Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Антенатал профилактика 
 
Ҳомиладорликда шахсий гигиенага риоя қилиш, тоза ҳавода сайр этиш, 
калорияли диета, жисмоний тарбия билан шуғулланиш. 
Қишда ва баҳорда ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасидан бошлаб 8-ҳафта 
мобайнида «Д»- витамини 500 ХБ да тавсия қилинади. 
 
Постнатал профилактика 
 
Барча болаларга «Д» - витамини 500 ХБ да тайинланади. 
Табиий овқатлантириш, қуёш нурида чиниқтириш (инсоляция). 
10-жадвал 
Рахит ва рахитга ўхшаш касалликларнинг клиник 
намоён бўлишининг умумий тавсифи 
 
Касаллик 
Намоён 
бўлиш 
даври 
Бирламчи клиник 
кўринишлар 
Ўзига хос (специфик) 
белгилар 
Витамин 
«Д» танқис 
рахит 
1,5-3 ой 
Серзардалик, 
йиғлоқилик, 
уйқунинг бузилиши
кўп 
терлаш, 
иштаҳанинг 
пасайиши, 
мушак 
гипотонияси 
Суяк 
ўзгаришлари: 
краниотабес, пешона ва 
тепа 
дўнглари, 
рахит 
«тасбеҳи», 
билак 
узуклари, баъзида оёқлар 
деформацияси. 
Рентген: 
тизимли остеопороз 
Фосфат 
– 
диабет 
1 ёш 3 ой 
Оёқларнинг 
яққол 
деформацияси, қўл 
бармоқларида рахит 
билак 
узуклари
оёқларда 
мушак 
гипотонияси 
Оёқларда 
авж 
олувчи 
деформация. 
Метафизларнинг 
қўпол 
бокалсимон деформацияси. 
Найсимон суякларнинг бир 
томонлама 
(кўпинча 
медиал) периост пўстлоқ 
қаватининг қалинлашуви 
ҳисобига 


47 
Де 
Тони-
Дебре 
– 
Фанкони 
касаллиги 
2 ёш 6 ой – 
3 ой 
«Сабабсиз» 
ҳароратнинг 
кўтарилиши. 
Полиурия, 
полидипсия, 
мушакларда оғриқ 
Ҳароратнинг вақти-вақти 
билан кўтарилиб туриши, 
авж олаётган кўпгина суяк 
деформацияси,қабзиятга 
мойиллик. 
Суяк 
тўқимасининг 
умумий 
зарарланиши. 
Тубуляр 
ацидоз, фосфат диабет
рахитдагидан 
кўра 
яққолроқ намоён бўлувчи 
остеопороз. 
Диафизларнинг дисталь ва 
проксимал бўлимларидаги 
трабекуляр чизиқлар. 
Жигардаги 
тубуляр 
ацидоз 
5-6 ой – 2-3 
ёш 
Полиурия, 
полидипсия, 
серзардалик, 
йиғлоқилик, кескин 
мушак гипотонияси, 
мушакдаги оғриқлар 
Полиурия, 
полидипсия, 
мушак гипотонияси то 
адинамиягача, жигарнинг 
катталашуви, 
қабзият. 
Оёқларда 
авж 
олувчи 
вальгус 
деформацияси. 
Умумий 
тизимли 
остеопороз, 
метафизларнинг 
бўялганлиги, ноаниқлиги. 
Рахит зонаси кенглиги – 2 
см. суякнинг концентрик 
атрофияси 
тез-тез 
кузатилади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


48 
Спазмофилия 
 
Қонда кальций миқдорининг 1,8 ммоль/л ва ундан пастга камайиши 
натижасида пайдо бўладиган касаллик. Кўпинча рахит билан оғрийдиган 
болаларда ва целиакия касаллигида учрайди. 
 
Диагностикаси 
 
Яширин ва ошкор (аниқ) спазмофилия фарқланади. 
Яширин спазмофилия. Хвостекнинг юз соҳаси феномени (қулоқ олдига 
урилганда юз мускулларининг оғиз, бурун, пастки қовоқ атрофида яшин 
тезлигида қисқариши), Труссо феномени (эластик жгут билан билак 
боғланганда бир оз вақт ўтгандан сўнг бармоқларда «акушер панжаси»-
симон ўзгариш содир бўлади) энг кўп кузатиладиган симптомлардан 
ҳисобланади. 
Ошқор (аниқ) спазмофилия. Касалликнинг бу шаклида бола йиғлаганда ёки 
қўрққанда ларингоспазм пайдо бўлади. Шунингдек карпопедал спазми – 
панжа ва товон дистал мушакларининг спазми кузатилади, бунда панжа ва 
товон дистал мускуллари ўзига хос кўринишга эга бўлади: панжа – «акушер 
қўли», товон бош бармоқларнинг оёқ кафтига букилиш ҳолати. 
6-18 ойлик болада рахит ва нерв-мускул қўзғалувчанлиги юқорилигидан 
далолат берувчи клиник, биокимёвий, рентгенологик маълумотларнинг 
мавжудлиги диагностикани енгиллаштиради. Беморларнинг барчасида қон 
зардобида ионлашган кальций концентрацияси паст бўлади. 
 
УАШ тактикаси 
 
Даволаш 
 
Кальций (кальций хлорид 1-2% эритма сут билан) дастлабки 2 кун 4-6 
г/кунига, кейинчалик 1-3 г/кунигача камайтириб 1-2 ҳафта мобайнида 
ичирилади. 10% кальций глюконат эритмасини вена орасига юборилса
тезроқ таъсир этади (5-10 мл юбориш – аста-секин, брадикардия кузатилиши 
мумкин). Ичишга «Д» витамини 2000-5000 ХВ да тавсия этилади. 
 
Диарея 
Ичнинг кўп миқдорда, тез-тез, суюқ ёки сувдек келиши, шунингдек 
дефекациянинг тезлашуви (1 ёшгача болаларда – суткасига 4 мартадан ортиқ 
1 ёшдан катта болаларда 2 мартадан ортиқ).  
Ахлатнинг кўринишига қараб ОИТ (ошқозон ичак тракти)нинг 
жароҳатланиш даражаси ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Юқори ОИТ 
бўлиш касалликларида ахлат одатда, кўп, суюқ, оч-сариқ ёки яшил, ёғли, 
ОИТ қуйи бўлимлари касалликларида эса – кам, қўнғир, кўпинча қон ва 
шилимшиқ аралаш, консистенцияси ҳар хил бўлиши мумкин. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling