Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Download 6.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Har bir laboratoriya ishi kafedrada tayyorlangan o‟quv va uslubiy qo‟llanmalar asosida individual yig‟ilgan qurilmalarda bajarilib, olingan natijalarni statistik tahlil etilgan holda umumiy hisobot topshiriladi. Kurs ishlarini tashkil etish bo’yicha uslubiy ko’rsatmalar Fan bo‟yicha kurs ishi namunaviy o‟quv rejada rejalashtirilmagan Mustaqil ta’limni tashkil etishning shakli va mazmuni Talaba mustaqil ishining asosiy maqsadi-o‟qituvchining rahbarligi va nazoratida muayyan o‟quv ishlarini mustaqil ravishda bajarish uchun bilim va ko‟nikmalarni shakllantirish va rivojlantirish. Talaba mustaqil ishini tashkil etishda quyidagi shakllardan foydalaniladi: - ayrim nazariy mavzularni o‟quv adabiyotlari yordamida mustaqil o‟zlashtirish; - o‟rganilayotgan mavzu yuzasidan kengaytirilgan ma‟lumotlar yig‟ish: bunda axborot texnologiyalarining imkoniyatlaridan keng foydalanib, referat, slayd, tahlil natijalarining jadvallari, mavzular bo‟yicha informasion vositalardan olingan adabiyotlar ro‟yxati, me‟yoriy texnik hujjatlarning nusxalari ko‟rinishida bo‟lishi mumkin; - nazariy bilimlarni amaliyotda qo‟llash; - maket, model, va namunalar yaratish; - ilmiy maqola, anjumanga ma‟ruza tayyorlash va h.k.. Mustaqil ishga mo‟ljallangan mavzular va topshiriqlar talabaning mustaqil ishini tashkil etish bo‟yicha kafedrada ishlab chiqilgan va muntazam yangilanib boradigan uslubiy qo‟llanmalarda keng yoritilgan. Tavsiya etilayotgan mustaqil ishlarning mavzulari 1. Lokal avtomatik sistemalar. 2. Qarshilikli termometrlar. Muvozanatlanadigan ko‟prik sxemali termometr. Avtomatik muvozanatlanadigan ko‟prik sxemali termometrlar. Termoelektrik termometrlar. 3. Signal taqqoslash elementlari (qurilmalari). Elektron lampali signal kuchaytirgichlar. 4. Elektr dvigatellar, elektromagnit muftalar. 5. Tiristorlar. 6. Ob‟ektning nagruzkalanishi. 7. Berk zanjirli avtomatik rostlash sistemalari. 8. Zveno (bo‟g‟in) haqida tushuncha. ARS ning takroriylik (chastota) bo‟yicha tavsiflari. 9. Zvenolarning ulnishi: parallel, ketma-ket va teskari bog‟lanishli ulanishlar. 12 10. Regulyatorni optimal sozlash. 11. Rostlagichlarni tanlash. Diskret xarakatdagi rostlagichlar. ARTning o‟tish jarayonlarini chizmalar usulida boshqarish turlari. 12. Funksional sxemalarning turlari. Texnologik jarayonlarni distansion boshqarish. 13. Sochiluvchi materiallar miqdorini va kichik miqdordagi modda sarfini o‟lchagichlar. Normollovchi o‟zgartirgichlar. 14. Radioizotop va ultratovushli suyuqlik satxining balandligini o‟lchash muammolari. Mexanik ko‟rsatkichlarni nazorat qilish. 15. Avtomatik rostlashning texnik vositalari. Tormoqning asosiy texnologik jarayonlarini boshqaruv turlari. Dasturning informatsion-metodik ta’minoti Mazkur fanni o‟qitish jarayonida ta‟limning zamonaviy (xususan, interfaol) metodlari, pedagogik va axborot kommunikasiya (mediata‟lim, amaliy dastur paketlari, prezentasion, elektron- didaktik) texnologiyalaridan foydalaniladi. Darsliklar, o‟quv qo‟llanmalari, ayrim mavzular bo‟yicha uslubiy ko‟rsatmalar, ma‟ruza matnlarining elektron versiyalari, elektron darsliklar, fanning talabalar tomonidan chuqur o‟zlashtirilishi uchun keng imkoniyat yaratilgan. Tahlil natijalarining matematik xarakteristikasi va validasiyasi bo‟yicha elektron dasturlardan ham foydalaniladi. Fan bo‟yicha ma‟ruzalar video tasmaga tushirilgan, dikslarda (CD, DVD,) yozilgan va bu choralarning barchasi talabalarning fanni mukammal o‟zlashtirishlari uchun xizmat qiladi. Amaliy mashg‟ulotlarda aqliy hujum, klaster, blis-so‟rov, guruh bilan ishlash, insert, taqdimot, keys stadikabi usul va texnikalardan keng foydalaniladi. Foydalanilgan asosiy darsliklar va o’quv qo’llanmalari ro’yxati Asosiy: 6.1. Yusupbekov N.R. va boshqalar, «Texnologik jarayonlarni boshqarish sistemalari» Toshkent, «O‟qituvchi», 1997y. 6.2. Mansurov X.M. «Avtomatika va paxtani dastlabki ishlash jarayonlarini avtomatlashtirish», Toshkent, «O‟zbekiston», 1996y. 6.3. Ulug‟murodov N.X., Uljaev E.U., Mirzaraximov M.M., Usmonov T. “Avtomatika kursidan praktikum”, Toshkent, “FAN”, 2008 y. Qo’shimcha: 6.4. Ulug‟murodov N.X., Uljaev E.U. «Avtomatika» fanidan laboratoriya ishlari bo‟yicha uslubiy qo‟llanma, Toshkent, 2000 y. 6.5. Yusupbekov N.R. va boshqalar, «Avtomatika va ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish», Toshkent, «O‟qituvchi», 1982y. 6.6. Pugachyov A.V. «Kontrol i avtomatizasii pererabotki sipuchix materialov», Energoatomadat, 1989g. 6.7. Mansurov X.M. «Avtomatika va ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish», Toshkent, «O‟qituvchi», 1987y. 6.8. «Avtomaticheskie pribori, regulyatori i vichislitelnie sistemi». Spravochnoe posobie pod red. V.D.Kosharskogo.-L: 1976y. 6.9. Ivashenko N.N. Avtomaticheskoe regulirovanie. Teoriya i elementi sistem. Uchebnik dlya VUZov. M: «Mashinostroenie» 1978, 736s. 6.10. Mayzel M.M. Osnovi avtomatiki i avtomatizasii proizvodstvennix prosessov.-M: Visshaya shkola, 1964. 13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ Физика, математика ва ахборот технологиялари кафедраси “Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича проректор в.б., ф.ф.д., проф. Х.С.Зайнутдинов ______________________ “____” _________2014 йил 522900 – Биотехнология таълим йўналиш(лар)и учун “Технологик жараѐнларни автоматлаштириш” фанидан И Ш Ч И Д А С Т У Р Умумий ўқув соати – 186 Жами: – 112 Маъруза – 28 Лаборатория машғулоти – 84 Мустақил таълим соати – 74 Тошкент – 2014 14 Тузувчи: Улуғмуродов Н.Х. Физика, математика ва ахборот технологиялари кафедраси доценти. Тақризчилар: Улжаев Э.У. Тошкент Давлат Техника Университети, Автоматлаштириш ва бошқарув кафедрасининг доценти. Тўхтаев Ф.Х. ТошФармИ Биотехнология кафедрасининг доценти. Ишчи дастур намунавий дастур асосида ишлаб чиқилди ва кафедранинг 2014 йил “------ ”---------------------даги -------- - сонли мажлисида мухокама қилиниб, тасдиқлаш учун тавсия этилди. Физика, математика ва ахборот технологиялари кафедрасининг мудири, доцент Х.Ш.Илхомов “___” ___________2014 йил Ишчи дастур соҳа услубий кенгашининг 2014 йил “ ------ ” -------------------------- даги -------- - сонли мажлисида мухокама қилиниб, тасдиқлаш учун тавсия этилди. Соҳа услубий кенгашининг раиси доцент В.Р.Хайдаров “___” ___________2014 йил Ишчи дастур МУКнинг 2014 йил “ ------ ” --------------------- даги -------- - сонли мажлисида мухокама қилиниб, тасдиқланди. МУК раиси профессор Х.С.Зайнутдинов “___” ___________2014 йил 15 1. Сўз боши. Фармацевтик корхоналар сонининг йилдан-йилга ортиб боришини давлатимиз томонидан фармацевтик препаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилаѐтган имтиѐзлардан кўришимиз мумкин. Уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини махаллий хом ашѐлар ѐки ҳеч бўлмаганда генерик препаратлар (таркиби ва технологияси маълум бўлган ҳориж препаратларини маҳаллий ишлаб чиқаришга мослаштириш ва ишлаб чиқариш) хисобига ошириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири хисобланади. Ўзбекистон Республикасида тиббиѐт амалиѐтида қўллашга руҳсат этилган дори воситалари ичида тайѐр дори воситаларининг улуши 73% ни ташкил этади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг эса бу кўрсаткич 90% дан ошиб кетди ва ривожланган хорижий мамлакат кўрсаткичларига тенглашиб қолди. Лекин бу асосан четдан келтирилаѐтган ТДВ ҳисобига эканлигини айтиб ўтиш лозим. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикасида 115 та корхона дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш лицензиясига эга. Республикада 590 дан ортиқ махаллий дори воситалари рўйҳатдан ўтган бўлиб, умумий рўйхатдан ўтган дори воситаларининг 12% ни ташкил этади. Тахлил натижалари бўйича махаллий дори воситалари умумий структурасида 32 та оригинал дори воситалари (биринчи маротаба яратилган), 523 турдаги генерик дори воситалари, ҳамда 20 та субстанция ва 38 та даволаш ва диагностик воситалар ишлаб чиқаришга рухсат этилган. Махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган дори воситаларининг 475 та номдагисининг тўлиқ технологияси ўзлаштирилган бўлса, 80 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш чет эл фирмалари томонидан келтириладиган ярим тайѐр маҳсулотни қўллашга асослангандир. “Технологик жараѐнларни автоматлаштириш” фани фармацевтик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун етук мутахассисларни етиштириб беришда асосий омил бўлиб ҳизмат қилади. Қайсики талабалар мутахассис сифатида ишлаб чиқариш жараѐнлари, ишлаб чиқаришнинг бошланғич босқичларидан тортиб, тайѐр махсулот ҳосил бўлганга қадар бўлган босқичларда содир бўладиган муаммолар ва уларни ҳал этишда ушбу фан юзасидан олган билим ва кўникмаларидан тўлақонли фойдалана оладилар. 1.1. Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифалари. “Технологик жараѐнларни автоматлаштириш” фанининг ўкув фани сифатидаги мақсади, талабаларда мутахассислик маҳоратини мукаммал шакллантириш, уларда саноат миқѐсида тайѐр дори воситаларини ишлаб чиқариш технологиясини автоматлаштириш бўйича умумий кўникмалар ҳосил қилиш ҳамда замонавий технология нуктаи-назаридан фармацевтик ишлаб чикаришни ташкил қилиш ва ишлаб чикаришни таъминлашдан иборат. Ўкув дастурида фармацевтика фани ва амалиѐтининг, фармацевтик ишлаб чиқаришнинг узок келажакка мўлжалланган истикболлари ѐритилган шунингдек, фанни фармацевтик ишлаб чикариш ва соғликни саклаш амалиѐтига якинлаштириш тўлалигича асослаб берилган. “Технологик жараѐнларни автоматлаштириш” фанининг ўқув фани сифатидаги вазифаси, мутахассислик маҳоратини эгаллаш, дори воситаларини ишлаб чиқариш технологиясини автоматлаштириш бўйича умумий кўникмалар ҳосил қилиш, ҳамда уларни замонавий технология нуқтаи-назаридан тайѐрлаш услубини такомиллаштиришдан иборат. 1.2. Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига, кўникмасига қўйиладиган талаблар. “Технологик жараѐнларни автоматлаштириш” ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба: 16 Қуйидаги билимга: - Автоматиканинг асосий тушунчалари; - Бошқариш ва ростлашнинг автоматик системалари; - Автоматик ростлаш системасининг узатиш функциялари ва авенолари; - Ростлагичлар ва уларнинг турлари; - Саноат ростлагичлари ва уларнинг схемалари; Талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар: - қурилмалари билан ишлаш; - Схемаларни йиға олиш; - Лаборатория ишларини мустақил бажара олиш; - Лаборатория ишларидан олинган натижаларга статистик ишлов бера олиш. Талабанинг кўникмасига қўйиладиган талаблар: - Олган назарий билимлари асосида амалий машғулотлар бажара олиш; - Олган назарий ва амалий билимларини иш фаолиятида қўллай олиш. 1.3. Фанни ўзлаштириш учун ўқув режасидаги бошқа фанлар рўйҳати ва унинг бўлимлари. “Технологик жараѐнларни автоматлаштириш” фани умумкасбий фан ҳисобланиб, 7 ва 8-семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий-илмий фанлар (олий математика, информатика ва информацияон технологиялар, физика, анорганик кимѐ, органик кимѐ, физиология анатмоия асослари билан, ботаника, экология), умумкасбий фанлар (аналитик кимѐ, физик ва коллоид кимѐ, биологик кимѐ, кимѐвий микробиология, фармакология, саноат гигиенаси, мухандислик графикаси, ҳаѐт фаолияти ҳавфсизлиги, кимѐ-фармацевтик ишлаб чиқариш жараѐнлари ва аппаратлари, метрология ва стандартизация, умумий кимѐ технологияси, лотин тили, электротехника, фармакогнозия, фармацевтик кимѐ, ишлаб чиқариш менежменти, энерготехнология) дан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади. 2. Фаннинг мазмуни 1-мавзу: Автоматиканинг асосий элементлари Автоматиканинг асосий тушунчалари. Курс предмети ва вазифалари. Ишлаб чиқариш жараѐнларини автоматлаштириш. Кибернетика. Технологик жараѐнни бошқаришнинг автоматлаштирилган системаси (БАС). Мустақил иш: Локал автоматик системалар. [6.1,6.2,6.3] 2-мавзу: Метрология элементлари ва ўлчаш техникаси Умумий тушунча. Ўлчаш усуллари. Ўлчаш хатолиги ва аниқлаш гуруҳлари. Ўлчаш асбобларига қўйиладиган асосий талаблар. Ҳароратни ўлчаш ва термо ўлчаш асбоблари. Босимни, намликни ўлчаш. Силжиш, куч, тезликни ўлчаш. Бункердаги маҳсулот сатҳи баландлигини кузатиш ва фотосезгичли АРСи. Технологик оқимда маҳсулот массасини ўлчаш. Мустақил иш: Қаршиликли термометрлар. Мувозанатланадиган кўприк схемали термометр. Автоматик мувозанатланадиган кўприк схемали термометрлар. Термоелектрик термометрлар. [6.1,6.2,6.3] 3-мавзу: Сигнал кучайтиргич элементлар Умумий маълумот. Кучайтиргич турлари: механик, гидравлик, пневматик, магнитли, электрон лампали ва ярим ўтказгичли. Уларнинг схемалари, иш принциплари ва асосий характеристикалари. Уларнинг ишлаш принциплари. Мустақил иш: Сигнал таққослаш элементлари (қурилмалари). Электрон сигнал 17 кучайтиргичларнинг схемалари. [6.1,6.2,6.3] 4-мавзу: Ижрочи элементлар ва ростловчи органлар Ижрочи элементлар. Уларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари. Электрик ва ноэлектрик (гидравлик, превматик ва механик серводвигателлар) ижрочи элементлар. Ростловчи элементлар, уларнинг ишлаш принциплари ва характеристикалари. Мустақил иш: Электр двигателлар, электромагнит муфталар. [6.1,6.2,6.4] 5-мавзу: Бошқариш элементлари Реле. Фотоэлектрон реле. Ҳимоя аппаратлари. Икки ҳолатли АРСни мантиқий бошқариш схемаси. Мустақил иш: Тиристорлар. [6.1,6.2,6.4] 6-мавзу: Автоматлаштириш объектларининг хусусиятлари Умумий маълумот. Объектларнинг энергия ѐки модда амлаш (аккумуляторлик) хусусияти. Объект-нинг ўзига тенглашиш хусусияти. Объектнинг ўтиш вақти ва вақт доимийси. Ўтиш жараѐнидаги кечикишлар. Мустақил иш: Объектнинг нагрузкаланиши. [6.1,6.2] 7-мавзу: Автоматик ростлашнинг назарий ва техник элементлари Автоматик ростлаш усуллари. Автоматик ростлаш системаси (АРС). Уларнинг таърифи, асосий тушунчалари ва функционал схемаси. Тескари боғланиш тушунчаси. Мустақил иш: Берк занжирли автоматик ростлаш системалари. [6.1,6.2,6.3] 8-мавзу: АРС ва унинг элементларини тадқиқ қилиш АРС ни тадқиқ қилиш масалалари. Автоматика элементларини математик ифодалаш. АРС ни математик ифодалаш. АРС нинг иш тарзи. АРСнинг динамик тавсифлари. Сигнал узатиш функцияси. Мустақил иш: Звено (бўғин) ҳақида тушунча. АРС нинг такрорийлик (частота) бўйича тавсифлари. [6.1,6.2,6.3] 9-мавзу: Динамик звенолар ва АРС нинг тузилиш схемалари АРС нинг денамик бўғинлари. АРС нинг тузилиш схемалари ва эквивалент алмаштириш усуллари. Кучайтирувчи, интегралловчи, дифференциалловчи, апе-родик ва кечиктирувчи звенолар, уларнинг тенглама-лари, узатиш функциялари. Мустақил иш: Звеноларнинг улниши: параллел, кетма-кет ва тескари боғланишли уланишлар. [6.1,6.2,6.3] 10-мавзу: Турғунлик ва АРС нинг иш сифати АРС даги ўтиш жараѐнлари. Ўтиш жараѐнларининг турлари. Турғунлик турлари. Турғунлик тушунчалари. Турғунликни аниқлаш усуллари: алгебраик, Гаусс-Гурвитс, Михайлов ва Найквист усуллари. Ўтиш жараѐнларининг сифат кўрсаткичлари. Мустақил иш: Регуляторни оптимал созлаш. [6.1,6.2,6.3] 11-мавзу: Ростлагичлар ва уларнинг турлари Ростлагичлар ҳақида тушунча. Уларнинг турлари. Бевосита ва билвосита ишловчи ростлагичлар. Узликли ва узликсиз ростлаш. Технологик жараѐнларда ишлатиладиган 18 ростлагичлар. Дори тайѐрлаш технологиясида ростлагичларнинг қўлланилиши. Мустақил иш: Ростлагичларни танлаш. Дискрет харакатдаги ростлагичлар. АРТнинг ўтиш жараѐнларини чизмалар усулида бошқариш турлари. [6.1,6.2,6.3] 12-мавзу: Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш Умумий маълумот. Автоматлаштиришнинг лойиҳалаш элементлари ва технологик жараѐнларни автоматлашти-риш. Лойиҳалаш босқичлари. Автоматлаштиришнинг технологик схемаси. Функционал схеманинг тузилиши. Технологик жараѐнларни бошқариш системаларининг поғанали тузилиши. Мустақил иш: Функционал схемаларнинг турлари. Технологик жараѐнларни дистанцион бошқариш. [6.1,6.2,6.3] 13-мавзу: Типавий технологик жараѐнларни автоматлаштириш Умумий маълумот. Типавий объектлар. Сарфни ростлаш объектларини ва материалларни узлуксиз дозалашни автоматлаштириш. Аралаштириш, абсорбция ва қуритиш жараѐни объектини автоматлаштириш. Мустақил иш: Сочилувчи материаллар миқдорини ва кичик миқдордаги модда сарфини ўлчагичлар. Нормолловчи ўзгартиргичлар.[6.3,6.4] 14-мавзу: Фармация ва Кимѐ саноатини автоматлаштириш Умумий маълумот. Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш жараѐнларини автоматлаштириш. Органик моддалар ишлаб чиқариш жараѐнларини автоматлаштириш. Фармация ва Кимѐ саноатнинг умумий технологик жараѐнларни автоматлаштириш. Мустақил иш: Радиоизотоп ва ультратовушли суюқлик сатхининг баландлигини ўлчаш муаммолари. Механик кўрсаткичларни назорат қилиш. 4 соат. [6.3,6.4] 3. Лаборатория машғулотларининг номи Т/р № Лаборатория ишининг номи Мустақил вазифаларни бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, реактивлар, тарқатма материаллар ва услубий таъминот Ада- биѐтга кўрсатма 1. Кириш. Техника хавфсизлиги талаблари ва қоидаларига риоя қилишни ўрганиш. Лабораториядаги электр таъминоти ва жиҳозлари билан таништириш. Асосий атамалар, таърифлар ва таснифлар. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. (3), 4-12 б. (1-10). 2. “Ярим ўтказгичли диодларни тадқиқ қилиш” лаборатория ишини бажариш. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши қурилмаси. (3), 32-40 б. (1-10). 3. “Ҳарорат датчикларининг ишлашини тадқиқ қилиш” лаборатория ишини бажариш. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши қурилмаси. (3), 122-135 б. (1-10). 4. “Генераторнинг кучланиш бўйича ишлашини тадқиқ қилиш” лаборатория Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши (3), 135-142 б. 19 ишини бажариш. қурилмаси. (1-10). 5. “Генераторнинг частота бўйича ишлашини тадқиқ қилиш” лаборатория ишини бажариш. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши қурилмаси. (1-10). 6. “Релеларнинг синфлари, тузилиши ва ишлаш негизини ўрганиш”лаборатория ишини бажариш. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши қурилмаси. (3), 40-46 б. (1-10). 7. «Электрон реле модели ва униг автоматикада қўлланилиши» лаборатория ишини бажариш. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши қурилмаси. (3), 62-69 б. (1-10). 8. “Индуктив датчик ва Герконнинг автоматикада қўлланилиши» лаборатория ишини бажариш. Ўқув қўлланма ва Услубий қўлланма. Лаборатория иши қурилмаси. (3), 46-62 б. (1-10). 9. «Вақт рельесининг тузилиши ва ишлаш негизини ўрганиш» лаборатория ишини Download 6.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling