ва мантиқан ҳолда изоҳлаб берган, топшириқнинг кўриниши ўзгарганда жавобларни қийинчиликсиз берган, масала ва амалий топшириқларни эркин бажарган, қабул қилинган қарорларни тўғри асослаб берган, материалларни мустақил тарзда умумлаштириб ва изоҳлаб берган ва бунда хаторларга йўл қўймаганклиник ординаторига қўйилади;
- «85-71%» дастурдаги материални мустаҳкам биладиган, уни саводли ва моҳиятдан келиб чиққан ҳолда изоҳлаб берган, саволларга жавоб берганда сезиларли ноаниқликларга йўл қўймаган, назарий ҳолатларни тўғри қўллай оладиган ва амалий топшириқларни бажаришда зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган клиник ординаторига қўйилади;
- «56-70%» асосий материални ўзлаштирган, аммо алоҳида жиҳатларини билмаган, ноаниқликларга йўл қўйган, етарли даражада тўғри таъриф бермаган, дастурдаги материални изоҳлашда кетма-кетликка амал қилмаган ва амалий топшириқларни қийинчилик билан бажарган клиник ординаторига қўйилади;
- «0-55%» дастурдаги материалнинг алоҳида бўлинмаларини билмаган, жавоб берганда сезиларли хатоларга йўл қўйган амалий топшириқлар, масалаларни бажармаган клиник ординаторига қўйилади.
4.1.2. РефератКлиник ординаторнинг мустақил иши маҳсулоти бўлиб, у муайян илмий (ўқув-тадқиқот) мавзусини назарий таҳлил қилиш бўйича олинган натижаларни ёзма кўринишда қисқача изоҳлашни ўзида намоён этади, унда муаллиф тадқиқ этилаётган масаланинг моҳиятини очиб беради, турли қарашларни келтиради ҳамда муаммо бўйича шахсий фикрини билдиради.
Ўқитувчининг хоҳишига кўра рефератлар семинарларда ҳамда ўқитувчининг қолдирган мавзуси бўйича шахсан клиник ординатори билан суҳбат қилиш орқали топширилиши мумкин.
Баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Рефератга оид ҳабарни тайёрлаш: Реферат муаллиф томонидан тўлиқ матн сифатида изоҳланган бўлиб, унинг баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат: матннинг янгилиги; манбаларни танлаб олишнинг асосланганлиги; масаланинг моҳиятини очиб бериш даражаси; расмийлаштиришга қўйилган талабларга амал қилинганлиги.
Матннинг янгилиги:а) тадқиқот мавзусининг долзарблиги; б) муаммони қўйишда янгилиги ва мустақиллиги, янги алоқа (фанлараро, интеграцион алоқа)ларни ўрнатишда маълум муаммоларнинг янги жиҳатларини изоҳлаш; в) тадқиқотлар, танқидий адабиётлар билан ишлаш, материални тизимлаштириш ва тартиблаштириш кўникмасига эга бўлиш; г) муаллифнинг қарашларини намоён этиш, баҳолаш ва фикрлашнинг мустақиллиги; д) матниннг стил жиҳатдан яҳлитлиги.
Масаланинг моҳиятини ёритиб (очиб) бериш даражаси:а) режанинг реферат мавзусига мослиги; б) мазмуннинг реферат мавзуси ва режасига мослиги; в) мавзу бўйича билимларнинг тўлиқлиги ва чуқурлиги; г) материал билан ишлаш услуб ва усулларнинг асосланганлиги; е) умумлаштириш, хулоса қилиш, битта масала (муаммо) бўйича турли фикрларни солиштириш кўникмасига эга бўлиш.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling