49
Вирусли диарея – бир ёшдаги болаларда ичак
дисфункциясининг етакчи
сабабларидан биридир.
Ҳар йили АҚШда диареядан 1 ойликдан 4 ёшгача 500 бола нобуд бўлади.
Этиологияси
Болаларда ўткир диареянинг энг кўп тарқалиш сабаблари:
Вирусли гастроэнтерит (ротавирус инфекция).
Бактериал гастроэнтерит:
E.Coli, V.cholerae – энтеротоксинлар ажратувчи қўзғатувчилар сабабли.
Salmonella spp., Shigella spp., Versinia spp. энтеротоксинлар
ажралмайдиган
қўзғатувчилар сабабли.
Паразитар касалликлар: амёбиаз, лямблиоз, криптоспоридиоз.
Ичакдан ташқаридаги инфекциялар: ўрта отит, сепсис, сийдик йўллари
инфекцияси.
Псевдомембраноз колит: қўзғатувчиси – Clostridium difficile.
Гемолитик – уремик синдром
Ичак яллиғланиш касалликлари: носпецифик ярали колит, Крон касаллиги.
Дори препаратлари: сурги, таркибида
магний тузлари бор антацидлар,
антибиотиклар, дигиталис, таркибида
калий тузлари мавжуд дорилар,
хенодеоксихолат
кислотаси,
холестерамин,
сульфасалазин,
антикоагулянтлар, сунъий қанд; сорбитал, маннитал.
Диагностикаси
Анамнез. Касаллик давомийлиги, ахлат консистенцияси, дефекация ва
сийдик
частотаси, истеъмол қилинаётган овқат миқдори ва тури; вазн
йўқотиш борми, йўқми; йиғлагандаги кўз ёши, ахлатдаги шилимшиқ ва қон
бор-йўқлиги; бирга кечувчи симптомлар (иситма, тошма, қусиш, қоринда
оғриқ) аниқланади.
Физикал текширувда: ЮҚС, АБ
текширилади, тери қопламларига баҳо
берилади, шиллиқ қатламлар, лиқилдоқлар ҳолати, йиғлаганда кўз ёши бор-
йўқлиги, фаоллик, эмоционал реакциялар (серзадалилик) аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: