51
Ичак яллиғланиш касалликлари;
Иммун танқислик;
Ривожланиш аномалиялари;
Эндокрин бузилишлар;
Бошқа сабаблар.
Таъсирланган ичак синдроми –
болаларда сурункали диареянинг энг кўп
тарқалган сабабларидан бири.
Этиологияси - ноаниқ. Эҳтимол касаллик ривожланишида стресснинг ўрни
мавжуд.
Текшириш ва диагностикаси. Касаллик кўпинча 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган
болаларда кузатилади. Анамнезида – рацион ўзгаргандан сўнг суюқ сувсимон
ич келиши. Физикал текширув ва ахлат таҳлили кўрсатгичлари нормада,
ривожланишда бузилиш йўқ, ахлатни экиш натижалари манфий.
Ташхис
сурункали диареянинг бошқа сабаблари ҳам кўриб чиқилган сўнг қўйилади.
Даволаш: Асосий мақсад – ич кетишни тўхтатиш ва ўсиш ҳамда
ривожланишни меъёрлаштириш.
Ота-оналарни бола касаллиги хавфсиз эканлигига ишонтириш.
Рацион коррекцияланади.
Агар парҳез билан даволаш самарасиз бўлса, касалхонага ётқизилади.
Диареяга қарши дорилар қўлланилмайди.
Ривожланиш аномалияларини аниқлаш мақсадида
контраст моддалар билан
рентген текшируви ўтказилади.
Целиакия – одатда 9-18 ойлик болаларда кузатилади.
Асосий симптомлари - иштаҳанинг
пасайиши, серзардалилик,
бўшашиш, ўйқусираш, жисмоний ривожланишнинг тутилиши (касалликкача
болалар нормал ривожланади). Целиакцияда ҳазм қилишнинг
бузилиши
синдроми
ривожланади, метеоризм ва ич кетишда намоён бўлади.
Ахлат
одатда сассиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: