Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

ўтишлари лозим. 
 
Йўл-транспорт травмалари – болалар ўртасидаги ўлимнинг етакчи 
сабабларидан бири. Болалар ўлими улар ҳаётининг иккинчи ойида максимум 
даражасига етади, мактаб ёшида аста-секин камаяди ва ўсмирлик даврига 
келиб яна ошади. 


89 
Йўл транспорт травмаларини олдини олиш. 
 
Автомобилда бола ўриндиғи ва хавфсизлик камарларидан фойдаланиш. 
Йўл ва кўчаларни рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигини эслатиб турувчи 
белгилар ва светофорлар билан жиҳозлаш лозим. 
Йўловчилар йўлаклар ёки тротуарларда юриши лозим. 
Кечаси ёруғликни акс эттирувчи ёрқин, очиқ рангли кийимларни кийиш 
лозим. 
 
Куйиш - йўл-транспорт травмалари ва чўкишдан кейин 3-ўринда турадиган 
шикастланиш сабаби. 
Куйишларни олдини олиш 
 
Уйларни тутун датчиклари ва ўт учириш мосламалари билан 
таъминлаш. 
Иситиш асбобларини имкон қадар болалардан узоқ қўйиш лозим. Электр 
асбобларидан фойдаланиб бўлгандан сўнг вилкани розеткадан чиқариб 
қўйиш керак. Розеткаларга эҳтиёт қалпоқчалари ўрнатиш лозим.
Катталар қайноқ ичимликлар истеъмол қилаётганда болаларни қўлларига 
олмасликлари керак. 
Овқат пишираётган пайтда болаларни хавфсиз жойда қолдириш зарур. 
 
Ёт жисмларнинг нафас йўлларига тушиб қолиши, яъни аспирация – бир 
ёшгача бўлган болалар ўртасида травмадан ўлиш ҳолатларининг энг кўп 
кузатиладиган сабаби. 
Асфиксиянинг олдини олиш 
 
Майда деталли ўйинчоқларни текшириб чиқиш ва уларни олиб қўйиш; 
Кичик предметларни болаларга бермаслик ёки яқинда сақламаслик; 
Овқатдаги маҳсулотлар етарлича майдаланиши, эзилиши керак; 
Овқатланиш пайтида шўхликлар ва суҳбатларни тўхтатиш лозим; Кичик 
ёшдаги болаларга ёнғоқ, қаттиқ ловия, хом сабзавотлар, сақич, обакидандон 
(конфет) ва шунга ўхшаш нарсаларни бермаслик лозим; 
3 ёшгача бўлган болаларга таблеткаларни бермаслик тавсия этилади. 
Заҳарланиш икки даврда кузатилиш максимумига эга: 
1) 
1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида (тасодифий заҳарланишлар) 
ва
2) 
ўсмирлар ўртасида (суицидол уринишлар ёки ўз жонига қасд қилиш 
имитацияси натижалари). 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling