Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта
Қовоқ (Cucurbita pepo), унинг халқ табобати ва илмий тиббиётда
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
1-1
Қовоқ (Cucurbita pepo), унинг халқ табобати ва илмий тиббиётда
қўлланилиши Ўзбекистонда қовоқ кўплаб етиштирилади. Қовоқ эти пешоб ҳайдаш таъсирига эга, сув ва туз диурезини кучайтиради ҳамда буйракдан хлорни жадал чиқаради. Уни буйрак ва жигарда оғриқ бўлганда истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовоқ ѐрдамида гепатит, гепатоз ва ҳ.к. каби жигар касалликлари даволанади. Маҳсулотнинг бундай шифобахш хоссалари унинг кимѐвий таркиби, турли витаминлар комплекси, каротиноидлар, флавоноидлар ва бошқа биологик фаол моддалар билан изоҳланади. Қовоқ мойи совуқ пресслаш усулида қовоқ уруғидан олинади. Қовоқ ѐғининг кимѐвий таркиби: ѐғ кислоталари, оз миқдорда эфир мойи, оқсил, фосфолипидлар, токофероллар, каротиноидлар, пектинлар, стеринлар, витаминлар, гормонсимон моддалар, рух, селен. 51 Грециянинг Department of Science of Nutrition-Dietetics, Harokopio University олимлари томонида қовоқ уруғининг экстракти олиниб, унинг антиоксидант фаоллигига оид изланишлар олиб борилган. Таркибида қовоқ ва узум данаклари мойи бор майдаланган уруғларидан тайѐрланган озуқаларга биологик фаол қўшимчалар маълум. Ушбу биологик фаол қўшимчада РР витамини миқдори 7,0 мг%дан, минерал моддалар миқдори эса 1500 мг%дан кам эмас. Қовоқ уруғи пўстлоғининг криокукуни ҳам энтеросорбент сифатида самарали қўлланилади. Витаминли қовоқ шарбатига лимон кислотасини қўшиб биологик фаол қўшимчанинг фаол концентратини олиш усули маълум. ―Европа-Биофарм‖ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида қовоқ, яшил ѐнғоқ ва тарвузлардан дори препаратларини, озуқа маҳсулотларини ва озуқаларга БФҚларни ишлаб чиқаришнинг чиқимсиз технологиялари ишлаб чиқилган ва жорий этилган . Бугунги кунда ―Тыквеол‖ дори препарати компаниянинг самарали маҳсулотларидан бирига айланган. У қовоқ уруғларидан олинган гепатопротектор ҳисобланади. Ундан турли этиологияли жигар, простата бези ва тери касалликларида фойдаланилади . Простата бези касаллигида қовоқ мойини қўллашни самарадорлиги бўйича Ямайканинг Department of Basic Medical Sciences, University of the West Indies да тадқиқотлар олиб борилган ва унинг натижалари Journal of Medicinal Food да батафсил ѐритилган]. Қовоқ уруғлари мойи таркибида 13-15 мг темир, 3-4 мг магний, 8-10 мг рух, 5-6 мг селен бор. Қўлланилиши: қовоқ мойи ичиш учун ва косметик мақсадларда терига суртиш учун қўлланилади. У терини яхшилайди, юмшатади ва тиклайди. Тери қуриши намликнинг йўқотилишини олдини олади. Таркибидаги Е витамини туфайли терини намлантиради ва кислород билан озиқлантиради, уни майин ва таранг қилади. Қуруқ, зарарланган ва катта ѐшдагилар терисини парваришлаш учун тавсия этилади. Қуѐш нурларидан қуйишдан сақлайди ҳамда тўқималар регенерациясини телаштиради. Хуснбузарлар, себорея ва ѐғли қазғоқни бартараф этишга ѐрдам беради. Соч ва тирночларни тиклаш ва ўстиришга кўмаклашади. Қовоқ мойи ҳужайралар мембраналар и функциясини тиклайди, яққол ифодаланган антиоксидант ва гепатопротектор таъсирга эга. Сафронинг биокимѐвий таркибини нормаллаштиради. Қовоқ мойи шишларни камайтиради, тўқималардаги алмашинув жараѐнларини тезлаштиради, простатага ижобий таъсир кўрсатади. Антисклеротик, ярага қарши ва аллергияга қарши хоссаларга эга. Унинг ѐрдамида простатит ва простата аденомаси даволанади, у сперматогенез ва овуляция циклни меъѐрга келтириб, репродуктив тизимни даволаш учун жуда самарали восита ҳисобланади. Куйишларни даволашда қовоқ уруғини клиник ўрганиш шуни кўрсатдики, қовоқ мойи шимдирилган боғламалар билан аппликация 52 қилинганда оғриқ тез орада камайган ҳамда яллиғланиш камайган. Қовоқ мойи пародонтитлар ва гингвинитларда шифобахш таъсир кўрсатди, бунда яллиғланиш аломатлари оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига 5-6 марта аппликация қўйилгандан кейиноқ йўқолган. Проктологик касалликлар билан хасталанган беморларни қовоқ ѐғи билан маҳаллий даволаш кўп жиҳатдан оғриқни, ачишишни, қичималарни, операциядан кейин яра соҳасидаги тиришишларни камайтирди. Айниқса қовоқ мойи липид алмашинуви бузилиши билан боғлиқ касалликларда (семизлик, псориаз, герпес, дерматит, экзема) кенг тавсия этилади. Қовоқ мойи тарвуз мойи билан бирга гижжага қарши, замбуруғларга қарши, ярани битирувчи ва жигарни тикловчи восита сифатида қўлланилади. Қовоқ ѐғи – репродуктив тизимни даволаш учун жуда самарали восита ҳисобланади. Унинг ѐрдамида простатит ва простата аденомаси даволанади, у сперматогенез ва овариал циклни меъѐрга келтиради, гениталийлардаги яллиғланиш жараѐнларини олдини олади, циститда оғриқни ва ачишишни бартараф этиш учун қўлланилади. Юқорида қайд этилган маълумотлар республикамизда қовоқ уруғи, уни мойи асосида оммабоп озуқага биологик фаол қўшимчалар долзарб вазифа эканлигидан далолат беради. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling