25
Оғир ва оғир бўлмаган зотилжамлар фарқланади. Зотилжамнинг оғирлиги
ўпка-юрак
етишмовчилиги, токсикоз, инфекцион –
токсик шок, ўпка
асоратлари (плеврит, ўпка деструкцияси) га боғлиқ бўлади.
Диагностикаси
3 сутка ва ундан кўп вақт мобайнида ҳарорат 38
0
С.
Ҳансираш (2 ойгача бўлган болаларда минутига 60 тадан ортиқ, 2 ойликдан 1
ёшгача бўлган болаларда минутига 50 тадан ортиқ, 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган
болаларда минутига 40 тадан ортиқ) ва бронхиал обструкция йўқлигида
кўкрак қафасининг буртган жойларининг тортилиши,
локал хириллашлар,
нафаснинг заифлашуви.
УАШ тактикаси
Оғир бўлмаган касалхонадан ташқари зотилжамларда аксарият
ҳолларда рационал антибиотикотерапия ўтказилиши етарлидир.
Этиологик
диагностикаси мураккаблиги сабабли амалиётда даволаш эмпирик тарзда
ўтказилади. Жадвалда турли ёш гуруҳларида касалхонадан ташқари
зотилжамнинг эҳтимолий қўзғатувчилари ва
уларни даволаш тактикаси
берилган. Оғир зотилжамли болалар касалхонага ётқизилади.
7-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: