- Лотинча номи: Phenacetinum
- Халқаро номи: Phenacetin
- CAS коди: 62–44–2
- Табиати: нейтрал
- pKa 2,2
- Суюқланиш ҳарорати: 134-135 oС
- Кимёвий номи: N-(4-этилоксифенил)ацетамид ёки
- 1-этокси-4-ацетаминобензол ацетофенетидин
- Синонимлари: p-Acetiphenetidide; Aceto-p-phenetidide; Acetophenetidin; Acetylphenetidin; Fenacetina; Paracetophenetidin, фенедин ва бошқалар…
- Таснифи: оқ, ҳидсиз, аччиқ таъмли, кристалл кукун
- Эрувчанлиги: хлороформда (1:14), этанолда (1:15), сувда (1:1300), эфирда, (1:90) эрийди.
- Т½ 0,6-1,3 соат
- Заҳарли дозаси (Vd) 1-2 L/kg
Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. - Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти.
- Фенацетин иссиқ туширувчи, шамоллашга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга.
- Фенацетин кўп ҳолларда ички аъзолар фаолиятини ўзгартирмайди. Айрим ҳолатларда “Фенацетин нефрити” хасталигини келтириб чиқаради.
- Кўп исътемол қилинганда аллергик реакциялар, метгемоглобинемия ва анемияга сабаб бўлади.
- Метоболизми. Фенацетин дезалкилланиш туфайли метаболитланиб, парацетамол, n-аминофенол, n-фенетидин моддаларни ҳосил қилиши мумкин.
- Пешобни фенацетин учун дастлабки текшириш.
- 1 мл текширилувчи пешобга азобўёқ реакцияси амалга оширилади бўёқда қизил ранг ҳосил бўлади.
- Ашёвий далил таркибидан ажратиб олиш.
- Нордонлаштирилган сув ёки спирт ёрдамида кислотали муҳитда ажратиб олинади.
-
- Сифат таҳлили
- I-кимёвий усулларда таҳлили
- 1.Фенацетинни концентрланган хлорид кислота билан қиздириб гидролизлангандан сўнг ҳосил бўлган махсулотларга асосланиб текширилади.
- а) Сирка этил эфирини ҳосил бўлиш реакцияси билан
- б) Азобўёқ ҳосил қилиш реакцияси билан
- в) индофенол ҳосил қилиш реакцияси билан
- г) Ишқорни спиртдаги эритмаси ва хлороформ таъсирида изонитрил (қўланса хид) ҳосил бўлади.
- 2. Фенацетин нитрат кислота эритмаси билан қиздирилганда сариқ рангли - нитрофенацетинни ҳосил қилади.
- 4. Фенацетиннинг спиртдаги эритмаси max=250 нм тўлқин узунлигида юқори нур ютиш кўрсаткичига эга.
- 3. Либерман реактиви билан бинафша ранг ҳосил қилади
- H2SO4 + 2NaNO2 → 2НNO2 + Na2SO4
Do'stlaringiz bilan baham: |