Токсикологик аҳамияти. Салицил кислота организмга фақат юқори дозаларда заҳарли таъсир кўрсатади. У асосан тиббиётда, шунингдек, фармация саноатида аспирин, салол каби дорилар олишда ишлатилади. - Токсикологик аҳамияти. Салицил кислота организмга фақат юқори дозаларда заҳарли таъсир кўрсатади. У асосан тиббиётда, шунингдек, фармация саноатида аспирин, салол каби дорилар олишда ишлатилади.
- Салицил кислота ва унинг препаратлари билан заҳарланганда бош оғриши, бош айланиш, қулоқларда ғувуллаш ва эшитиш қобилиятининг сусайиши каби аломатлар юз беради. Беморнинг ичи кетади, кўнгли айниб қусади, қoн айланиш ва нафас олиш ритми бузилади, баъзан асабий ўзгаришлар рўй беради, коллапс ҳодисаси пайдо бўлади.
Метаболизми. Одам салицил кислота ва унинг ҳосилаларидан заҳарланганда улар мeъдaдaн қoнгa ниҳоятда тез сўрилади ва натрийли туз ҳолида оқсил моддаларга бирикади. Шунинг учун салицилатлар организмда деярли бир хил миқдорда тарқалади. Улар асосан (80%) буйраклар орқали чиқиб кетади, пешобда эса қабул қилингандан сўнг тез пайдо бўлади ва 24 соат ичида батамом чиқиб кетади. Қолган 20% салицил кислота тўқималарда метаболитланади. Бунда 2,3-дигидроксибензой, 2,5-дигидроксибензой ва 2,3,5,-тригидроксибензой кислоталари ҳосил бўлади ва улар ҳам пешоб билан чиқарилади. Баъзи одамлар салицил кислотадан тез заҳарланиши мумкин. Салицил кислотанинг метил спирти билан берган эфирини спиртли ичимликлар ўрнига ичиб қўйилганда ҳам бахтсиз ҳодисалар келиб чиққан. - Метаболизми. Одам салицил кислота ва унинг ҳосилаларидан заҳарланганда улар мeъдaдaн қoнгa ниҳоятда тез сўрилади ва натрийли туз ҳолида оқсил моддаларга бирикади. Шунинг учун салицилатлар организмда деярли бир хил миқдорда тарқалади. Улар асосан (80%) буйраклар орқали чиқиб кетади, пешобда эса қабул қилингандан сўнг тез пайдо бўлади ва 24 соат ичида батамом чиқиб кетади. Қолган 20% салицил кислота тўқималарда метаболитланади. Бунда 2,3-дигидроксибензой, 2,5-дигидроксибензой ва 2,3,5,-тригидроксибензой кислоталари ҳосил бўлади ва улар ҳам пешоб билан чиқарилади. Баъзи одамлар салицил кислотадан тез заҳарланиши мумкин. Салицил кислотанинг метил спирти билан берган эфирини спиртли ичимликлар ўрнига ичиб қўйилганда ҳам бахтсиз ҳодисалар келиб чиққан.
Do'stlaringiz bilan baham: |