Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОИТ моторикасига таъсир этувчи дорилар
- Этиологияси
- Ўткир гастрит
- УАШ тактикаси
- Сурункали гастрит
- Диагностикаси
Н
2 -рецепторлар – блокаторлари. Циметидин 5-10 мг/кг дозада ҳар 6-8 соатда тайинланади. Кейинчалик дори қабул қилиш аста-секинлик билан тўхтатилгандан сўнг, уни фақат уйқудан олдин тайинланади. ОИТ моторикасига таъсир этувчи дорилар: Метаклопромид 0,1-0,2 мг/кг ҳар 6-8 соатда. Медикаментоз терапия самара бермаганида жарроҳлик аралашуви масаласини ҳал этиш мақсадида мутахассисга йўлланма берилади. Гастрит Гастрит – меъда шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, яққол яллиғланишили реакция билан ўткир кечади ёки морфофункционал ўзгаришлар билан сурункали кечади. Этиологияси Узоқ муддат НЯҚП қабул қилиш. Стресс Кимёвий, физик, термик жароҳатланиш. Helicobacter pylori билан инфицирланиш. Дуоденал таркибнинг (сафро ва панкреатик ферментларнинг) чиқариб ташланиши. Инфекция Ўткир гастрит - кўпинча нотўғри овқатланиш ёки токсикоинфекция билан боғлиқ бўлади. Диагностикаси Тўсатдан бошланади, кўнгил айнайди, ҳазм бўлмаган овқатни шиллиқ аралаш қусилади, эпигастрия соҳасида оғриқ, кекириш. УАШ тактикаси Ошқозон 0,5-1% натрий бикарбонат эритмаси билан ювилади. Кўп миқдорда суюқлик ичилади, иссиқ тутиш лозим. 6-12 соатга сув – чой парҳези. Кучли қусишда – вена ораси гидратацияси тавсия этилади. Сурункали гастрит - сақланган ёки камайган секреция билан, шиллиқ пардадаги тарқалган ёки чекланган, юзаки ёки чуқурроқ ўзгаришлар билан кечади. Асосий сабаб - Helicobacter pylori Диагностикаси Асосий симптом – эпигастрал соҳадаги оғриқ. 62 Диспептик синдром – кекириш, кўнгил айнаши, қусиш, иштаҳанинг йўқолиши, қорин дам бўлиши, қорин қулдираши, метеоризм, ич қотиши ёки кетиши белгилари пайдо бўлади. Меъда секрециясини текшириш: оч қоринга ошқозон шираси рН нинг камайган ёки ошганини махсус қўзғатувчилардан (карам қайнатмаси, гистамин) фойдаланган ҳолда текшириш. ФГДС. Ошқозон рентгеноскопияси, Helicobacter pylori ни аниқлаш Дифференциал ташхис - ошқозон яра касаллиги ва 12- бармоқ ичак касаллиги, функционал диспепсия, ошқозон - қизилўнгач рефлюкси, жигар, ошқозон ости бези, 12 бармоқ ичак касалликлари билан фарқлаш зарур. УАШ тактикаси Агар гастрит аспирин ёки бошқа дори воситаларидан кейин ривожланган бўлса, уларни қабул қилишни тўхтатиш ва антацидлар ёки Н 2 - блокаторлар билан қисқача даволаниш курси (1-2 ҳафта) ўтказилади. Helicobacter pylori келтириб чиқарган гастритда – эррадикация (даволаниш курси 1-2 ҳафта) тавсия этилади. (Қаранг яра касаллиги). Гипосекрецияда - ўриндош терапия (абомин, ацедин-пепсин, ошқозон шираси). Парҳез - тўлақонли, авайловчи: аччиқ, қовурилган, тузланган овқатлар истеъмолдан чиқарилган, кам-кам, тез-тез овқатланиш тавсия этилади. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling