Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологи кимё кафедраси


Download 0.6 Mb.
bet1/4
Sana01.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1315766
  1   2   3   4
Bog'liq
7 маъруза новокаин димедрол

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
  • ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
  • ТОКСИКОЛОГИ КИМЁ КАФЕДРАСИ
  • Маъруза-21
  • МАВЗУ: Новокаин, дикаин, лидокаин, димедрол. Уларнинг токсикологик аҳамияти, объектлардан ажратиб олиш ва таҳлил усуллари.
  • Тошкент – 2023
  • Маъруза вақти - 2 соат.
  • Ўқитиш мақсади - Талабаларни токсикологик аҳамиятга эга бўлган синтезлаб олинган азот сақловчи асос хоссали моддалар: новокаин, дикаин, лидокаин, димедролни организмга таъсири, метаболизми, сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари билан таништириш.
  • Маъруза режаси: Новокаин, дикаин, лидокаин, димедрол моддаларининг токсикологик аҳамияти, биологик объектдан ажратиш, сифат ва миқдор таҳлил усуллари.
  • НОВОКАИН
  • Новокаин табиий кокаин алкалоиди ўрнида қўлланилувчи синтетик бирикмалардандир. Хақиқатан ҳам кокаинни организмга заҳарли ва хавфли таъсиридан ("кокаинизм") қутилиш мақсадида новокаин ва дикаин моддалари синтез қилинган.
  • Новокаин n-аминобензой кислотанинг диэтиламиноэтанол билан ҳосил қилган эфири.
  • Новокаин оқ кристалл порошок бўлиб, сувда ва этил спиртида яхши, хлороформда ва эфирда кам эрийди. У таъсири жихатидан кокаиндан кучсизроқ бўлиб, тиббиётда махаллий оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади.

Ножўя таъсири

  • Баъзи бир кишиларнинг организми новокаинга жуда ҳам сезгир бўлади, шунинг учун бундай кишиларга новокаин берилса, заҳарланиш аломатлари пайдо бўлиши мумкин. Инсон новокаин билан заҳарланганда
  • боши айланади,
  • умумий дармонсизлик пайдо бўлади,
  • қон босими пасаяди,
  • коллапс ва шок холати вужудга келади.
  • Заҳарли дозада новокаин нерв фаолиятида қўзғалишни вужудга келтиради,
  • сўнг марказий нерв системасини фалажлайди.
  • Новокаин организмда n.аминобензой кислотаси ва диэтиламиноэтанолга парчаланиб, 2%га яқини эса ўзгармаган холда пешоб орқали чиқарилади.
  • Сифат реакцияси.
  • 1. Новокаин эритмаси натрий нитрит ва  - нафтол эритмалари таъсирида қизил рангли азобўёқни ҳосил қилади.
  • 2. Драгендорф реактиви новокаин билан ҳарактерли тўғри тўрт бурчакли қизил қўнғир рангли кристаллар ҳосил қилади.
  • 3. ЮҚХ усулида аниқлаш: эритувчилар аралашмаси (циклогексан-бензол-диэтил эфири 75:15:10), аниқловчи реактив-Драгендорф реактиви.
  • новокаин учун Rf=0,33-0,35
  • 4.УБ-спектрлари сувли эритмасида max=229нм, 2н H2SO4 даги эритмасида max = 228, 272, 279нм .
  • 5. ИК- спектрида қуйидаги ютилиш чизиқлари 1690, 1274, 1605, 1174, 1116, 772 см -1 намоён бўлади.
  • 6. Масс спектри бўйича 86, 99, 120, 58, 87, 30, 92, 71 m/z чўққилар ҳосил бўлади.
  • Миқдори.
  • 1. ФЭК усулда азобўёқ реакцияси бўйича аниқланади.
  • 2. УБ-спектрофотометрик усули

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling