ГЛОССАРИЙ
Фармакогнозия сўзи юнонча Пҳармакон – захар, дори ва гносис – билим,
фан сўзларидан ташкил топган бўлиб, асосан доривор ўсимликлардан қисман
ҳайвонлардан олинадиган доривор маҳсулотларни ўргатадиган фандир.
Доривор ўсимликлар - тиббиѐтда маълум касалликни даволаш ҳамда шу
касалликни олдини олиш учун ишлатиладиган ўсимликлар.
Доривор ўсимлик махсулотлари - фарматсевтикада дори турлари тайѐрлаш
ҳамда доривор препаратлар ва тоза моддалар олиш учун ишлатиладиган
доривор ўсимликлар ва ҳайвонлар органлари ѐки улардан бирламчи ишлаш
йўли билан олинган маҳсулотлар.
Официнал маҳсулот - Давлат фармакопеясида (ДФ) тасвирланган доривор
маҳсулотлар
Ноофицинал маҳсулот - фармакопеяга киритилмаган махсулотлар.
Ноофитсинал доривор маҳсулотлар Давлат стандартлари (ГОСТ) ѐки бошқа
меъѐрий-техник ҳужжатларда (МТХ) баѐн этилади.
Чинлик – махсулотнинг ўз номига хақиқатдан тўғри келиши
Макроскопик тахлил – бутун холдаги махсулотни ташқи кўриниши
тасвирлаш (органолептик тахлил)
Микроскопик тахлил – қирқилган, майдаланган, кукун холдаги махсулотни
микроскопик кўриниши тасвирлаш
Сифат реакция – асосй таъсир этувчи биофаол моддаларга сифат
реакциялар
Микрокимёвий реакция - микроскоп остида бажариладиган кимѐвий
реакциялар
Асосий таъсир қилувчи моддалар - касалликларни даволовчи терапевтик
аҳамиятга эга булган биологик фаол моддалари
Асосий таъсир қилувчи моддалари билан учрайдиган моддалар -
моддаларнинг терапевтик аҳамияти бўлмаса-да, асосий таъсир этувчи
бирикмаларнинг таъсир кучини ўзгартириши (кучайтириши) ѐки уларнинг
организмга сўрилишини таъсирини тезлатиши мумкин. Баъзан асосий таъсир
этувчи модда билан бирга учрайдиган бошқа бирикмалар организмга
биргаликда (комплекс) таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
Балласт моддалар - терапевтик аҳамияти бўлмаган, кераксиз моддалар
61
Do'stlaringiz bilan baham: |