Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Эпидемиологияси 
 
Қизилча ҳаво-томчи йўл билан ўтади, аммо сувчечак ёки қизамиққа 
нисбатан юқумлилиги камроқ. Бемор касаллик бошланишидан 10 сутка 
олдин юқумли ҳисобланади. Ўтказилган касаллик ҳаёт охиригача турғун 
иммунитет қолдиради. 
Диагностикаси 
 
Инкубацион давр – 14 дан 21 суткагача. Генераллашган доғли – 
папулез тошма ва қичишиш характерли. Ҳарорат нормал ёки субфебрил. 
Фарингит, ринит, баъзида эса танглай шиллиқ қатламида энантема 
кузатилиши мумкин. 


54 
Тошма: доғли – папулёз, пушти ранг, тошма элементлари туташмайди; 
аввалига юз ва бўйин соҳасида, сўнгра тана ва оёқ-қўлларга тарқалади; 2-3 
кун туради, ўзидан кейин пигментация ёки қипиқланиш қолдирмайди. 
 
УАШ тактикаси 
 
Одатда симптоматик даво тайинланади. Иситма кўтарилганда 
парацетамол берилади. 
 
Эпидемик паротит 
 
Эпидемик паротит - ўткир инфекцион касаллик бўлиб, қўзғатувчиси 
парамиксовируслар оиласига киради, сўлак безлари эпителийси ва мия 
қобиғи тўқимасини зарарлайди. 
 
Эпидемиологияси 
 
Эпидемик паротит билан 90% ҳолатларда болалар жинсий етилиш 
давригача оғрийди. Ўтказган касаллик турғун иммунитет қолдиради. 
Қўзғатувчи ҳаво-томчи йўл билан ўтади, ёпиқ жамоаларда инфекциянинг авж 
олиши мумкин. 
 
Диагностикаси 
 
Инкубацион давр – 11 дан 23 суткагача. Кўпинча сўлак безлари 
катталашувидан 5-7 сутка олдин иситма, ҳолсизлик ва бош оғриғи қайд 
этилади. Эпидемик паротитда биринчи навбатда қулоқ олди безлари 
зарарланади. Одатда олдин битта без, 1-2 суткадан кейин иккинчи без ҳам 
катталашади. Қулоқ олди безларининг икки тарафлама зарарланиши 70% 
ҳолларда кузатилади. Касаллик унча билинмайдиган, енгил шаклда ҳам 
кечиши мумкин. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling