Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Блефарит (кўз қовоқлари четининг яллиғланиши)


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Блефарит (кўз қовоқлари четининг яллиғланиши) 
 
Блефарит – кўп тарқалган сурункали касаллик бўлиб, кўз қовоқлари 
четининг яллиғланиши билан тавсифланади. 
 
Асосий ҳолатлар 
 
Энг кўп қўзғатувчи – тилларанг стафилококк ҳисобланади. 
Блефаритнинг асосий сабабларидан бири - кўз қовоқлари структураси ёки ёғ 
безлари секрет таркибини бузилиши деб тахмин қилинади. Киприкнинг 
асосидаги тери пўст ташлайди, бу эса бактериал флорани ўсишига имкон 
беради. Ёғ безларининг ичига тушган бактериялар, унинг секрет таркибини 
ўзгартиради ва натижада без йўлларининг бекилишига олиб келади 
(мейбомиит).
Блефаритнинг сурункаланишга мойиллигини аниқлаш зарур. Сурункаланиш 
жараёнига йўл қўймаслик керак. 
Блефаритда кўпинча говмижжа, холазион, шох парданинг ёки кўзнинг 
бириктирувчи тўқимасининг яллиғланиши рўй беради.
Блефарит кўпинча себореяли дерматитда, диффуз нейродерматитда, кам 
ҳолларда пушти ранг хуснбузарларда учрайди. 
 
Диагностикаси 
 
Қовоқ ва кўз соҳаларида ёқимсизлик ҳис қилинади. 
Қичиш, қуруқлик, қовоқларда бошқа жисм тургандай ҳис қилинади. 


58 
Кўз қовоқларининг чети қизаради, пўст ташлайди, баъзида қоплама билан 
ёпилади. 
УАШ тактикаси 
 
Қовоқлар четини пўст ташланган тангачалардан тозалаш учун 
намланган тампондан фойдаланилади. Кўз қовоқларига бир неча ойлар 
давомида антибактериал суртмалар суртилади (масалан: 1% ли тетрациклин 
суртмаси ҳар 3-6 соатда).
Сурункали блефаритда кортикостероид суртмалар буюрилади (0,5% 
гидрокортизон суртмаси) ёки кўз томчилари. 
Даволашнинг дастлабки босқичларида препарат ҳар куни кечасига 
буюрилади. Кўз қовоқларининг ҳолати меъёрлашгандан сўнг препарат 
ҳафтада 1 марта узоқ вақт давомида қўлланилади. 
Касалликнинг қайталаш ҳолати юз берса, қайта даво курси ўтказилади. 
Кўзнинг бириктирувчи тўқимасининг (конъюктивлар) қуришида сунъий 
ёшлар қўлланилади. Қовоқ абсцессида антибиотик буюрилади, масалан 
флуклоксацин. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling