54
Тошма: доғли – папулёз,
пушти ранг, тошма элементлари туташмайди;
аввалига юз ва бўйин соҳасида, сўнгра тана ва оёқ-қўлларга тарқалади; 2-3
кун туради, ўзидан кейин пигментация ёки қипиқланиш қолдирмайди.
УАШ тактикаси
Одатда симптоматик даво тайинланади. Иситма кўтарилганда
парацетамол берилади.
Эпидемик паротит
Эпидемик паротит - ўткир инфекцион касаллик бўлиб, қўзғатувчиси
парамиксовируслар
оиласига киради, сўлак безлари эпителийси ва мия
қобиғи тўқимасини зарарлайди.
Эпидемиологияси
Эпидемик паротит билан 90% ҳолатларда
болалар жинсий етилиш
давригача оғрийди. Ўтказган касаллик турғун иммунитет қолдиради.
Қўзғатувчи ҳаво-томчи йўл билан ўтади, ёпиқ жамоаларда инфекциянинг авж
олиши мумкин.
Диагностикаси
Инкубацион давр – 11 дан 23 суткагача. Кўпинча сўлак безлари
катталашувидан 5-7
сутка олдин иситма, ҳолсизлик ва бош оғриғи қайд
этилади. Эпидемик паротитда биринчи навбатда қулоқ олди безлари
зарарланади.
Одатда олдин битта без, 1-2 суткадан кейин иккинчи без ҳам
катталашади. Қулоқ олди безларининг икки тарафлама зарарланиши 70%
ҳолларда кузатилади. Касаллик унча билинмайдиган, енгил шаклда ҳам
кечиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: