- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
- ТОКСИКОЛОГИ КИМЁ КАФЕДРАСИ
- Маъруза-21
- МАВЗУ: Новокаин, дикаин, лидокаин, димедрол. Уларнинг токсикологик аҳамияти, объектлардан ажратиб олиш ва таҳлил усуллари.
-
- Тошкент – 2023
- Маъруза вақти - 2 соат.
-
- Ўқитиш мақсади - Талабаларни токсикологик аҳамиятга эга бўлган синтезлаб олинган азот сақловчи асос хоссали моддалар: новокаин, дикаин, лидокаин, димедролни организмга таъсири, метаболизми, сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари билан таништириш.
- Маъруза режаси: Новокаин, дикаин, лидокаин, димедрол моддаларининг токсикологик аҳамияти, биологик объектдан ажратиш, сифат ва миқдор таҳлил усуллари.
- Новокаин табиий кокаин алкалоиди ўрнида қўлланилувчи синтетик бирикмалардандир. Хақиқатан ҳам кокаинни организмга заҳарли ва хавфли таъсиридан ("кокаинизм") қутилиш мақсадида новокаин ва дикаин моддалари синтез қилинган.
- Новокаин n-аминобензой кислотанинг диэтиламиноэтанол билан ҳосил қилган эфири.
- Новокаин оқ кристалл порошок бўлиб, сувда ва этил спиртида яхши, хлороформда ва эфирда кам эрийди. У таъсири жихатидан кокаиндан кучсизроқ бўлиб, тиббиётда махаллий оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади.
Ножўя таъсири - Баъзи бир кишиларнинг организми новокаинга жуда ҳам сезгир бўлади, шунинг учун бундай кишиларга новокаин берилса, заҳарланиш аломатлари пайдо бўлиши мумкин. Инсон новокаин билан заҳарланганда
- боши айланади,
- умумий дармонсизлик пайдо бўлади,
- қон босими пасаяди,
- коллапс ва шок холати вужудга келади.
- Заҳарли дозада новокаин нерв фаолиятида қўзғалишни вужудга келтиради,
- сўнг марказий нерв системасини фалажлайди.
-
- Новокаин организмда n.аминобензой кислотаси ва диэтиламиноэтанолга парчаланиб, 2%га яқини эса ўзгармаган холда пешоб орқали чиқарилади.
- Сифат реакцияси.
- 1. Новокаин эритмаси натрий нитрит ва - нафтол эритмалари таъсирида қизил рангли азобўёқни ҳосил қилади.
- 2. Драгендорф реактиви новокаин билан ҳарактерли тўғри тўрт бурчакли қизил қўнғир рангли кристаллар ҳосил қилади.
- 3. ЮҚХ усулида аниқлаш: эритувчилар аралашмаси (циклогексан-бензол-диэтил эфири 75:15:10), аниқловчи реактив-Драгендорф реактиви.
-
- новокаин учун Rf=0,33-0,35
-
- 4.УБ-спектрлари сувли эритмасида max=229нм, 2н H2SO4 даги эритмасида max = 228, 272, 279нм .
- 5. ИК- спектрида қуйидаги ютилиш чизиқлари 1690, 1274, 1605, 1174, 1116, 772 см -1 намоён бўлади.
- 6. Масс спектри бўйича 86, 99, 120, 58, 87, 30, 92, 71 m/z чўққилар ҳосил бўлади.
- Миқдори.
- 1. ФЭК усулда азобўёқ реакцияси бўйича аниқланади.
- 2. УБ-спектрофотометрик усули
Do'stlaringiz bilan baham: |