Токсикологик аҳамияти - Токсикологик аҳамияти
- Заҳарланиш ҳолатларида:
- Нафас олиш қийинлашади
- Оғиз қурийди
- Бош айланиб, қаттиқ оғрийди
- Кучли чанқаш
- -Уйқучанлик
- - Хушни йўқотиш юз беради.
-
- Димедролни пешоб таркибидан ажратиб олиш
- 10 мл текширилувчи пешоб аммиак эритмаси билан рН=10 га етказилади ва икки маротаба 10 мл хлороформ билан ажратгич воронкасида чайқатилади. Олинган органик эритувчи қаватлари умумлаштирилгач 5 г сувсиз натрий сульфат сақловчи фильтрдан ўтказилади ва фильтратдан хлороформ 0,5 мл қолгунга қадар порлатилади. Айни қолдиққа таҳлил олиб борилади.
- Димедролни биологик объектлардан ажратиб олиш.
- Нордонлаштирилган сув ва спирт усулларида ишқорий ажратмадан таҳлил амалга оширилади.
- Сифат реакцияси.
- 1. Конц H2SO4 → зарғалдоқ ранг ҳосил бўлади
- 2. Марки реактиви→ лимон сариқ рангли
- 3. Либерман реактиви→ жигарранг-зарғалдоқ ранг ҳосил бўлади
- 4. Манделин реактиви→ сариқ ранг ҳосил бўлади
- 5. ЮҚХ усулида аниқлаш:
- хлороформ-ацетон-аммоний гидроксиди /12:24:1/ аниқловчи реактив- Конц H2SO4 →
- сариқ рангли Rf 0,58-0,60
- метаболити бензгидрол Rf 0,76-0,80
- 6.УБ-спектрлари кислотали эритмасида max = 252нм, 257нм(ε =17)
- 7.ИК- спектрида қуйидаги ютилиш чизиқлари 713, 754, 1103, 1017, 1180, 991 см -1 намоён бўлади.
- 8. Масс спектри бўйича 58, 73, 45, 167, 165, 166, 44, 152 m/z чўққилар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |