Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Download 22.48 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi22.48 Kb.
#1523787
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10 маъруза Алохида усуллар (1)

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
  • ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
  • ТОКСИКОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИ
  • 10-Маъруза
  • МАВЗУ: АЛОҲИДА УСУЛДА АЖРАТИБ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНАДИГАН МОДДАЛАР
  • Тошкент – 2023
  • Маъруза вақти - 2 соат.
  • Ўқитиш мақсади - Талабаларни суд-кимё амалиётида алоҳида усулда ажратиб таҳлил қилинадиган моддаларни токсикологик аҳамияти, ажратиб олиш ва таҳлил усуллари билан таништириш.
  • Маъруза режаси: – Алоҳида усулда ажратиб таҳлил қилинадиган моддалар (хлор, бром, йод, фторидлар)ни суд-кимё амалиётидаги аҳамияти, улар таъсирида ҳосил бўладиган заҳарланиш холатлари ҳамда ашёвий далиллар таркибидан ажратиб олиш ва уларни сифат, миқдор таҳлилларини амалга ошириш.
  • Адабиётлар:
  • Икромов Л.Т. ва бошқалар – Токсикологик кимё, Т, 2010 й.
  • Крамаренко В.Ф. - Токсикологическая химия, Киев, 1989г.
  • Плетнева Т.В. - Токсикологическая химия, М, 2005г.

ФТОРИДЛАР NaF, NaHF2, CaF2

  • Натрий фторид оқ, майда кристалл ҳолидаги кукун модда, сувда эрийди, эритмалари ишқорий муҳитга эга.
  • Калций фторид. Сувда ёмон эрувчи оқ кукун модда. Унга натрий ёки аммоний тузларидан қўшилса эрувчанлиги ошади.
  • Фторидлар минерал кислоталар таъсирида парчаланиб водород фторидини ҳосил қилади. Юқори ҳароратда эса барқарор моддалардир

Ишлатилиши

  • Халқ хўжалигида ойна тайёрлаш ва ёғоч материалларни чиришдан сақлашда натрий фторид ва кремний фторид (H2SiF6) тузлари кенг миқёсда қўлланилади. Бу моддалар ўзларининг фармакологик таъсири бўйича заҳарли бирикмалар қаторига киради.
  • Фторид кислота ва кремний фторид кислотанинг калцийли тузлари эсa қишлоқ хўжалигида ҳам турли зараркунандаларга қарши ишлатилади.
  • Натрий фторид тиббиётда тиш касалликларини ва баъзи бир эндемик касалликларни даволашда ҳам ишлатилади.

Download 22.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling