реанимация тадбирлари муваффақиятли ўтказилиб, бола тирик қолган
бўлса, уни батафсил текшириш лозим. Анамнез йиғиш ва
физикал
текширув орқали гипотермия, сепсис,
пневмония, нафас йўлларига ёт
жисмнинг тиқилиб қолиши, эпилептик хуруж, гиподреналин кризи,
заҳарланиш, шикастланиш аниқланади.
Анамнез: Олдин бўлиб ўтган ҳолатлар, симптомлар аниқланади, ўткир ва
сурункали касалликлар тўғрисида, қабул қилинган
дори воситалари
тўғрисидаги маълумотлар аниқланади.
Физикал текширувда боланинг аҳволи баҳоланади. ЮҚЧ, АБ,
нафас
частотаси ва тана ҳарорати текширилади; неврологик
текширув ва нафас
аъзоларини текшириши ўтказилади.
УАШ тактикаси
Қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш зарур: ўлимнинг бошқа
сабабларини аниқлаш учун анамнез йиғиш ва физикал текширув ўтказиш
зарур, ўлган бола онасида лактацияни камайтириш учун (унинг хоҳиши
бўйича) дори воситаларини ва уйқу дорисини танлаш; ўлган
бола оила
91
аъзолари – ота-онаси, ака-ука ва опа-сингилларига шошилинч руҳий
мадад
бериш, ўлим ҳолати ҳақида суд тиббиёт экспертига хабар бериш.
ГТЎҚС профилактикаси
Ота-оналарга маслаҳат: оила аъзолари чекишни ташлашлари лозим. Агар
чекишни давом эттиришса гўдак ётадиган хонада чекмасликлари лозим.
Болани қорни билан ухлашга ётқизмаслик керак. Болани ҳаддан ташқари
исиб кетишдан сақланг. Болани пар одеяло (кўрпа) билан ёпмаслик керак.
Бола ухлаётган хонада ҳаво алмашиниши яхшилигига ишонч ҳосил қилинг.
Болани шундай ётқизинки, уйқу пайтида болангиз кўрпа (одеяло) тагига
сирпаниб кириб қолмасин. Болада нотинчлик аломатлари пайдо бўлса, ўз
вақтида шифокорга мурожаат этинг.