50
Антидиарея ва қусишга қарши воситалар,
шунингдек антибиотиклар
тайинлашдан эҳтиёт бўлиш зарур.
Иккинчи-учинчи суткада даволаш: Кўкрак билан боқиладиган болаларда
эмизиш тикланади. Аралашма ёки соғилган кўкрак
сути ярим сув билан
аралаштирилади.
Катта болаларга қуюқ овқат бериш бошланади. Олдинига нон, бисквитлар,
желе, пиширилган олма, гуруч, сули ёрмасидан бутқа, қайнатилган картошка
берилади. Рациондан ёғли ва қовурилган таомлар, мева ва сабзавотлар, йирик
тортилган ундан қилинган нон ўчирилади.
Тўртинчи суткада даволаш: Кўкрак ёшидаги болаларда аралаштирилмаган
аралашма ёки кўкрак сутига ўтилади, катта болаларда эса одатдаги рационга
қайтилади.
12-жадвал
Диарея билан оғриган болаларда ЖССТ томонидан тавсия қилинган
сувсизланиш даражаларини баҳолаш мезонлари
Белгилари
1-даража
2-даража
3-даража
Ич кетиш
3-5 марта
10 мартагача
Жуда
тез
(сувсимон)
Кусиш
1-2 марта
Бир неча марта
Жуда кўп
Озиб кетиш
5% гача
10% гача
10% дан кўп
Умумий ҳолат
Уртача
Ўртадан оғиргача Жуда оғир
Терининг
эластиклиги
Сақланган
ёки
тезда тикланади
Заифлашган
пасайган
Тери бурмалари –
текисланмайди
Чанқаш
Ўртача
Кучли
Кузатилмаслиги
мумкин
Шиллик қаватлар Нам
Қуруқ,
озгина
қизарган
Жуда қуруқ, жуда
қизарган
Катта лиқилдоқ
Одатдагидек
Озгина
тортишган
Ичкарига
тортилган
Кўзлар
Одатдагидек
Озгина киртайган
Жуда киртайган
Юрак тонлари
Одатий
Пасайган, бўғиқ
Бўғиқ, ноаниқ
Тахикардия
Йўқ
Ўртача
Кескин
Do'stlaringiz bilan baham: