Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Download 22.48 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi22.48 Kb.
#1523787
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 маъруза Алохида усуллар (1)

БРОМ - Вr2

  • Бром – тўқ қизил тусли, қўланса бўғувчи ҳидли, ҳавода учувчан оғир суюқлик. Солиштирма оғирлиги 3,188 га тенг. Бром сувда ёмон эрийди. Лекин органик эритувчилардан бензол, хлороформ ва эфирларда яхши эрийди.
  • Бромидлардан натрий бромид ва калий бромид оқ кристалл моддалардир. Булар сувда жуда ҳам яхши эрийди.

Токсикологик аҳамияти.

  • Бром хлорга қараганда токсикологик таҳлилларда кам учрайди. Бром калий бромид, натрий бромид, бромкамфора каби моддаларни синтезлашда кўп миқдорда қўлланилади. Унинг буғи ва суюқлиги одам организмига нисбатан жуда ҳам кучли заҳар бўлиб ҳисобланади.
  • Одам бром моддаси билан заҳарланганда кўзидан ёш оқади, йўталади, нафас олиши қийинлашади, боши оғрийди ва ҳоказо. Суюқ бром танага тушса қийин битадиган яраларни ҳосил қилади. Бундай вақтда бром томчисини тезда бензол билан ювиб ташламоқ керак.
  • Бром организмда тезда бромидларга айланади, оғир элементлар сингари у биологик объект билан мустаҳкам бирикиб олиши мумкин.

Биообъект таркибида аниқлаш

  • Эркин бром моддасини текширилувчи объект таркибидан ажратиш ва аниқлаш учун уни карбонат ангидрид ёрдамида ҳайдалади. Қабул қилувчи колбага эса ёки калий йодиднинг эритмасидан, ёки фенол моддасидан солиб қўйилади:
  • 2KI +Br2→I2+2KBr

Чинлигини аниқлаш

  • Объект таркибидаги бромидларга таҳлил олиб бориш учун биологик объектнинг маълум бир қисмини ишқор билан аралаштириб ёқилади. Ҳосил бўлган кулдан бром аниони аниқланилади:
  • 1. Кучли оксидловчилар таъсирида эркин бром сариқ рангда ажралиб чиқади:
  • 2KBr + Cl2 → Вr2+ 2КСl
  • 2. Қолдиқни пробиркага солиб унга калий бихромат ва сулфат кислотадан қўшилади, пробирка оғзини эса флуоресцеин моддаси билан ҳўлланган филтр қоғози билан беркитилади. Бунда эозин моддасини ҳосил бўлиши туфайли қоғоз қизил рангга бўялади:
  • 6КВr + К2Сr2О7 + 7H2SО4 → 3Br2 + 4K2SО4 + Cr2(SО4)3 + 7Н2О
  • Миқдорини аниқлаш. Бром ва бромидлар миқдорини аниқлашда худди хлорни аниқлангандаги тартибдан фойдаланиш мумкин.

Download 22.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling