- Темир (III) хлориди билан реакцияси. Салицил кислота темир (III) -хлорид билан зангори-бинафша ранг ҳосил қилади.
- Салицил кислотасини темир иони билан ҳосил қилган комплекс таркиби ва ранги реакциянинг рН муҳити билан боғлиқ. рН=1,8-2,5 бўлса моносалицилатли кўкимтир-пушти рангли комплекс (I), рН=4-8 муҳитида дисалицилат қизил-қўнғир рангли комплекс (II), рН=8-11 муҳитида трисалицилат сариқ рангли комплекс (III) ҳосил бўлиши мумкин:
- Ҳосил бўлган ранг спирт таъсирида ўчмайди (фенолдан фарқи).
2. Бромли сув билан реакцияси. Бромли сув эритмада салицил кислота бўлганда оқ чўкма трибромфенол ҳосил қилади ва карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади. - 2. Бромли сув билан реакцияси. Бромли сув эритмада салицил кислота бўлганда оқ чўкма трибромфенол ҳосил қилади ва карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади.
- Реакция салицил кислота учун характерли эмас, чунки уни бензол ядросини сақловчи кўпгина органик моддалар ҳам беради. Лекин реакция ниҳоятда сезгирдир, унинг салицил кислотага нисбатан сезгирлиги 1:40000 га тенг. Шунинг учун бу реакция суд кимёси амалиётида манфий аҳамиятга эга, реакция чиқмаса текширилувчи эритмада салицил кислота ва шунга ўхшаш моддалар йўқлигини кўрсатади.
3. Метил-салицилат эфирини ҳосил қилиш реакцияси. Салицил кислота метил спирти билан бирга концентрланган сулфат кислотали муҳитда қиздирилса, характерли метил салицилат эфири ҳиди сезилади. - 3. Метил-салицилат эфирини ҳосил қилиш реакцияси. Салицил кислота метил спирти билан бирга концентрланган сулфат кислотали муҳитда қиздирилса, характерли метил салицилат эфири ҳиди сезилади.
- СН3ОН + HOSО3H → CH3OSО3H + Н2О
- 4. Салицил кислотани УБ-спектри бўйича аниқлаш. Салицил кислотасини 0,5 н натрий ишқордаги эритмаси 300 нм, 0,1 н сулфат кислотасидаги эритмаси эса 302 нм тўлқин узунлигида масимал нур ютиш хусусиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |